Ҳасад барча хислат, нуқсондан ёмон,
Ҳасад аҳли барча ёмондан ёмон!
(Камолиддин Биноий)
Сен “Мен фалончидан камманми, томим паст бўлаяптими”, - деб ҳасад қиласан, аммо ҳасаднинг ўзи ҳам бир нуқсон, бир айб. Ҳатто барча пасткашликлардан ҳам баттарроқ! Шайтон ҳам паст бўлишдан ор қилди, буни уят деб ҳисоблади ва ўзини юзлаб ёмонликларга маҳкум этди. Ҳасадидан баланроқ бўлишни истади. Қайда дейсиз? Қонларга беланиб қолди.
Ҳасад деган иллатдан кўпчилик азият чекади. Ҳасад фақатгина ҳасад қилганига эмас, ҳасадчининг ўзига ҳам битмас- туганмас азиятлар етказади. У барча яхшиликларни кетказиб, инсон юзидан нурни, қалбидан ҳузурни олиб қўяди. Ҳасад қилган қалбда ҳотиржамлик бўлмайди, ич – ичини ҳасад кемириб кетаётган бўлсада буни ҳасаддан деб билмайдиганлар ҳам бор, билса-да бунга парво қилмайдиганлар ҳам талайгина. Ҳасад деярли ҳаммада бор, мен ҳасад қилмайман, деган инсонлар кўпчилик ҳолатларда янглишишади, мен ҳасад қилмайман деб эмас, мен ҳасад қилсам-да унга эрк бермайман, уни ичимдан ташқарига чиқиб, ошкор бўлишидан қаттиқ огоҳ бўламан ва бошқаларга азият етказишига изн бермайман деса тўғрироқ бўлади, чунки ҳасад шундай бир оловки, аввало ўз соҳибини кўйдириб кул қилади, сўнгра бошқаларни. Қалбдан кечаётган ҳар бир ёмон ўй ва фикрга диққат қилмасак, охир у бир куни юзага чиқади, шунинг учун ҳам баъзида у қалбимда яширин-ку демасдан, бепарво бўлмасдан унинг ёмонлигидан паноҳ тиламоқ лозим бўлади. Қалбни бир экинзор десак, унга нима дон қадалса, у албатта бир куни ўз мевасини тугади. Шундай экан, биз аввало қалбимизни тартибга солишимиз керак бўлади-ки унга асло ҳасад уруғи тушишига йўл қўймаслигимиз, бунга асло лоқайд қарамаслигимиз керак бўлади.
Азоб чекишни истамасанг, ҳасадгўй бўлма.
(Қобус)
Абу Жаҳл Ҳазрати Муҳаммад алайҳиссаломга эргашишга уялди, ҳасадидан ўзини юқорироқ олишга, баландроқ кўрсатишга тиришди. Исми Абдулҳаким эди, Абу Жаҳл бўлди. Қанча истеъдодли кишилар ҳасад сабабли бадном бўлдилар! Аллоҳ таоло машаққат ва изтироблар билан ҳасадлар юзага чиқсин деб пайғамбарларни восита қилди. Чунки Аллоҳдан ҳеч ким орланмайди, Аллоҳга ҳеч ким ҳасад қилмайди. Аммо одамлар пайғамбарларни ҳам ўзларидек одам деб ҳисоблайдилар, шунинг учун унга ҳасад қиладилар. Пайғамбарларнинг буюклиги кўрилгач, унга ҳеч ким ҳасад қилмайди, ҳамма эргашади.
Эй одам боласи, нега биродарингга ҳасад қиласан? Агар Аллоҳ суйганлиги сабабли у бандага неъмат ато қилган бўлса, сен Аллоҳ суйган бандага қандай ҳасад қиласан? Агар унинг мол-давлат топишига бошқа сабаб бўлса (яъни, ҳаром йўллар билан топган бўлса), оқибатда дўзахга элтувчи бўлган мол-давлатнинг нимасига ҳасад қиласан?
(Ҳасан Басрий)
Юсуф акаларининг ҳийласи туфайли қудуққа тушди. Улар ҳасад туфайли Ҳазрат Юсуфни бўриларга бердилар. Ҳасаддан Миср Юсуфининг бошига нималар тушди? Ҳасад писиб ётган баҳайбат бўридир. Зоҳирий бўри Юсуфнинг атрофида айланмади. Аммо бу ҳасаднинг қилмишлари бўриларникидан ҳам ўтиб тушди! Бу ҳасад бўриси Ҳазрат Юсуфни жароҳатлади ва “Биз уни кийимларимизга қараб тургани қолдиргандик, бўри еб кетибди”, деб ширин ёлғонлар билан узрхоҳлик қилди. Бундай ҳийла юз мингта бўрида ҳам йўқ. Ҳали қараб тур, бу бўри қандай шармисор бўлади!
Ҳаммани рози қилишим мумкин, фақат неъматга ҳасад қилгувчини рози қила олмайман. Чунки уни фақатгина неъматнинг кетиши рози қилади.
Эй ўғилгинам, ҳасаддан сақлангин. Чунки у душманингга етмасдан, сенинг ўзингга билинади.
(Муовия ибн абу Суфён)
Буюк саҳобалардан бўлмиш халифа – Муовия розийаллоҳу анҳунинг ҳасад ҳақидаги айтиб ўтган ҳикматлари ҳам ҳасаднинг қанчалар хунук иллат эканлигини кўрсатади.
Абдураҳмон Жомий ҳазратлари ҳасад ҳақида гапирар эканлар, унга кўп ҳам таъриф-у тасниф бермасдан, унинг қанчалар хавфли қусур эканлигини қисқа сўзлар билан таъбир этиб: “Унутмангки, ҳасаддан идрок ҳам касод бўлади”, дедилар.
Ҳасад ҳиммат пастлиги ва кўнгил хасталигидан ҳосил бўлади. Ҳасад қилувчилар учун роҳат йўқдир...
Ёмон киши аблаҳларнинг тавсифи билан яхши бўлиб қолмайди, яхши киши ҳасадгўйларнинг таънаси билан ёмон бўлиб қолмайди.
(Вожидали Мужмалий)
Ўзингга кел-да, сен ҳам юксаклика эриш, ўзгаларнинг муваффақиятларидан қайғуга ботма! Аллоҳдан бу ҳасаддан халос қилишини сўра, Аллоҳ сени жасаддан қутқарсин! Сенга ички бир машғуллик бахш этсин-ки, ундан бош кўтара олмагин! Аллоҳ таоло бир қултум шаробга шундай хусусият берган-ки, одамни маст қилади, икки дунёдан-да қутқаради!
Ҳар киши нокас билан ҳамкосадир,
Минг шарофатни касофат босадир.
(Бобораҳим Машраб)
Ҳасаддан зарарлироқ нарса йўқ. У ҳасад қилувчи кишига бешта азобни олиб келади: ғами тугамайди, мусибат оладию унга ажр келмайди, ёмонликни олиб келади, Аллоҳ таоло унга ғазаб қилади, унинг учун тавфиқ эшиклари ёпилади. Бу бешта азоб ҳасад қилинган кишига эмас, ҳасадгўйнинг ўзига етади.
Эй карам соҳиби, сен уларни ҳасаддан қайтарки, ҳасад туфайли шайтоннинг ҳолига тушмасинлар. Одамлар ўткинчи мол ё жон дардида ҳасадда куядилар. Подшоҳларга қарасанг-чи. Ҳасад туфайли лашкар тортиб қондошларини ўлдирадилар. Бадкирдор ҳийлагарлар бир-бирининг жонига, қонига қасд қиладилар. Хусрав, Ширин ҳақидаги асарларни ўқи, у ахмоқларнинг ҳасад туфайли нималар қилганини кўр. Ошиқ ҳам йўқ бўлди, маъшуқ ҳам. Аслида улар ҳам, ишқ-у ҳаваслари ҳам ҳеч нарса эмас эди. Фақат пок Парвардигор йўқни йўққа ошиқ қилади, йўқликларни бир-бирига тўқнаштириб, иш чиқаради. Кўнгли паришон ошиқнинг кўнглида ҳасад бош кўтаради. Бор бўлган йўқни турли қийинчиликларга маҳкум этади. Барчадан марҳаматли, меҳрибон аёллар борки, ҳасад туфайли бир-бирларини ейдилар. Тошюрак эркакларни айтмайсанми, ҳасад туфайли не аҳволга тушадилар, қиёсла. Шариат, латиф афсун бўлмаганида ҳамма душманни бурда-бурда қилган бўлар эди. Шариат ёмонликни даф қилиш учун усул қўллайди, шайтонни далил шишасига қамайди.
Навоий шаҳар "Оқтош" жоме масжиди имом хатиби Дилшод Эргашев