"Ҳақ эрур".

5-07-2021, 11:21 admin Мақолалар 327

"Ҳақ эрур".

Даргоҳига бош уриб бормоқ замони ҳақ эрур,
Бу синов дунёсидур, бил имтиҳони ҳақ эрур.
Даҳр боғи ичинда неча муддат бўлсанг ҳам,
Бир куни келган йўлинга қайтмоқ замони ҳақ эрур.

Дариғо умр ўтар, босган изингни қолдириб,
Изларинг издошини сарсон, ҳайрон қолдириб.
Не муаммонг бўлсада, ё ҳал бўлур ё бўлмагай,
Фурсатинг елдек ўтар, ё куйдириб, ё тўздириб.

Боқи беғам бўлмагин, ҳадя олган қайтарур,
Бу муқаддас дини Ислом, сандан риёни қайтарур.
Олий ҳиммат бўлганинг, ақлу ҳушингдин бир нишон.
Ҳақ таолло ёдидин озган йўлингдан қайтарур.

Берма эрк эй дилрабо, ҳусни хулқу рўйиннга,
Ақлу дониш бўлмаса бекор ҳусну хўйинга.
Бил Муҳаммад Мустафо нур каби шаффоф эди,
Зарра ором олмади, кўз тутди уммат йўлига.

Қил иморат тоату нафси қаноат лойидан,
Зарра бўлса санда дил, меҳру мурувват ҳолидан
Кўп такаллуф этмагин, нокасу нопок элига,
Гар хато бўлса қолиб, чиқмас инжу жойидин

Баркамол авлод учун ўзингни қурбон айлагин
Бу муқаддас она тупроқ, соҳибин бор айлагин.
Ёт эллар ҳолига бирров назар солгин ямин,
Ҳақ ато этган буюк эҳсонни имкон айлагин.

Лутфи камтар сўзларим бекор демассан гўзал,
Эл аро гуфторларим инкор этмассан гўзал.
Не машаққатлар ила қалбини изҳор айлаган,
Норайи гулдастадин безор бўлмассан гўзал.

Холиқо банданг дилини муждайи соф айлагин,
Бер мурувват қалбига , меҳрини мухтор айлагин.
Солмагин азозили беному нишон йўлига,
Ҳам яна иймони бирла қабзи Раҳмон айлагин. Қизилтепа тумани отинойиси Ваҳобова Гулнора.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш