Одоб- инсон зийнати.

9-03-2021, 10:43 admin Мақолалар 742

Одоб- инсон зийнати.
Ёшларни она-Ватанга садоқатли қилиб тарбиялашда, аввало имон-эътиқод, меҳр- оқибат, диёнат, адлу инсоф, орият ва ғурур каби эзгу фазилатларни шакллантириш муҳим аҳамият касб этади. Одоб ахлоқ, ҳаё ибо, ор номус, диёнат каби қадриятлар халқимиз бой маънавиятининг ажралмас қисмига айланиб кетган. Афсус, бугунги мураккаб шатоитда оммавий маданият ниқоби остида ёшларимизга турли ёт ғоялар, маънавий бузуқлик ва аҳлоқсизликларни тарғиб этишга уринаётган айрим ғаламислар айнан шу бобомерос қадриятларимизга болта уришга уринаётгани сир эмас. Диёримиздан етишиб чиққан алломалар ҳам гўзал аҳлоқнинг инсон камолотига сабаб бўлувчи юксак эканини кенг тарғиб қилишган. Жумладан, Имом Бухорийнинг"Ал-Адаб ал-муфрад"ҳадислар тўплами, Абу Лайс Самарқандийнинг"Танбеҳул ғофилин, "Имом Ғаззолийнинг" "Мукошафатул қулуб", Аҳмад Югнакийнинг" Ҳиббатул-ҳақойиқ" асарларида юксак инсоний фазилатлар тараннум этилган. Бундан ташқари. Абу Наср Фаробий, Абу Райҳон Беруний, Нажмиддин Кубро, Муҳаммад Порсо, Абдураҳмон Жомий, А. Навоий ва бошқа мутафаккир алломаларимизнинг ўнлаб асарларида одоб-ахлоқнинг гўзал намуналари бадиий-фалсафий талқин қилинган. Асарда чиройли ахлоқ намуналарини баён этишда ибратли ривоятлардан ҳам жуда ўринли фойдаланилган. Жумладан, бир ривоятда келтирилишича, Миср подшоҳларидан бири одобсиз кишини сиёсат майдонига олиб бориб, адаб таёғи билан уринглар, деб буюради. Ўша беадаб калтакланиб турган вақтида тилини чиқариб, ёмон сўзлар билан подшоҳга дашном беради. Шунда подшоҳ уришни тўхтатишни буюради. Аъёнлардан бири: "Эй шоҳим, бу беҳаё ва беадабни адаб таёғи билан кўпроқ жазолаш керак эди, кечиришингизга нима сабаб бўлди? деб сўради. Подшоҳ" Мен унга Аллоҳ ризоси учун адаб бераётган эдим, у менга хунук сўзларни айтганда, нафсимга тегди ва мен ғазабга миниб, унга кўпроқ жазо бериш ва ўч олишни хохладим, лекин мен буни ўзимга раво кўрмадим, ва Ҳақ ишида ўз нафсимнинг истагини орага тиқишни хохладим. Ҳақ ризосидаги ишга ўз ғаразимни қўшишим ихлосдан узоқдир, яҳши ишни ғараз билан қилган одам савоб фазилатидан маҳрумдир", деди. Фарзанд тарбиясида Ислом дини белгилаб қўйган муҳим қоидалардан яна бири болани ёшлигидан жамоат орасида ўзини чиройли тутиш одобларига одатлантиришдир.

Навоий шаҳар отиройиси: Насимова Зулхумор
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш