ҲАЁ-ХУСНУ ХУЛКНИНГ УЛУҒИ”

22-04-2021, 18:09 admin Мақолалар 616

ҲАЁ-ХУСНУ ХУЛКНИНГ УЛУҒИ”
Ҳаё ҳусусида Пайғамбаримиз (алайхиссалом): «Хаё-имондандир. Имон жаннатга элтади». «Ҳаё билан имон бир-бирига боғлик, бири кетса, иккинчиси ҳам кетади»,-деб мархамат қиладилар.
Ҳаё хусни хулкнинг улуғи бўлиб, нафсни тийиш, ёмаонликни тарк этиш, беҳаёлардан ўзини олиб кочиш, эҳтиёткорлик қилиш ва уялиш, номус, шарафини сақлаш кабиларни англатади. Ҳаё инсон хаётининг зийнати ҳисобланади.
Ҳаё инсон қалбида, туйғусида, юриш-туришида номоён бўлувчи, иффат ва назокатини оширувчи ақл-фаросат гулшанинг тоза гулидир.
Айниқса, ҳаёли аёл кадрини оширади, одоб ахлоққа кўрк беради. Шу боис ҳам қадим-қадимдан аёл ҳаё рамзи сифатида қаралади. Ривоят қилишларича, бир аёл ўлимга маҳкум этилибди. Уни ўлимга олиб кетишаётганда жаллоддан ип ва игна беришларини сўрабди. Сабабини сўраганларида: «Куйлагимнинг чоки сўкилибди, уни тикиб олай » , дебди. «Ахир сен ҳозир ўласан-ку ! Бунинг сенга нима фарқи бор? » дейишибди. Шунда аёл: «Мен аёлман, шарм-ҳаёмни сақлай. Ўлим сари кетаётган бўлсам ҳам, номусим ҳаққи халойиқ олдига аёлдай чиқишим керак! » деб жавоб берибди.
Хаёли аёл оиланинг номуси , эрининг ҳузур-ҳаловати, фарзантларининг меҳрибони, одамларнинг дуру гавҳаридир.

Навоий шаҳар бош отинойиси:Бурхонова .Ч.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш