ИЙМОННИ КОМИЛ ҚИЛУВЧИ АМАЛ!

3-08-2020, 10:00 admin Мақолалар 651

Анас Ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. “Расулуллоҳ (соллалоҳу алайҳи ва саллам): Сизлардан ҳеч ким ўзига истаган нарсани биродарига ҳам истамагунча (комил) имонли бўла олмайди.” (Имом Бухорий ривоятида).
Ҳадисдаги “Иймонли бўла олмайди” жумласидан мурод иймони комил бўлмайди демакдир. Киши худбинлик ва ҳасад каби иллатлар сабабли яхши кўрган нарсасини бошқаларга илинмаса, унинг қалбига имон мустаҳкам қарор топмайди. Комил имон соҳиби соғлик, тинчлик, фаровон ҳаёт, Роббининг розилиги каби улуғ неъматларни биродарларига ҳам насиб этишини истайди. Фойдали, хайрли амаллар, тоат-ибодат ва савобли ишлар учун бошқаларга ҳам тавфиқ берилишини ҳоҳлайди. Муоз ибн Жабал (розияллоҳу анҳу) айтади: “Мен Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан энг афзал имон ҳақида сўрадим.У зот бундай жавоб бердилар: “Яхши кўрган нарсангни бошқаларда ҳам бўлишини исташинг. Ҳоҳламамаганингни ўзгаларга ҳам раво кўрмаслигинг”, дедилар” (Имом Аҳмад ривояти)
Мўмин биродарининг дини ва амалида бирор нуқсон кўрса, уни тўғрилашга ҳаракат қилиши керак.Ўзи учун бошқалардан инсоф ва адолат талаб қилганидек, биродарига ҳам ҳамиша адолатли бўлиши ва унинг ҳақ-ҳуқуқларини тўла адо этиши талаб этилади. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким дўзахдан узоқлашиб, жаннатга киришни ҳоҳласа, Аллоҳ ва охират кунига имон келтирган ҳолида дунёдан ўтсин. Ўзига нисбатан қандай муомалани яхши кўрса, одамларга ҳам шундай муомалада бўлсин”, дедилар” (Имом Муслим ривояти).
Комил мўмин нафақат мусулмонларга, балки ғайридинларга ҳам яхшилик, хусусан, имон неъмати тилайди. Осийлар бузукликлардан тийилиб, имон неъматидан баҳраманд бўлишларини истайди. “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ўзинг ёқтирган нарсани ўзгалар учун ҳам яхши кўр, мусулмон бўласан”, дея марҳамат қилганлар (Имом Термизий ривояти). Шу боис бошқа дин вакилларига ҳам ҳидоят тилаб дуо қилиш мустаҳаб саналади. Ким ўзига суюкли нарсани бошқа ҳам раво кўрса, унга ҳам худди шундай муносабатда бўладилар. Пировардида, ўзаро аҳил-иноқ жамият вужудга келади. Бундай соғлом муҳитда зулм-адоват барҳам топади. Ҳар бир мўмин кўпчилик манфаатини ўйлаб ҳаракат қилса, эл-юрт қувончини ўз бахтидек кўриб, унинг ғамидан оромини йўқотса, бирдамлик бўлади. “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мўминларни ўзаро меҳр-муҳаббатда бир танадек эканларини кўрасиз. Агар танада бирор аъзо касалланса, ундаги бошқа аъзолар бедорлик ва иситма билан унга ҳамдард бўлади”, деганлар (Имом Бухорий ривояти)
Имонсизлик, ҳасад, кўролмаслик сабаб одамлар орасида турли низолар келиб чиқади. Ўзаро муҳаббат йўқолади. Дилларга ҳасад, худбинлик ва ёвузлик ин қуради. Ҳаёт изидан чиқади. Зулм-зўравонлик кенг ёйилади. Бир-бирини кўролмаслик одат тусига киради. Аллоҳ таоло бундай огоҳлантиради: “Улар жонсиз ўликлардир. Ва улар қачон қайта тирилишларини ҳам сеза олмайдилар” (Наҳл сураси, 21-оят)
Комил мўмин барчанинг ўзаро тинч-тотувликда, аҳил-иноқ бўлиб яшашларини истайди. Ҳар бир шахс жамият манфаати ва саодати йўлида жон куйдириши керак. Шунда адолат қарор топади, кўнгиллар хотиржам бўлади, аҳиллик, биродарлик ришталари мустаҳкамланади



Навоий шаҳар отинойиси: Акатова М
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш