Жаннатдан маҳрум қилувчи оғир гуноҳ.

11-06-2021, 14:31 admin Мақолалар 368

Жаннатдан маҳрум қилувчи оғир гуноҳ.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: "... ўз қўлларингиз билан ўзларингизни ҳалокатга ташламангиз!(Барча ишларни) чиройли қилингиз. Албатта, Аллоҳ чиройли (иш) қилувчиларни яхши кўради (Бақара, 195).
Динимиз Аллоҳ таоло неъмат қилиб берган ҳар бир нарсани қадрлаш ва асраб-авайлашга буюради. Шулардан бири энг олий неъмат бўлмиш жонга қасддан зарар етказиш энг оғир гуноҳ саналади.
Туппа-тузук юрган аёл ўзини осиб қўйибди. Ҳали мактабни тугатмаган йигит ёки қиз ўзини осиб қўйибди.Ҳатто неваралик, фарзандлари тиниб-тинчиб кетган эркак ўзини осиб қўйибди. Бот-бот қулоққа чалиниб тураётган бу каби нохуш хабарлардан жаҳлингиз чиқиб кетади. Уларни асл моҳиятини ўрганадиган бўлсак, тақдирни бир синови ёки қандайдир гуноҳ иш қилиб қўйиб осонгина ўзларига ечим топа олишган гўё. Аслида эса Аллоҳ ато қилган неъматга ношукрлик қилиб, икки дунёда абадий лаънатга ва дўзах азобига дучор бўлишдек оғир гуноҳ қилишаётганини англашмаяпти. Пайғамбаримиз (с. а. в) марҳамат қилганларидек:" Ким тоғ тепасидан ташлаб, ўзини-ўзи ўлдирса, ўлгандан сўнг жаҳаннамда ҳам шу хил азобга гирифтор бўлади. Агар заҳар ичиб ўзини-ўзи ўлдирса, жаҳаннамда ҳам абадий шу азобга мубтало бўлади. Ким ўзини темир парчаси билан ўлдирса, ўша кимса темир парчаси қорнига суқилган ҳолда жаҳаннам ўтида абадий қолади "(Имом Бухорий, Имом Муслим)
Ушбу ҳадис бизга ўз жонимизга қасд қилиш нақадар оғир гуноҳ эканлигини билдириб турибди. Инсон доим ҳаётга дуч келадиган мусибат, қийинчиликка сабр қилиб Аллоҳ раҳматидан умидвор бўлиб яшаши лозим. Турли шайтоний васваса, тушкунлик ва умидсизликка берилмай, Инсон деган улуғ номга мувофиқ иш тутиши керак. Пайғамбаримиз (с. а. в) ўз жонига қасд қилувчиларнинг ҳоли икки дунёда ҳам оғир кечишлиги ҳақида огоҳлантириб, бундай гуноҳ иш қилишдан барчамизни қайтариб, ҳадиси қудсийда шундай марҳамат қиладилар:" Бандам ўзини-ўзи ўлдириб, менинг унга берган умримга шукр қилмай шошилди. Шунинг учун унга жаннатни абадий ҳаром қилдим (Имом Бухорий).
Синовли дунёда яшаётганимиздан мақсад Аллоҳ раҳматига сазовор бўлиб, жаннатга эришиш эмасми ? Наҳотки ҳиссиётга берилиб шундай олий неъматдан ўзимизни маҳрум қилсак. Ёки сабрсизлигимиз сабаб ўзимизни мангу дўзах азобига дучор қилсак.
Бунинг сабаби тарбиянинг сустлиги. Фақат моддий бойлик ҳақида ўйлаб, маънавий бойликни четга суриб қўйганимиз. Соат сайин ривожланиб бораётган мобил алоқаларидан тўғри фойдалана олмаётганимиздан. Бутун меҳримизни телефон, телевизор ва аллақандай бебош дўсларга бераётганимиз ёлғонми? Ахир оила аъзолари билан бирга бўлиш, бобо ва бувининг насиҳатлари билан улғайиш энг катта бахт эканлигини уларга ким уқтиради. Бир ўйлаб кўрайлик кундан-кунга ялқов, дангаса бўлиб бораётганимиз нечоғлик ҳақиқат бўлса, буни тан олишимиз шунчалар оғир бўлмоқда. Қачон қўлимизга китоб ёки газета олдик. Уни сабр билан мутолаа қилиб фарзанларимиз билан фикр алмашдик. Оила даврасида ўзимиз севган адибни ёки асар қаҳрамонини муҳокама қилдик. Уни ўрнига бирга ўтириб беҳаё телесериаллар, жангари фильмлар кўриш, соатлаб телефон титкилаш, вақтни кераксиз нарсаларга сарфлаш инсон онгини заҳарлаб, енгил-елпи ҳаёт кечиришга мойилликни кучайтириб, инсонни сабрсиз, қийинчиликларни енгиб ўтишда куч топа олмаслик туйғуларини уйғотиб, шундай ноҳуш ҳолатларни келтириб чиқаришга сарфланаётган кучдан афсусланасан киши.
Келинг бугундан бошлаб ўзимизни бир тафтиш қилиб кўрайлик. Ишларимизни бир четга суриб, озгина вақтимизни оиламизга, яқинларимизга бағишлайлик. Зора, шунда бундай нохушликлар ўрнини яхшиликлар эгаллаб, барчамизни қалбларимиз шукроналик ҳисси билан тўлса. Аллоҳ таоло бизни тўғри йўлга бошлаб, гуноҳлардан покласин ва Ўзининг буюк неъмати бўлмиш Жаннатига мушарраф қилсин!

Қизилтепа туман бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Файзиева Мукаррам.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш