"Ат- такфир вал - ҳижра гурухи".

17-05-2021, 17:06 admin Мақолалар 599

"Ат- такфир вал - ҳижра гурухи".

Бисмиллаҳир рохманир рохим.

Ҳозирги кунда инсон онги ва қалби учун кураш кескин тус олаётган экан, мафкура майдонида турли қарашларнинг ҳукмронлик қилиши табиий холатдир.
Ушбу холатга тўхталиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 15 Июнда" Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш - давр талаби" мавзусидаги анжуманда сўзлаган нутқида таъкидлаганларидай," Биз кўп жойларда жаҳолатга қарши маърифат ташаббуси билан чиқаяпмиз.Муқаддас ислом динини ниқоб қилиб, бошқа кўчаларга кириб кетаётган жоҳил кимсалар бир нарсани тушунмайди, ёки тушунишни истамайди.Яъни ислом нурли ҳаётга , илм- маърифатга, яхшиликка ундайди. Хеч қачон ҳунрезлик, қотиллик, зўравонликка чақирмайди.Ана шу ҳақиқатни тан олмасдан, сохта ғояларга алданиб, зарарли оқимларга кириш, террорчи бўлиш -бу Ўзбекистон халқига мутлақо тўғри келмайди.
Ана шундай қайтарилган оқимлардан бири --- " Жамоат Ал- Муслимийн".
"Жамоат ал - муслимийн"( араб - Мусулмонлар жамоаси).
Мисрдаги диний - экстремистик ташкилот " ат - Такфир вал- хижрат" номи билан ҳам машҳур.
Жамоат ғоялари Миср қамоқхоналарида Саййид Қутб ва Унинг сафдошлари ўлимга ҳукм қилингандан сўнг шакллана бошлаган.
Мазкур гурух 1976- йилда ўзларини " Жамоат Ал-- Муслимийн" деб номлаган, лекин Миср оммавий ахборот воситалари уларни " ат- Такфир вал- хижра" деб атаган.
Ташкилотнинг бош мақсади: бутун бир давлатларни , жамоаларни имонсизликда айблаб, шу асосда мазкур давлатларга куч ишлатиш мумкин эканини исботлаш.
Ташкилотнинг ғоялари: ҳаракатнинг асосий ғояси гунохи кабира( катта гуноҳ) қилиб, тавба қилмаган киши , шариат асосида ҳукм чиқармайдиган рахбарлар, уламолар, жамоанинг таълимотлари етиб борган бўлса- ю, уни қабул қилмаган инсонни " Такфир" да айблаш хисобланади.
Яъни улар ўзи ғояларига қўшилмаган мусулмонларни имонсизликда айблашади. Шунингдек, иддаоларига кўра ,Ижмо, қиёс , маслахат Ал-- мурсала , истиҳсон каби шаръий манбалардан ҳукм олган киши ҳам кофир, мушрик саналади.
Уларнинг ғояларида тўртинчи ҳижрий асрдан кейинги асрлар ва жоҳилият асрлари хисобланади. Чунки одамлар бу асрларда Аллоҳга эмас, тақлидга ибодат қилишган. Диннинг ҳеч бир ишида тақлид қилиш жоиз эмас, балки мусулмон ҳукмларни далилларни билиши шарт.
Жамоанинг яна бир асосий ғояси " ҳижрат" бўлиб, бунга кўра шу кеча- кундузда мавжуд жамиятлар жоҳилийдир. Шунинг учун улардан четлашиб, алоҳида яшаш керак. Бунинг учун эса " ҳижрат " қилиш лозим деб ҳисоблайди. Бундан ташқари ислом тарихини ўрганиш ҳамда унга оид манбааларнинг ҳеч қандай ахамияти йўқ, чунки тарих фақат Қуръони каримда келган қиссалардир, ақоид, тафсир ва бошқа сохаларда етишиб чиққан буюк алломаларнинг сўзлари ҳам хеч қандай қийматга эга эмас, чунки мусулмон умматининг қадимдан ва хозирдаги уламоларнинг барчаси диндан қайтган муртаддирлар, деб даъво қиладилар.
Фаолият услублари эса қуйидагича: " Ат -такфир вал- хижра" ҳаракати фаолиятида талабалар билан тизимли ишлаш услубини қўллаб келган. 500 га яқин махсус" фаоллар" таълим муассасалари ҳудуди ва ташқарисида талабаларни даъват қилиш билан шуғулланган.
"Ат- Такфир вал- ҳижра" нинг фаолияти Мисрдан ташқари Қувайт, Судан, Ливан ва бошқа араб мамлакатларида кузатилган. Ўтган асрнинг 90- йилларида Россияга ҳам кириб келган ва фаолият олиб борган.
Маълумотларга кўра," такфирчиларнинг асосий молиявий манбаи наркобизнес, ноқонуний қурол- яроғ савдосига таянади, ҳамда дунёдаги йирик террорчи гуруҳлар томонидан молиялаштирилиб келинади.
2001йил 11-сентябр воқеаларидан сўнг," ат Такфир вал- ҳижра" жамоаси Ақш Давлат Департаменти томонидан террорчи гурухига киритилган.
2010-йил Россиянинг Олий суди " ат- Такфир вал- хижра", экстремистик ташкилот деб тан олиниб, Унинг фаолияти Россияда таъқиқланган.Шунингдек," Ал - Азҳар" уламолари ҳам" Ат- Такфир вал- ҳижра" исломга ёт жамоа экани, унинг таълимоти ислом таълимотига мутлақо зид эканини таъкидлаб, террорчи оқимлар тоифасига киритган.

Учқудуқ туман бош отинойиси Тўрақулова Одина.скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш