САВОБЛИ ЁЛҒОН

30-05-2025, 10:25 admin Мақолалар 26

Ёлғон айт, ёлғонинг чинга йўғрилсин.
Икки ёв ўртасин истилоҳ қилсин.
Икки дўст орасин бузмасин ёлғон.
Ростгуйлик аслида ёлғонга қалқон.

Ёрга хушомадга майли ёлғон айт.
Ишонсин сен учун танҳолигига.
Майли ёлғонингдан меҳри урсин жўш.
Сен Қайс-у , инонсин Лайлолигига.

Беморга ёлғон айт, "тузуксиз" дегин.
Ғамгин чеҳрасида табассум уйғот.
Бўлса ҳам майлига у бемор бе дин.
Ёлғон сўз сўзла-ю, дардин юлиб от.

Ёлғонда савоб бор, мақсуд чин бўлса.
Яхшилик йўлида у хизмат қилса.
Беморнинг дардига малҳам бўлса-ю,
Эр-хотин ўртасин истилоҳ этса.

Ёлғон айт , ёлғонинг савобли бўлсин.
Босган қадамингдан чин гули унсин .

Навбаҳор туман "Арабхона катта" жоме масжиди имом хатиби ҲАЗРАТ ИСМОИЛОВ
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Зарафшон шаҳри ва Томди  туманида.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш