Меҳр

18-04-2019, 10:27 admin Мақолалар 1 067

Меҳр-шу оддийгина сўзда қанча-қанча маънолар бор. Унинг мазмуни ва моҳиятида олийжаноблик, одамийлик, инсонпарварлик, саховат каби улуғ фазилатлар мужассамлашган. Меҳр киши хулқининг подшоси. Халқимизда “Яратганга меҳр қўя олмаган бошқаларга қўя олмайди” деган нақл мавжуд. Ҳақиқатдан ҳам яратганни тан олмай туриб, ота-онамга меҳрим баланд дейдиганларга ишониб бўлмайди.
Меҳр-бу бамисоли қуёшдир. Унинг буюк нурларидан ҳар бир инсон баҳраманд бўлиб келмоқда. Меҳр ота-онага, ёрга, фарзандларга, устозларга ва бошқа нарсаларга бўлиши мумкин. Буларнинг негизида Аллоҳ таолога бўлган меҳр ётади. Аллоҳга ва унинг расулига меҳр хусусида Ислом таълимотида кўп ёзилган. Энг улуғ меҳр бу ота-онага бўлган меҳрдир. Чунки инсон боласининг қалбида аввал ота-онага меҳр уйғонади, ҳали тили чиқмай туриб боланинг ўз ота-онасига меҳри бўлади. Ота-онага меҳрли бўлиш Қуръони Карим орқали Аллоҳ таоло томонидан буюрилган. Онанинг фарзандга бўлган меҳри у куйлаган аллаларда, бебаҳо дурдона бўлиб ёки мурғак қалбида муҳрланади. Чунки улар ҳар бир айтилган аллада онанинг илтижоси, сеҳри, оҳанги ҳамма-ҳамаси жамул-жамдир. Она бутун борлиғини унутиб, ажойиб салоҳият билан куйлайди. Бешикнинг ҳаракати ва онанинг ширали овози чақалоққа хотиржамлик бағишлайди. Мурғак қалб онасининг меҳрини руҳан ҳис қилади. Фарзанд улғайганда ҳам она меҳри жуда кучли бўлиб қолади. Шунинг учун ҳам ҳар қандай улуғ нарса ота-она сеҳридан устун кела олмайди. Шу боис ҳадиси шарифда оналарни эъзозлашга алоҳида аҳамият берилган:”Жаннат оналар оёғи остидадир” дейилиши бежиз эмас. Бунинг маъноси агар жаннатга кирмоқчи бўлсанг, эҳтиром қилсанг, иззат кўрсатсанг жаннатга тушишинг муқаррар демакдир. Бир киши пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: “Эй Аллоҳнинг расули, мен одамлардан кимларга яхшилик қилай?”деди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Онангга” деб жавоб берибдилар. Ундан сўнгчи, деса, яна онангга дебдилар. Ундан сўнгчи, деса онангга дебдилар. Тўртинчи марта сўраганларида отангга деган эканлар. Албатта бундан фарзандларимиз хулоса чиқаришлари ва ўз ота-оналарига алоҳида меҳр билан муносабатда бўлишлари зарур. Қуръони Каримда ва Ҳадиси шарифларда оналарнинг ҳурмати, эъзози тўғрисида жуда кўп оятлар, ҳадислар мавжуд. Аллоҳи субҳаноҳу ва таоло “Луқмон” сурасида:”Биз инсонга яхшилик қилишни мақсад қилдик. Уни онаси хомиладорлик вақтида кундан-кунга қийинчиликни бошидан заифликни кечириб кўтариб юрди, икки йил эмизди, шунинг учун биз унга, Менга ва ота-онангга шукур келтир деб айтамиз. Ва қайтиб келадиган жойларингиз менинг ҳузуримда”,-деди.
Имом Бухорий ҳам ўз ҳадисларида:”Кимки ризқим улуғ, умрим узоқ бўлсин деса, қариндош-уруғларига меҳр-оқибатли бўлсин!”-деб ёзганлар. Онани ҳурмат қилиш ҳар бир кишининг бурчи. Чунки она муҳаббати чексиздир. Зуро, инсондаги гўзал нарсаларнинг ҳаммаси онанинг кўкрак сутидан ва меҳридандир. Онасиз ҳаёт йўқ.
Меҳр-одамларни ҳар қадай хусумат, гина-қудратдан, ғаразгўйлик, фитна-адоватдан фориғ қилади. Бу дунё сиз-биз кўриб тургандан кенг ва мураккаб. Умр эса чекланган. Шундай экан, бу дунёда меҳр ва эзгулик уруғини сочайлик!

Навоий шаҳар бош отинойиси Ч.Бурхонова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш