“Майта” жоме масжиди.

15-12-2016, 16:07 admin Кизилтепа тумани 2 058

“Майта” жоме масжиди.
“Майта” жоме масжиди.

“Майта” жоме масжиди узоқ тарихга эга бўлган масжидлардан биридир. Ушбу масжид қадим замонларда қурилган бўлиб, унда Бухородаги “Мир Араб” мадрасасида ўқиб чиққан муллолар имом-хатиблик қилиб ерлик халқларга ислом динини, “Қурони Карим”ни ва илму маърифатни ўргатиб, барча намозларни масжидда ўқиганлар. Қарияларни айтишларича ушбу масжидда “Мир Араб” мадрасасида таълим олаётган талабалар келиб амалиёт ўтаб кетганлар.
Кейинчалик шўролар даврига келиб масжид ёпилиб уни омборхона ва бошқа мақсадларда фойдаланганлар. Ушбу “Майта” масжиди 1980 йилда майта қишлоғида яшовчи аҳоли томонидан ҳашар йўли билан қайта янгидан қурилди.
“Майта” масжиди Мустақиллигимиз шарофати билан 1998 йил 27 апрел “К-4/173 қарори асосида Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан №30 сон билан рўйхатга олиниб фаолиятини бошлаган. “Майта” масжиди ташаббускорлари 109 кишини ташкил қилган.
“Майта” жоме масжиди Ғардиён фуқаролар йиғинига қарашли 12 та қишлоққа диний марака ва маросимларни ўтказишда хизмат қилади. “Майта” жоме масжиди номи қишлоқ номи билан боғлиқ, чунки ушбу қишлоқдан улуғ уламолар етишиб халққа ислом динини ўргатиб таълим-тарбия бериб, халқимизни маърифатли қилганлар, баъзилари “Қурони Карим”ни ёд олиб қори даражасини олганлар. “Майта” жоме масжидида 1998 йилдан 2014 йилгача Сатторов Искандар ҳожи бобо имом-хатиблик қилиб келдилар. 2014 йилдан Мадрасани битирган Мирзаев Элёр имом-хатиблик қилиб келмоқда. У киши халқимизга диний таълим бериб ёшларимизга Ислом дини тўғри дин эканлигини тушунтириб, уларни ҳар хил оқимларга эргашмасликни таъкидлаб келмоқдалар.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш