"Ақидапарастлик оқибатлари".
Ақидапарастлик" ақида " арабча- ишонч, бирон нарсани иккинчисига боғлаш деган маъноларини англатади. У муаяян шароитда бирон-бир ғоя ёки тамойилга қатъий ишонч ва уни мустаҳкамлаштириш асосида шаклланган қоида ва тартибларни, ҳамда уларни шароит, холат, вазиятни ҳисобга олмаган ҳолда, кўр-кўрона қўллаш ва уринишини англатади. У муаяяан қонун ва қоидалар таъсир доирасини сунъий равшда кенгайтиришга уринишда ёрқин намоён бўлади.
Экстремизм, фундаментализм, ақидапарастлик, терроризмни, бугун бутун дунё халқлари қоралайди. Чунки уларнинг асл мақсади, соф ислом динини қоралаш. Миссионерлик, ақидапарастлик, экстремизм ва терроризмга замин тайёрлайди. Ақидапарастлик руҳий оғиш оқибатида пайдо бўлади.Ҳозирги вақтда ахлоқсизликни маданият деб билиш ва аксинча, асл маънавий қадриятларни менсимасдан, эскилик сарқити деб қараш билан боғлиқ холатлар бугунги тараққиётга, инсон ҳаёти, оила муқаддаслиги ва ёшлар тарбиясига катта ҳавф солмоқда ва бутун жаҳонда бало қазодек тарқалиб бораётган ҳавфли ҳуруждир.
Кармана тумани бош отинойиси: Мирзаева Фазила.