Ҳар бир қулфнинг калити бўлгани каби, намознинг калити таҳоратдир. Таҳорат ибодатларнинг онасидир. Агар тахорат бўлмаса намоз ибодатлари қабул бўлмайди. Аллоҳ таоло Қуръони карим Моида сурасининг (6- оятида) “Эй иймон келтирганлар, намозга турмоқчи бўлсангиз юзларингизни ва қўлларингизни чиғаноқлари билан ювинглар. Бошларингизга масҳ тортинглар. Ва оёқларингизни тўпиқлари билан ювинглар” деб марҳамат қилган.
Таҳорат сўзи араб тилида тозалик, поклик, озодалик деган маъноларни англатади. Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳадиси шарифларидан бирида, “Ким таҳорат қилса чиройли қилсин, чунки гуноҳлари танасидан ювулиб кетади” дедилар. Шундай экан таҳорат қилган вақтда банда жуда тавозийлик билан таҳорат олмоқлиги керак. Таҳорат олиб бўлгандан сўнгра икки ракат намоз ўқиб қўйишлик мустаҳаб бўлади.
Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) тушларида Билол ибн Рабох розияллоху анхуни жаннатда оёқ товушларини эшитади. Уйғонгандан сўнгра, жамоатда: эй Билол биз билмайдиган қандай амалингиз борки, бугун тунда сизнинг оёқ товушларингизни жаннатда эшитдим, деганларида. Билол розияллоху анху: Ё Росулуллоҳ мени ҳеч бир мақтангудек амалларим йуқ, фақат ҳар сафар таҳорат олганимдан сўнг икки ракат намоз ўқиб қўяман, деб жавоб берган эканлар. Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мана шу амалингиз сизни жаннатга киритади деб айтган эканлар. Шундай экан ҳар биримиз ҳам таҳорат олиб бўлгандан сўнгра, икки ракат намоз ўқиб қўйишимиз ҳеч биримизга машаққат бўлмайди.
Бугунги кунда халқимиз орасида фалон кишига жин тегибди, шайтон йўлдан урибди деган гаплар жуда кенг тарқалди. Аслида мана шу ҳолатга тушишларига ўзлари сабабчи. Чунки пок, пойи таҳорат билан йурмаганликлари сабабли мана шу аҳволга тушиб қолганлар.
Мўмин киши қилаётган кичик амалини арзимас санамаслиги лозим. Чунки Аллоҳ таолонинг ризолиги мана шу кичик бир иш остида бўлишлиги мумкин. Ва қилаётган катта ишлари билан ҳам ғурурланиб кетмасинки, Аллоҳ таоло бу амалини қабул қилаётганмикин. Шунинг учун Аллоҳ таолога чин ихлос билан амал қиладиган бўлсак, Худойи таоло ниятимизга яраша мукофотини бераверади.
“Имоми Аъзам” жоме масжиди имом хатиби: Эргашев Муҳаммаджон