Вараъ --- ҳақида биласизми?
Бисмиллаҳир рохманир рохим.
Росулуллоҳ соллоллоҳу алайхи васаллам шундай мархамат қилдилар:
" Илмнинг фазли ибодатнинг фазлидан яхшидир.Динингизнинг яхшиси вараъдир", дедилар.(Табароний ва Баззор ривоят қилишган)
Вараъ-----сўзи араб тилидан " бир нарсадан ўзини тийиш ва тортиниш", " хижолат бўлиш" маъносини билдиради.
Уламоларимиз " вараъ"нинг истилоҳий маъноси ҳақида бир - бирини тўлдирувчи бир неча таърифларни айтганлар.
Муновий: " Вараъ, сени шубхага солган нарсани тарк қилмоғинг, айб бўладиган нарсани манфий қилмоғинг ҳамда энг ишончлисини олиб, нафсни машаққатга солмоғингдир", дедилар.
Баъзилари: " Таом ва либосга назар солиб, шубҳаси борини тарк қилмоғингдир", дедилар.
Яна бир қавлга кўра: "У (вараъ) шубҳали нарсалардан четда бўлиб, хатарли
нарсаларни мусобақа қилишдир".
Роғиб: "Вараъ дунё матохини олишга шошилишни тарк қилишдир", деган.
Роғиб вараъни уч турга тақсимлаган:
1).Вожиб.
Бу турдаги вараъ ҳаромлардан сақланиш бўлиб, барчага баробардир.
2).Мандуб.
Бу турдаги вараъ шубҳалардан сақланишдан иборат бўлиб, ўртача йўл тутадиган кишилар учундир.
3).Фазилат.
Бу турдаги вараъ кўп мубохлардан ҳам тийилиш ва энг оз заруратлар ила кифояланишдан иборат бўлиб, набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар учундир
Вараъ ҳаром ва макрух нарсалардан бўлади, вожиб ва мустаҳаблардан эмас.
Демак, билишимиз, англашимиз керакки, вараъ -- шубҳани тарк қилишдир.
-- сабаби гумон нарсадир.
Вараъ -- оқибати нима билан тугаши гумон бўлган нарсадан нафснинг жудо бўлишидир.
Вараъ ҳақида Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламдан ҳадислар бор.
Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида бир кишининг ибодати ва ижтиҳоди зикр қилинади ва бошқа кишининг вараъси зикр этилди.
Шунда Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам:" Вараъга ҳеч нарса тенг келмас", дедилар.
(Термизий ривоят қилган).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
" Хасан ибн Али розияллоыу анҳу садақанинг хурмосидан бир дона олиб, оғзига солди.Шунда Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам "Қиҳ- қиҳ!", деб ташлатмоқчи бўлдилар.Сўнгра :
" Биз садақа емаслигииизни билмасмидинг?" дедилар.
Икки шайх ривоят қилишган.
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
" Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: "Тадбирчалик ақл(лилик) йўқ. Ўзини тийишчалик вараъ йўқ. Хусни хулқчалик ҳасаб йўқ", дедилар.
Ибн Можа ривоят қилган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :
" Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам:
" Эй Абу Хурайра, вараъли бўл, одамларнинг энг ибодатлиси бўласан", дедилар.
Ибн Можа ривоят қилган.
Хулоса қиладиган бўлсак:
Вараъ - иймоннинг энг Олий мартабаларидандир.
Вараъ - эҳсоннинг энг афзал даражаларидадир.
Вараъ - мўминни ҳотиржам қилади.
Вараъ - мўминни қалбига роҳат бағишлайди.
Вараъ бор жамият пок ва солиҳ бўлади.
Вараъни Аллоҳ яхши кўради.
Вараъни халқ яхши кўради.
Вараъ эгасининг дуоси қабул дир.
Учқудуқ тумани " Қизилқум" жомеъ масжиди имом хатиби хотин- қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Одинахон Тўрақулова.
.
,