Инсон ҳамиша яратган Парвардигорга муҳтож, Унинг раҳмат ва мағфиратидан умидвор. Одамизод ҳаётдаги турли воқеа - ҳодисалар, мушкуллик ва синоатлар, бало - офатлар қаршисида ожиз қолганида дарров дуога қўл очади, Роббига илтижо қилиб, ундан мадад ва нажот сўрайди.
Бир кун зиёратгоҳга кекса отахон оилалари билан келиб:
- Домла Қуръон тиловат қилиб беринг дедилар, тиловатдан сўнг ҳол – аҳвол сўраб анча гурунглашиб, суҳбат орасида:
- Домла, хабарингиз бор, бир қанча йил раҳбарлик соҳасиди ишлаб фарзандларни ҳам уйли жойли килдик, нафақа гаштини суряпмиз, Худога шукур ҳеч камчилигимиз йўқ, лекин кенжа ўғлимиз тўрт йилдан бири фарзанд талаб, келинимиз жуда ҳам яхши - ўз қизимиздек, қудаларимиз ҳам жуда меҳрибон, бормаган - этмаган, кўрсатмаган жой қолмади, умид билан Аллоҳнинг байтига келдик, сиз дуо қилсангиз шу фарзандларимизга ҳам Аллоҳим фарзанд берса, дедилар. Шунда мен Ота - онанинг фарзанд ҳақига ва фарзанднинг ота - она ҳақига холисона қилган дуоси ижобатдир ва ўзингиз дуо қилинг, мен омин деб тураман, дедим. Шунда отахон икки қўлларини кўтариб кўзлари намланиб дуо қилдилар. Бир йилдан сўнг ўғил набира фарзандлик бўлдилар.
Аввало, дуонинг маъносини билиб олайлик. Араб тилида “дуо” “истамоқ”, “чақирмоқ”, “ёлвормоқ” маъноларини англатади. Истилоҳда эса, инсон ўзининг заиф ва ночор бандалигини эътироф этиб, чиндан ҳам гуноҳкор эканини ҳис қилиб, эҳтиёжларини барча нарсага кучи етадиган қодир Зот - Аллоҳнинг ўзидангина сўрашидир.
Аллоҳ таоло дуо ҳақида шундай марҳамат қилади:
"Сиздан (эй, Муҳаммад), бандаларим Менинг ҳаққимда сўрасалар, (айтинг) Мен уларга яқинман. Менга илтижо қилувчининг дуосини ижобат этурман. Бас, улар ҳам Мени (даъватларимни) ижобат (қабул) этиб, Менга имон келтирсинлар, шояд (шунда) тўғри йўлга тушиб кетсалар".(Бақара 186)
Расулуллоҳ (алайҳиссалом) ҳам биз умматларга Парвардигоримизга дуо қилишимиз ҳақида таълим бериб шундай деганлар: “Албатта, Роббингиз ҳаёли, саҳоватли Зотдир. Бандаларидан бири қўл кўтариб дуо қилганида, унинг қўлларини бўш қайтарищдан ҳаё қилади”.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалам ҳадиси шарифларида: "Аллоҳ таоло ҳузурида дуодан кўра қийматлироқ, улуғроқ нарса йўқдир", дея марҳамат қиладилар. (Термизий, Ибн Можа ривояти)
Кўпинча “дуо” ва “бир нарсани талаб қилиш” маънолари бир-бирига аралашиб кетади.
Шунинг учун, талаб нима-ю, дуо нима эканини аниқ билиб олиш алоҳида маъно касб этади. Талаб сўровчи нутқ қиладиган лафзнинг васфидир. Менга тилаган нарсамни бергин, каби.
Дуо эса, сўровчида пайдо бўладиган нафсий ҳолатдир. Мазкур нафсий ҳолат икки нарса билан: қалб ва ҳисларнинг уйғоқлиги ҳамда улар ҳар бирининг синиқлик ва ҳокисорлик ила Аллоҳ таолога юзланиши билан ва яна дуо қилувчининг ўзи қилган гуноҳлари учун Аллоҳ таолога сидқи дилдан тавба қилишни бошлаши билан бўлади.
Ҳа, дуо қилинаётган пайтда қалб ва ҳисларнинг уйғоқлиги ҳамда улар ҳар бирининг синиқлик ва хокисорлик ила Аллоҳ таолога юзланиши бўлмаса, одатга кўра икки қўлни кўтариб тилга келган талаб сўзларини такрорланаётган бўлади. Бундоқ вақтларда қалб ғофил бўлиши, тилда бир гап, ҳаёлда бошқа гап бўлиши ҳам мумкин. Албатта, бу ҳолатни дуо деб бўлмайди.
Бас, шундоқ экан, бу ишни қилаётган одамни фалончи Аллоҳ таолодан сўрамоқда, дейишимиз мумкин, аммо фалончи Аллоҳ таолога дуо қилмоқда, дея олмаймиз.
Уламолар дуони моҳият - мазмунига кўра учга бўлганлар:
1) Лисони истиьдод билан дуо қилиш. Барча уруғлар-у набототдан тортиб, жонсиз жисмлар - жамодотгача бўлган нарсаларнинг бари истиъдот тили билан Яратган Парвардигорига дуо қилади.
2) Лисони эҳтиёж билан дуо қилиш. Раззоқнинг берадиган ризқига муҳтож барча махлуқларнинг ризқ ахтаришлари эҳтиёж тили билан дуо қилишга киради.
3)Инсонларнинг дуоси. Инсонларнинг онгли равишда қиладиган дуолари икки қисмга бўлинади:
А) Феълий (амалий);
Б) Қовлий (сўз билан).
Феълий дуо бу амалларда дуонинг намоён бўлишидир. Аллоҳдан Жаннатни сўраб, ўзининг рози бўлишини ва дўзаҳдан паноҳ беришини сўраб, қаерда бўлса ҳам илм ўрганишга, савобли ишлар қилишга гуноҳлардан тийилишга ҳаракат қиламиз. Демак, мактабга бориб, таълим олиш ҳам амалий дуо экан.
Қовлий дуо эса ҳар доимгидек қўлимизни очиб, тилимиз билан айтиб дуо қилишимиз киради.
Мушкул вазиятга тушиб қолган одамнинг аҳволига ҳаёлан бир назар ташлайлик. Бу инсон чора - тадбир фойда бермайдиган ёки тадбир кўришнинг имкони қолмаган ҳолга тушиб қолди, дейлик. Каттакон бир бало унга рўбарў турибди ёхуд ашаддий душманига асир тушиб қолган, атрофида унга зиғирча раҳм қиладиган жон йўқ, додини ҳеч ким эшитмайди, қаерларда қолиб кетганидан ҳам ҳеч кимнинг хабари йўқ. У эса, бир халоскорга, мададкорга, ёрдам қўлини чўзадиган жонга жуда - жуда муҳтож. Аммо нажот келиши мумкин бўлган йўлларнинг барчаси тўсилган, барча ёрдамчилардан умид узилган... Энди нима қилсин?! Кимга мурожаат этсин?!
Мўмин банда мана шундай ҳолатда ҳам умидини узмайди. Чунки унда ҳалиям имконият бор. Бутун оламдан алоқаси узилган бўлсада, бутун оламларнинг эгаси Аллоҳ билан алоқаси узилмаган. У зот ҳар қандай вазиятда бандасига нажот беришга қодир. Иброҳим халилуллоҳга (алайҳиссалом) оловни гулзорга айлантирган, Фиръавн зулмидан қочиб келаётган Мусо калимуллоҳга (алайҳиссалом) дарёни ёрган, ҳатто балиқнинг қорнига тушиб қолган пайғамбари Юнусга йўл берган, яна қанча - қанча бандаларининг жонлари бўғизларига етганида нусрат юборган У зот унинг аҳволини хам кўриб - кузатиб турибди... Ҳа, хали имконият бор - дуо, илтижо...
Нега биз қисқа дуо қиламиз? Фарзандингиз дуо қилишга қизиқишини, қизиққанда ҳам, узунроқ дуода ўтиришини хоҳлайсизми? Унда ушбу усулни унга ўргатинг. Овоз чиқариб ўқиб беринг. Ўзингиз ҳам ўрганиб олинг!
Қўлларингизни очиб дуога ўтирдингизми, бармоқларингизга қараб кимларни дуо қилиш зарурлигини билиб олишингиз мумкин.
Бош бармоғингиз - сизга яқин бармоқ. Шундай экан, дуони ҳам сизга энг яқин кишилардан бошланг. Уларни эслаб қолиш жуда осон ота - онангиз, ака - укаларингиз, опа - сингиллар ва бошқа қариндошлар.
Кейинги бармоқ - кўрсаткич бармоқ. Бу сизга йўл кўрсатувчиларни эслатсин. Устозларингиз, ўқитувчиларингиз, сизга таълим беришга сабаб бўлаётган барча муаллимлар. Улар таълим беришда адашмаслик, адолатли ва тўғри таълим бериш учун сизнинг дуоларингизга муҳтож эканини унутманг. Уларни доим дуоларингизда ёдда тутинг.
Навбатдаги бармоқ - энг узун бармоқ. У бизга раҳбарларимизни, етакчиларимизни эслатсин. Дуоларингизда учинчи бўлиб албатта, динимиз раҳбарларини ва бошлиқларимизни ёдга олинг. Аллоҳдан уларни тўғри йўлдан адаштирмаслигини, бизни ҳидоятга етаклашга илҳомлантиришини сўранг.
Тўртинчи бармоқ - номсиз бармоқ. Биласизми - йўқми, бу бармоқ қўлимиздаги энг нозик бармоқ ҳисобланади. Шундай экан бу бармоқ сизга дуога муҳтож заифлар, ночор ва қийналганларни эслатсин. Ҳар сафар дуо қилганингизда албатта тўртинчи бўлиб заифларни, қийинчиликка учраган, касаликка чалинган ва бемор мусулмонларни ёдга олинг. Аллоҳдан уларга куч, соғлик ва саломатлик сўранг.
Охирги бармоқ - энг кичкина бармоқ. Бу - сиз. Инсон бу оламда ўзининг кичиклигини тан олиши, Аллоҳ наздида жуда кичик эканини тан олиши шарт. Шундай экан, бу бармоқ сизга ўзингизни эслатсин ва аввалги тўрт тоифани дуо қилиб бўлгач, ўзингиз учун дуо қилинг.
Таниқли руҳшунос Аlехis Сагге1(Алекс Каррел) дуонинг инсон жисмига таъсирини шундай тушунтиради: "Дуо фавқулодда инқилобий таъсирга эга. Унинг воситасида рак касаллиги, буйрак яллиғланиши, ошқозон яраси, тери касалликлари, жигар церрози каби оғир хасталиклардан халос бўлиш ҳоллари тажрибамизда кузатилган".
Қабул бўлиш шартлари (ихлос, тавба, луқманинг пок бўлиши ва ҳоказо) бажарилган ҳолда қилинган дуо, албатта, ижобатдир. Бу ижобат эса, уч кўринишда бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Кимда - кимнинг дуоси гуноҳ ишдан ва қариндошлари билан алоқасини узишдан бошқасига бўлса, Аллоҳ унга учта нарсадан бирини, албатта, ато этади: ё банданинг дуосини тез фурсатда ижобат қилади, ёки унинг савобини охират учун заҳира қилиб олиб қўяди, ёҳуд шу дуоси муқобилида бир ёмонликни ундан даф этади". Шунда саҳобалар: "Унда дуо қилишни яна ҳам кўпайтирамиз", дейишди. Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам:"Аллоҳ сизникидан кўра кўпроқ ато қилади", дедилар (Абу Довуд, Термизий рирояти).
Хуллас, Аллоҳдан сўралаверади. У зот сўраганни яхши кўради, сўрамагандан ғазабланади. Ҳаётимизда ҳар бир ҳолатда бўлсин муҳтожлик, мусибат, хурсандчилик чоғларида Аллоҳдан яхшиликни сўрамоқлик, ёмонликни даф этмоқликликни сўраб дуо этишни Аллоҳ таоло барчамизга насиб этсин.
"Боязид Бастомий" жоме масжид имом хатиби З.Орипов