Савол: - Ассалому алайкум! Шайтон Аллоҳга қарши қилгандай жуда қўрқинчли васвас қилаябди. Ўйласам ўзим қўрқиб кетаман. Нима қилсам бўлади?
Жавоб: – Ва алайкум ассалом! Бу жуда осон. Ўша вақтда Аллоҳнинг паноҳига ўтиш керак. Аллоҳ таоло Қуръони каримда Ўзи яратган махлуқларнинг зараридан паноҳ сўрашни таълимини бериб, “қуйидагиларни айтинг” деб буюрган.
قُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ الْفَلَقِ
1. Айт: «Тонг Роббидан паноҳ сўрайман.
Худди «Ихлос» сурасидагига ўхшаб, «Фалақ» сурасидаги хитоб ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ва у зот орқали умматларига қаратилгандир. Аллоҳ таолонинг Ўзи турли-туман ёмонликлардан қандай қилиб паноҳ сўрашни ўргатмоқда. Мўмин-мусулмон инсон ҳар бир вақт, ҳар бир нарсадан паноҳга муҳтож бўлса, фақат Аллоҳ таолонинг Ўзидангина паноҳ сўрамоғи, Унинг паноҳига қочмоғи лозим экан.
Оятда тўғридан-тўғри «Роббимдан паноҳ сўрайман» ёки «Роббимнинг паноҳига қочаман», деб айт», дейилмасдан, «Тонг Роббидан паноҳ сўрайман», дейишга амр қилинмоқда. Нима учун? Чунки тонг доимо оғирликлардан, шиддатлардан қутулиш рамзи бўлган. Шиддатли ҳолга тушиб, паноҳ сўрашга мажбур бўлган инсон худди зулматли кечада адашиб, ҳалокат ёқасига келиб қолган одамга ўхшайди. Унинг нажот кутиши эса худди тонгни кутишга ўхшайди.
مِن شَرِّ مَا خَلَقَ
2. У яратган нарсалар ёмонлигидан…
Бу оят дунёдаги барча ёмонликлардан паноҳ сўрашни тасвирлайди. Аллоҳ таоло яратган нарсаларнинг фойдалиси ҳам бор, зарарлиси ҳам бор. Паноҳ тилаш ёмонликлардан бўлади.
Бунга инсон, жин, ҳайвонот, ҳашарот ва ҳар бир нарсанинг ёмонлиги киради.
وَمِن شَرِّ غَاسِقٍ إِذَا وَقَبَ
3. Ва кириб келган қоронғу кечанинг ёмонлигидан...
Қоронғи кеча доим даҳшат, хавф-хатар солиб туради. Ўғриликлар, қотилликлар, ёмонликлар, турли ҳайвонот ва ҳашаротларнинг зарари доимо тунда юзага келади. Шунинг учун Аллоҳ таоло мусулмонларни Ўз паноҳига илтижо қилишга, доимо қалбларини Аллоҳ азза ва жаллага боғлиқ қилишга чорлайди.
وَمِن شَرِّ النَّفَّاثَاتِ فِي الْعُقَدِ
4. Ва тугунларга дам солувчилар ёмонлигидан...
Сеҳргарлар бировни сеҳрлаб, зарар етказмоқчи бўлса, ип олиб, ўқийдиган нарсасини ўқиб, дам солиб, ипни бир тугиб, яна бир дам солиб, яна тугиб, охирига етказар экан.
وَمِن شَرِّ حَاسِدٍ إِذَا حَسَد
5. Ва ҳасад қилган ҳасадчининг ёмонлигидан».
Ҳасад бир шахснинг бошқа бир одамга етган яхшилик йўқ бўлиб, ўзига ўтишини орзу қилишидир. Чунки ҳасад қилган одам бировга ёмонлик етишини орзу қилади. Лекин «Фалончига етган яхшиликка ҳавас қилдим, Аллоҳ таоло менга ҳам шу нарсани берса эди», дейиш ҳасад эмас.
Аллоҳ таолога осмонда ҳам, ерда ҳам биринчи исён ҳасад туфайли содир бўлган. Иблис Одам Атога ҳасад қилди, унга Аллоҳ таоло берган мартабани кўра олмади. Аллоҳ таолонинг амрига бўйсунмади. Одам Атога сажда қилмади, осий бўлди. Натижада Аллоҳ таоло иблисни жаннатдан ҳайдади ва қиёматгача унга Ўз лаънатини ёғдиради.
Ердаги исён Қобилнинг Ҳобилга ҳасад қилгани туфайли бўлди. Чунки Аллоҳ таоло Ҳобилнинг қурбонлигини қабул қилган, Қобилникини қабул қилмаган эди.
Ҳасад ниҳоятда улкан гуноҳ ва халойиқ бошига тушган улкан мусибат. Ҳасад жамиятнинг ва унинг ҳар бир аъзосининг бошига турли кулфатлар солади. Одамлар орасидаги душманчиликлар, келишмовчиликлар ва барча ёмонликлар ҳасад туфайли чиқади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Қуръонда бошқа ёмонликларни жамлаб айтса ҳам, ҳасаддан паноҳ сўрашни алоҳида зикр қиляпти.
Шуни кўп айтсангиз бўлди, Аллоҳнинг паноҳига ўтган бўласиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадисларида қуйидагича марҳамат қиладилар:
عَنْ أَبَانَ بْنِ عُثْمَانَ، عَنْ أَبِيهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: مَنْ قَالَ بِسْمِ اللهِ الَّذِي لَا يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الْأَرْضِ وَلَا فِي السَّمَاءِ وَهُوَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ، ثَلَاثَ مَرَّاتٍ لَمْ تُصِبْهُ فَجْأَةُ بَلَاءٍ حَتَّى يُمْسِيَ، قَالَ: فَأَصَابَ أَبَانَ الفَالِجُ، فَجَعَلَ الرَّجُلُ الَّذِي سَمِعَ عَنْهُ الْحَدِيْثَ يَنْظُرُ إِلَيْهِ، فَقَالَ لَهُ: مَا لَكَ تَنْظُرُ إِلَيَّ! فَوَاللهِ مَا كَذَبْتُ عَلَى عُثْمَانَ، وَلَا كَذَبَ عُثْمَانُ عَلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، وَلَكِنِ الْيَوْمُ الَّذِي أَصَابَنِي فِيْهِ مَا أَصَابَنِي غَضِبْتُ فَنَسِيْتُ أَنْ أَقُولَهَا. رَوَى هَذِهِ السِّتَّةَ أَصْحَابُ السُّنَنِ
Абон ибн Усмондан, у отаси розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким «Бисмиллаҳиллазии лаа язурру маъа исмиҳи шайъун фил арзи ва лаа фис-самааи ва ҳувас-самийъул алийм»ни уч марта айтса, кеч киргунча унга тўсатдан келадиган бало етмайди», деганларини эшитдим».
Абонга фалаж етди. Ундан юқоридаги ҳадисни эшитган киши унга қарай бошлади. Шунда Абон унга:
«Нимага менга (бундай) қараяпсан?! Аллоҳга қасамки, мен Усмонга ёлғонни нисбат берганим йўқ. Усмон ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ёлғонни нисбат бергани йўқ. Аммо менга мусибат етган куни ғазабланиб, уни айтишни унутибман», деди».
Ушбу олтитани «Сунан» эгалари ривоят қилганлар.
Шу билан бирга, сабаблар ва сақланиш чораларини астойдил қилиши лозим. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати