“Ислом муносабатидаги 3 оқим (Фундаментализм, традиционализм, модернизм) ва уларнинг мохияти.”

15-07-2021, 12:50 admin Мақолалар 1 189


“Ислом муносабатидаги 3 оқим (Фундаментализм, традиционализм, модернизм) ва уларнинг мохияти.”

Ислом муносибатида 3 асосий оқим мавжуд.
Ислом фундаментализми. Исломни асли холида сақлаб олиш учун ҳаракат килиб одамларни бир-бирига қарши қўйиб, қон тўкишини ташкил қилаётган , амалда ўзининг хузур- халоватини уйлаётган кимсаларни Европада фундаменталистлар, марказий Осиёда акидапарастлар ёки экстремистлар деб айтадилар.
Фундаментализм сўзи лотинчадан келиб чиққан бўлиб, асос, негиз ёки пойдевор маъносини берсада ақидапарастлик тушунчаси унга мос келади. Бирон нарсанинг асоси, жумладан, диннинг асоси ёки пойдевори. Фундаментализм диннинг асли қандай бўлса шундайлигича сақлаб колишга харакат қилинади. Бу оқим ўзини диний уйғониш тарафдорлари деб атайди. Ислом Фундаментализмнинг асосий концепцияси исломнинг фундаментал принциплари копетализмдан ҳам, социализмдан ҳам фарқ қилувчи мустақил «Ислом тараққиёти» йўлини белгилаб беради деб ҳисоблайди. Улар ана шу фундаментал принципларни тиклаш ва уларга амал қилиш тарафдорларидир.
Фундаменталистлар Ислом билан миллат манфаатларини бир деб ҳисоблайдилар. Фундаментализм тарафдорларининг мақсади ижтимоий адолат учун курашиш бўлиб, хатто мазлум табақаларни бошқалардан ажратиб улар номидан иш кўрадилар.Фундаментализм радикал ва консерватив дунёқарашдаги майда гуруҳлар манфаатларини ифодалайди .
Диний фундаментализм. Яъни ақидапарастлик кўр-кўрона ишонишга эътиқодга асосланган далилсиз исботсиз қоидага, ишонч билан айтилган фикрга ёки каттиқ ишонилган мулоҳазага асосланади. Шу сабабли акидапараст одамларга ақидаларга кўр-кўрона ишонувчи, акидаларга ёпишиб олган , догматизм тарафдори сифатида қаралади. Чунки догма – бу танқидий текширмай, кўр-кўрона қабул қилинган қонун- қоида , фикр – мулоҳаза, ақидадир. Шунинг учун акидапараст догмаларга, ақидаларга асосланган тафаккурга, эскирган, қотиб қолган назарий қонун – қоидаларга танқидий кўз билан қарамай кўр-кўрона ишонади ,ва унга амал қилади.
Демак диний фундаметализм – ақидапарастлик ақиданинг ўзгармаслигини ҳимоя қиладиган вахий ва муъжизаларнинг мукаддас китоблардаги баёнининг харфий талқини тарафдори, уларнинг ҳар қандай мажозий талқинининг муросасиз, сўзма-сўз талқинга асосланган эътиқодни ақлга таянган мантикий далиллардан устун қўядиган муаяяан диний эътиқод шаклланишининг бошлангич даврида белгиланган барча йўл- йўриқларнинг қатъий ва оғишмай бажарилишини талаб қиладиган диний оқимларни ифодалашда қулланиладиган истилохдир. Фундаменталистлар фундаментал принципларни тиклаш ва уларга амал қилиш тарафдорларидир.
Ислом традиционализми ( Анъанавийлиги) бу оқимноми (анъана, урф-одат, удм, расм) сўзидан олинган. Булар ўрта аср диний ақидаларга изчил амал қилиб динни ҳар қандай ислох қилинишига қарши чиққан- лар ва уларнинг фикрича динда «Ижтихот эшиклари ёпиқдир». Улар миллий онг сохасида Исломни миллатчиликга қарши куядилар яъни мусулмонлар кайси миллатдан бўлишига қарамай, жамиятда Ислом ақидаларига сўзсиз амал қилишлари керак, ижтимоий онг сохасида эса мусулмон жамоаси аъзоси, умматлар тенг ҳукукли, уларни бир-биридан ажратиш мумкин эмас, деган фикрни илгари сурадилар. Улар ҳам фундаменталистларга ўхшаб дин ва сиёсатни бир деб тушунадилар. Традиционализм ярим феодал табақалар мафкураси бўлиб дехқонлар, хунармандлар психологиясини акс эттиради.
Ислом модернизми (замонавийлаштириш, янгилик киритиш ) хозирги ижтимоий хаёт ва илмий–техника тарақиёти талабларига Ислом таълимотларини мослаштириш ҳаракатидани иборат.
Ижтихот масаласи Исломда мухим масала бўлиб ҳисобланади
Ислом модернизми тарафдорлари уни ёқлайдилар ва унга асосланадилар.
Ижтихот (арабча-интилиш, ғайрат қилиш, диний ва хуқуқий масалалар буйича фикр юритиш тамойили).


Нурота туман бош отинойиси М. Джуманазарова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш