"Ҳасад ва Ғийбат".
Бисмиллаҳир рохманир рохийм.
Ҳар бир банда Аллоҳга яқин бўлишни истаса ўзини ҳасаддан сақлаши ва ҳасад эмас ҳаётда ҳавас билан яшаши лозимдир . Ҳасадчи мушрикдир чунки ҳасад ҳам гуноҳдир . Аллоҳнинг берганига шукр қилмасдан ўзидан сал яхшироқ устунроқ ва иши юришган бир биродарига ҳасад кўзи билан қарайди. Ҳасад қилганидан бир бегуноҳ бандани қандай бўлмасин ерга уришга ва обрўсизлантиришга ҳаракат қилади. Бундай хасадчи Аллоҳнинг рахматидан узоқда бўлади ва шу холатда ўтади. Ҳасад бу ҳам бир касалликдир ва фақирдир. Қиёмат куни кечирилмайдиган кишидир. Набий ( с.а.в)айтадилар: " Олов еб битиргани каби ҳасад ҳам мўминнинг хасанотини еб битиради". Хасадчи жаннатнинг ҳидини ҳам хидламайди .
Аллоҳ ўзи асрасин.
Бировни ғийбат қилиш ҳам худди ҳасадек гуноҳдир. Ғийбатчи бандаларга қарата: Аллоҳ таоло бундай огохлантиради:"Бирингиз бирингизни ғийбат қилмангиз! Сизлардан бирор киши ўлган биродарининг гўштини ейишни хохлайдими? ! Уни ёмон кўрасизку ахир "
(Хужурот сураси 12-оят)
Шундай экан биродарингизни гўштини ейишдан қанчалик хазар қилсангиз азизларим ғийбат қилиб Уни тилга олишдан ҳам шунчалик хазар қилинг. Ғийбат ҳам харомдир . Биз харомдан тийилиш деганда, Аллоҳ бизни ейиш харом қилинган нарсаларни танавул қилиш , зинодан сақланишларни тушунамиз, йўқ азизларим улардан ҳам жирканч иш бу хасад ва ғийбатдир. Бегуноҳ, солиҳ- солиҳа , Аллоҳни тўғри йўлида тақвода юрадиган Мўмин ва мўминлардан қилсин ҳар биримизни. Ҳар бир қилган яхши ва ёмон катта ва кичик амалларимизни кўриб турувчи Аллоҳ бор .
Бу дунё ўткинчи , сен меҳмон , ўйла маъноси фойдаси бўлса , сўз сўйла .
Бу дунёнинг бегуноҳ меҳмонлардан бўлишликни бизга Аллоҳим Настиб этсин илохим. Омин
"Дустлик" МФЙ отинойиси Нафасова Гуландом.