"Исломда мусиқанинг ўрни".

24-06-2021, 18:27 admin Мақолалар 663

"Исломда мусиқанинг ўрни".

Баъзилар исломда мусиқа ижро этиш ёки тинглаш борасида нотўғри тасаввурларга берилиб, ҳатто буни тақиқланган, деган фикрларни айтишгача борадилар. Аслида ҳам шундайми? Исломнинг муқаддас манбалари ва тарихига назар ташласак, бунинг аксини кўришимиз мумкин.Рум сурасининг 15-оятида:" Имон келтирган ва яхши амаллар қилганлар эса(жаннат) гулшанида шодланурлар", дейилган. Кўпчилик саҳобийлар ва муфассирлар оятнинг охиридаги "шодланурлар" феълини "мусиқа тинглайдилар", деб изоҳлаганлар. Имом Замахшарийнинг "Кашшоф" тафсирида ушбу оятга бир узун ҳадис илова қилинган бўлиб, унинг мазмунига кўра, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам жаннатдаги мусиқанинг васфини келтирганларида бир бадавий ўрнидан туриб кетиб, "Жаннатда" ҳам мусиқа бор эканми?, деб юборади. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам "Бўлмаса жаннатнинг жаннатлиги қолармиди?", деган эканлар. Мусиқанинг шаръий ҳукми ҳақида илм аҳлларининг ўртасида ҳам муайян ихтилофлар мавжуд. Жумладан мусиқани ёқловчилар орасида Имом Ғаззолий, Суҳраварий, Ҳужвирий ва бир қанча нақшбандия пирлари ҳам бор. Мусиқа тинглашнинг шаръан жоизлигига далил сифатида қўйидаги ҳадисларни келтирадилар. Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам):" Қуръонни овозларингиз билан зийнатланг. Албатта, гўзал овоз Қуръон гўзаллигини зиёда қилади"-дейдилар." Ҳар бир нарсанинг зийнати бордир, Қуръоннинг зийнати гўзал овоздир "-дейдилар. Шунингдек, мусиқа тинглашнинг мубоҳлиги ҳақида Саҳихи Бухорий ҳадисларидан қўйидагиларни келтирадилар." Оиша онамиз (розияллоҳу анҳу) ривоят қиладилар:
"Ҳузуримга (отам) Абу Бакр кирдилар. Олдимда иккита ансория жория қизлар" Буос" кунига бағишланган байтларни ашула қилиб айтаётган эдилар. Лекин иккала жория қиз ҳам ашулачи эмас эди. Шунда Абу Бакр: "Шайтоннинг сурнайлари (келиб-келиб) Росулуллоҳнинг уйларида чалинадими?"-деб койидилар. Шунда Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам):" Эй Абу Бакр , қўяверинг уларни, ҳар бир қавмининг байрами бордир, бугун бизнинг байромимиз! "деган эдилар. Шунингдек Ибн Можа саҳих санад билан келган бир ҳадисда: Анас ибн Моликдан( розияллоҳу анҳу) ривоят қилинадики:" Бир куни Пайғамбаримиз (алайҳис салом) Мадина кўчаларидан кетаётганида жория қизларнинг: "Биз Бану Нажжор қабиласиданмиз, Муҳаммадга қўшни бўлганимиздан хурсандмиз"-деб куйлаётганини эшитиб қолдилар, ва уларга: Аллоҳга қасамки Мен ҳам сизларни яхши кўраман"-дедилар. Демак қўшиқларнинг мазмуни, сифати танқид остига олиниши, ҳатто таъқиқланиши ҳам мумкин. Бугунги кунда бўлар- бўлмас нарсаларни бетайин мусиқаларга солиб" куйлаётган айрим ўзини қўшиқчи деб билган, аслида "оммавий маданиятнинг яловбардорлари бўлган кимсалар бундан ўзларига хулоса чиқариб олишлари керак. Мусулмон жамияти дид ва нафосатни, санъат ва маданиятни шакллантирувчи, муҳофаза этувчи, ривожлантирувчи, бошқаларга тарғиб этувчи ва бу борада ўрнак бўлувчи салоҳиятга эга жамият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолиши керак.
Навоий шаҳар бош отинойиси Бурхонова Чинни.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш