"Оғир юк".

12-07-2021, 15:53 admin Мақолалар 618

"Оғир юк".



Одам ҳамиша яширадиган, яширишга уринадиган иллат -- ҳасаддир.
Ҳасад -- бирор танишининг, хамкасбингнинг ёки яқин қариндошингнинг муваффақияти, ютуғи учун тутилган азадир.
Ҳасад иллати билан оғримаган одам бормикин?.
Ҳасад кишининг гўдаклик чоғида туғилади дейишади.
Мавзумизга мос хадиси шарифда шундай дейилади:
Мўмин киши бешта ёмонлик ўртасидадир:
---- мўмин биродари унга хасад қилади:
---мунофиқ уни ёмон кўради,
----кофир уни ўлдириш пайида бўлади,
----- нафс унга қарши туради,
----- шайтон уни йўлдан уради.
Мусулмоннинг афзали беш душман ўртасида ғолиб туриб, иймонини муҳофаза қилганидир .
Диққат билан қарасак, пайғамбаримиз соллоллоху алайҳи васаллам биринчи бўлиб" ҳасадни" ни тилга оляпдилар.
Иймони заиф бир мўмин Хақнинг тақсимига рози бўлмай, бошқа бир мўмин эришган нематларига ҳасад қилади ва уни ранжитади. Холбуки ҳасад ҳасадгўйга ҳеч нарса бермайди.Аксинча, савобу яхшиликларни кетказади .Фақирликни роҳатсиз этгани каби, ҳасад ҳам ҳасадчининг қалбини роҳатсиз қилади.
Ҳасадни тарк эта олган одам тинчланиб , роҳатланади.
Киши астойдил истаса, вужудида ғимирлаётган ҳасадини енгишга ўзида рухий - маънавий куч топа олади.
Киши арзимаган нарсага ҳасад қилади- ю, жиддий иллат қулига айланаётганини ўзи ҳам билмай қолади.
Бу тўғрида Сўфи Оллоёр бобомиз шундай ёзганлар:

Ҳасад этган киши дуну дағалдур,
Бу сўз бир халқ аро эски масаллар.
Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам шундай мархамат қилганлар:
-- " Учта катта гуноҳ бор, кимда шу гуноҳлардан бўлмаса,бошқа гуноҳларини Оллоҳ ҳоҳласа , кечириб юборади.Биринчиси --- Аллоҳ таолога ширк келтириб ўлган киши;
Иккинчиси -- сеҳргарлик билан шуғулланган ва унга тобе бўлган киши;
Учинчиси --- ўз биродарига гина ва ҳасад қилган киши".
Агар инсон дўстига берилган неъматдан суюнса -- ҳавас,аксинча бўлса ҳасаддир.
Оила деб аталмиш муаззам сарой мунтазам равишда ҳасад зилзиласидан титраб турибди.Мулоҳаза қиладиган бўлсак, инсоният ҳасад балосидан озор чекяпди. Аҳиллик ва тотувлик ила қурилган оила қалалари хасад ила емирилиб қулаяпди.
" Олов ўтинни куйдириб кул қилгани каби, ҳасад савоб амалларни еб тугутади", дейилади, хадиси шарифда.
Савобли амалларимизнинг қанча эканлиги ёлғиз Оллоҳга аён.Ҳасад эса ловуллаб ёняпди.Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам бу хавфдан бизларни огоҳ этиб, шундай дедилар:
" Олдинги умматларга етган хасталик сизлар томон ўрмалаб келди.Бу ҳасад ва бағзодир. Бағзо ( нафрат ва ғазаб) -- қирқувчидир. Сочни эмас, динни қирқувчидир.Муҳаммаднинг жони измида бўлган Зотга қасамки, то мўмин бўлмагунингизча, жаннатга кирмайсиз .То бир - бирингизни яхши кўрмагунингизгача, мўмин бўла олмайсиз".
Солиҳ амаллар кушандаси бўлган ҳасаддан паноҳ беришини Аллоҳдан сўраб дуо қиламиз.
-- Ҳасад қилишимиздан ё бизга ҳасад қилинишидан, зўравонлик қилишимиздан ё бизга зўравонлик қилинишидан ё Сен кечирмайдиган хато ё гуноҳни қилиб қўйишимиздан сендан паноҳ тилаймиз.


Учқудуқ тумани, Қизилқум жомеъ масжиди имом хатиби ,хотин - қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Одинахон Тўрақулова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш