ЖАҲОЛАТ ТЎФОНИ

22-07-2019, 08:35 admin Мақолалар 722

Бугун дунё Нуҳ алайҳиссалом даврида тўфонда қолган кемага ўхшайди. Илонсифат ёвузлар уни ҳар томондан тешмоқни кўзлайдилар. Бу ишларнинг хатолигини, ўзларини ҳам ҳалокатга маҳкум этаётганликларига парво қилмайдилар.
Жаҳолат тўфони бугун дунёни хароб қилмоқда. Ёвуз кимсалар хунрезлигидан дунё ўт-олов ичида қоврилиб, кўплаб бегуноҳ инсонлар қони тўкилиб ётибди. Бундан бир неча йиллар олдин Сурия, Ироқда обод шаҳарлар, қишлоқлар ўрнида аҳоли тинч-осуда умр кечирарди. Энди-чи у ерларни эгаллаб, ИШИДни, халифаликни тузиб олган жангариларни қора қилмишларини, ўқ-синарядлар остида қулаб, хароб бўлиб, ҳувиллаб қолган шаҳару-қишлоқларни, одамлар кўзида ёш ўрнига қон оқаётганини, ҳар куни кўплаб бегуноҳ инсонлар қатл қилинаётганлигини кўрасиз. Муқаддас динимизда бегуноҳ инсонлар қонини тўкиш ҳаром қилинган. Қуръони Каримда: “Кимда-ким қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннамда абадий қолишдир. Яна унга Аллоҳ ғазаб қилгай, лаънатлагай ва унга улкан азобни тайёрлаб қўйгай” (Нисо-93)-дейилган.
Биргина суриянинг ўзида ИШИД олиб борган террор оқибатида юз мингга яқин одам ҳаётдан кўз юмди, миллионлаб кишилар майиб-мажруҳ бўлди. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи вассаллам инсонлар қонини ноҳақ тўкишдан қайтариб, ҳадиси шарифда: “Қиёмат куни биринчи савол ноҳақ тўкилган қонлар тўғрисида бўлур”-деганлар. ИШИД шунчалик тубанликка бориб етдики, улар хорижийлар ва азрақийлар ақидасини тутиб, тўзларига қарши бўлганларни кофир санаб, мусулмонларнинг қони ва молини ҳалол санайдилар. Улар жоҳилият одатини қилиб, аёлларни “Қул”-деб фатво беришганлигини ўзиёқ адашган эканликларини кўрсатиб турибди. Бугунги кунда ИШИД таркибида 100000 жангарини йиғилганлиги, уларнинг кўплари МДҲ давлатлари, жумладан юртимиздан чиққан хоинларнинг борлиги, уларнинг хавфи ортаётганини англатиб турибди. Эътибор берадиган бўлсак, ИШИД ҳам бошқа бузғунчи оқимлар сингари муқаддас динимизни ниқоб қилиб, Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи вассалламга умматликни, шаҳид бўлиб жаннатга киришни даъво қилишсада, аслида улар Аллоҳга, Расулига исён қилган нобакорлардир. Буларнинг ҳақида ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи вассаллам: “Умматларимнинг ҳаммаси жаннатга киради, фақат қочоқлар кирмайди!.
Сўрадилар:
-Кимлар қочоқлар?
Айтдилар:
-Менга итоат этганлар жаннатга киради, исён қилганлар эса қочоқдир, Менинг суннатимга, менинг аҳлоқимга мос тушмайдиган ҳар бир ҳаракат гуноҳдир”-дедилар.
Расулуллоҳсоллалоҳу алайҳи вассалламга итоат этиш, суннатларига эргашиш, аҳлоқлари билан безанишнинг фазилати, савоби улуғ. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи вассалламга итоат, суннату-аҳлоқларининг мисоли, ҳидоятда, тўғри йўлда бўлмоқлик, юртга садоқат, тинчликни қадрига етиш, неъматларига шукр этиш, ота-онага, ҳар бир инсон зотига чиройли муомила, яхшиликда бўлишдир. Инсонлар ўртасида адоватлар кучайганда, турли сохта оқимлар ихтилофлари авжига чиққанда, мана шундай гўзал сийратни сақлай билишнинг ажри улуғ. Ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи вассаллам: “Инсонларнинг аҳлоқи бузилганда ва мазҳаб ихтилофлари авжига чиққанда, Аллоҳ Расулининг гўзал аҳлоқини намаён қилган одамга юз шаҳиднинг савоби берилади”-деганлар.
Бугунги кунда ИШИДнинг “жиҳод”, “ҳижрат”, “шаҳидлик”-деб амалга ошираётган ҳудкушлик, террор амалиётлари Аллоҳ ва Расулига исёндан бошқа нарса эмас. ИШИДнинг раҳбари Абу Бакр Боғдодийнинг ўзи илмсиз бир кимса бўла туриб, ўзига ўхшашган бузғунчиларни атрофига тўплаб олганлиги ҳеч бир жиҳатдан Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи вассалламнинг кўрсатган йўлларига, суннатларига, аҳлоқларигша тўғри келмайди. Бунинг исботи Боғдод уламоларидан Холид ал-Абидий дейди: “Бағдодийнинг Мосул шаҳри Нурий масжидидаги хутбаси унинг дин илмидан буткул бехабар эканини кўрсатди. У хутба қоидаларини қўпол тарзда бузди”. Бағдодий жума хутбасида шунчалик кўп хато қилдики, нўноқ талаба ҳам бунча хато қилмайди. Хуллас, ал-Боғдодийнинг шариат ва Ислом тарихидан билимга эга эмаслиги аён бўлди.
Жаҳолат, илмсизлик инсон зотини мана шундай манфур кимсаларга айлантиради. Уларнинг касри эса қанчалаб бегуноҳ инсонлар умрига зомин бўлади. ИШИДнинг ҳатти-ҳаракати бугун ислом уламолари томонидан, “ашаддий террорчи”-дея қораланаётганлиги сир эмас. Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Айдарбек Тулиповнинг “ИШИД-ислом душмани”, “ИШИД фитнаси” асарларини ўзиёқ бу бузғунчи оқимнинг юзидаги ниқобини ўчириб, уларнинг ёвуз қилмишларини кўрсатиб берганлиги билан алоҳида аҳамиятга эга бўлди. Албатта халқимиз, ёшларимиз бу китоблардан баҳраманд бўлишса, ўзларини ташқи таъсирлардан, сохта оқимлар иддаоларидан асраган бўладилар. Яратганнинг ўзи юртимизни тинч, осмонимизни мусаффо, халқимизни турмушини обод, ёшларимизни шу юртга муносиб фарзанд бўлмоқликларини насиб айласин!

“Қизбиби” жоме масжиди имом хатиби Ҳ.Жаҳонов

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш