Масжидмиз Навбаҳор туманининг Зарафшон дарёси билан Нурота туман тоғ тизмаларига олиб борувчи қир-адирликлар орасида, яъни қир-адирликлар ён бағрида жойлашган. Аввалги пайтларда масжид худуди чакалакзор, бутазорлардан иборат бўлган. Аҳолининг кўп қисми Зарафшон дарёси ён бағрларида хаёт кечиришган. Кейинчали аҳолининг бир қисми юқори қир томонга қараб силжий бошлаган ва ҳозирги масжидимиз худудлари ҳам обод бўлган. Бутазорлар олиб ташланган. Бугун эса уларнинг хаётидан ягона ёдгорлик сифатида қадимий 3 та тут қад ростлаб турибди. Тутлар бизга қайси даврдан гувоҳлик беради?. Уларнинг ёшини мутахасислар бир ярим минг йил атрофида деб баҳолашмоқда. Аҳолининг қир ён бағрларига силжишига, шу ерда яшаб қолишига уша даврларда очарчилик бўлган. Чунки тут эрта пишадиган дарахтлар турига киради, аҳоли очарчиликдан қутилиш учун мана шу тут мевасига сақлаб қолган. Лекин ҳозиргача масжид худудида мана шу 3 та тут ҳозиргача бўй чузиб турибди. 17-20 асрларда Учтут – Кармана беклигидаги энг машхур гушалардан бири ҳисобланган.
Мана шу қишлоқда 1988 йилда “Учтут” калхози раиси Жураев Турғун бошчилигида масжид қурилиши бошланди. 1989 йилда қуриб битказилди. Масжид ҳовлиси гуллар экилган, фантанлар қўрилган, арчазор бўлиб чиройли гушага айлантирилган.