"Не эрур бу жаҳолат"?
Бисмиллаҳир рохманир рохим.
Инсоннинг бошига тушадиган кулфат ва зулмнинг асосий боиси жаҳолатдир.
Жаҳолат хомийлари инсониятнинг энг ашаддий душманлари хисобланадилар.
Тилимиздаги " жоҳилият", "жоҳиллик" атамалари нодонлик ва нодонликни туғдирувчи билимсизликни англатади.
Жоҳиллик --- хақиқатдан бехабарликдир
Жохилият одамни дунёга бефарқ қилиб қўяди.
Ислом дини инсон тарбиясида аввало жоҳилликни бартараф этишга алоҳида ахамият беради .
Чунки банданинг Аллоҳни худди кўриб тургандек ибодат қилиши қурбиятнинг аломатидир.
Қаерда турганини билмаслик эса ғафлат ва жоҳилликнинг белгисидир.
Исломда фақат билиш кифоя эмасдир, билганига амал қилиш лозим.
Имом Ғаззолий ҳазратлари инсонни тўғри тоифага бўлганлар:
1) Ғофил инсонлар ҳақ билан ботилнинг ,чиройли билан хунукнинг фарқига бормайдиганлардир.
2) Жоҳил ва адашган инсонлар ёмонликнинг нелигини биладилар, лекин яхши ишларга одатланмаганлари туфайли ,қилаётган ёмон ишлари ўзларига чиройли ва тўғри бўлиб кўринади.
3) Жохил адашган ва фосиқ кимсалар ёмон ахлоқни яхши аҳлоқ деб эътиқод қиладилар.
4) Жохил ва адашган ,фосиқ ва ёвуз кимсалар нафақат бузуқ қарашда такомиллашадилар, балки ёмонликларини кўпайтиришни фазилат деб биладилар.
Жоҳиллар жамият ичидаги иллатдир.
" Нисо " сурасида мархамат қилинади: " Жахолат" - ла ёмонлик қилиб қўйиб, сўнгра тезда тавба қиладиганларнинг тавбаси Аллоҳнинг зиммасидадир. Аллоҳ ана ўшаларнинг тавбасини қабул қилади. Аллоҳ билгувчи ва ҳикматли Зотдир".
Исломдан аввалги даврлар "жоҳилият" даври деб юритилади.Инсонлар Хақ билан ботилни ажрата олмаганлар.
Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам ўқиш ва ёзишни билмасдилар , аммо Аллоҳнинг суюкли хабиби мақомига эришдилар.
Улар ила нур келди ва жоҳиллик ортга сурилди.
Жоҳиллик яна сўзлашувда ҳам намоён бўлади:
--- ўз нафсига қул бўлишлик,
----- бекорга аччиқланиш,
----- эҳсонни ўз ўрнида қилмаслик,
----- ҳар қандай одамга ишонавериш,
----- ҳамма одамга сирини айтавериш ҳам " жоҳиллик"дир.
" Ҳакимлардан бири шундай деган эканлар: " Ҳеч ким ўзича ўзи жоҳиллигига иқрор бўлмайди. Аммо ул одамнинг жоҳиллиги шундан маълум бўлиб қоладики, агар бирор киши сўз бошласа, унинг сўзи тамом бўлмасдан туриб, ўша жоҳил ўртага тушиб сўзлай бошлайди. Бу эса жоҳиллик -- жаҳл аломатидир",
Хикматдан маълум бўладики, суҳбат чоғида сўзловчининг сўзларига диққат билан, сабр ва тоқатли бўлиб қулоқ солиш керак экан.
Ҳар жоҳилдин халқ бўлса норизо
Ул бўлур юз минг балога мубтало.
Халқимизда : " Ақлли одамнинг душманлиги доҳил одамнинг дўстлигидан кўра яхшироқдир. Жаҳолат башарият фикри учун қоронғу бир кеча ва ҳар турли разиликларнинг онасидир", деган пурҳикмат гап бор.
--- Аллоҳим ! Бизлар бу дунё имтихонидаги ожиз бандаларингмиз. Бизларни Жаҳолат довули билан синаганингда йиқилиб қолмайдиган бандаларингдан қилгин.
То қиёматгача туғилиб яшайдиган зурриётларимизни жоҳиллик балоларидан асра.
Бизларга Жаҳолат нима эканлиги англайдиган идрок бер.
Ер юзига соя ташлаб турган Жаҳолат булутларини Ўзинг бартараф этиб, тинчлик ва омонлик нурларига чўмдир.
Ўзинг " Жаҳолат- ла ёмонлик қилиб қўйиб, сўнгра тавба қиладиганларнинг тавбаси Аллоҳнинг зиммасидадир. Аллоҳ ана ўшаларнинг тавбасини қабул қилади", деган ваъданга кўра, бизларни истиғфар айтувчилардан ва тавбалари қабул бўладиганлардан қил.
Учқудуқ тумани бош отинойиси Одинахон Тўрақулова.