Жонажон ўлкамизга муборак Рамазон ойи кириб келмокда. Бизни мусулмонлардан қилиб яратган мана шундай осойишта юртда хотиржамликда рўза тутиш бахтига мушарраф этган Аллох таолога ҳамду санолар булсин. Бу ой Аллохнинг муборак китоби Қуръони Карим нозил бўлган ойдир. Тақво, барака, рахмат, мағфират, жаннатга эришиш ва дўзахдан озод бўлиш ойидир. Рўза инсоннинг соғлигига шифо бўлса, Қуръон унинг руҳиятига шифодир. Пайғамбаримиз Мухаммад соллаллоху алайҳи вассаллам: ”Кимки рамазон ойида иймон билан савоб умидида рўза тутса, унинг гунохлари мағфират қилиниши” туғрисида мархамат қилганлар. Бу ой тавба қилишга, истиғфор айтишга, савобларни купайтиришга, қалбларимизни сайкаллашга энг яхши фурсатдир. Хар биримиз рамазон кунларида қариндош-уруғларга, махалламиздаги бева-бечораларга, кам таъминланган қарияларга қўлимиздан келганча моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатмоғимиз, беморларнинг ҳол-аҳволидан ҳабар олмоғимиз лозим. Рўза ибодати жаннатдаги Райён эшигининг калитидир. Жаннатга киришнинг ўзи катта бир саодат. Аммо ўша жаннатга Парвардигори оламнинг алоҳида эътиборига сазовор булиб, махсус тайёрлаб қуйилган эшикдан кириш яна бир ўзгача бахт ва шарафдир.
Фақиҳ айтади: Ибн Масъуд(р.а.) айтдилар: “Қайси банда рамазон ойини сукут ва ёмон гапларни гапирмасдан тутса, Аллоҳни зикр қилиб, ҳалол деганини ҳалол, ҳаром деганини ҳаром деса ва бу ойда фаҳш иш содир қилмаган бўлса, рамазондан онадан туғилгандек пок чиқади. Унинг ҳамма гуноҳлари кечирилади. Унинг Аллоҳга айтган ҳар бир тасбеҳлари ва таҳлиллари учун жаннатда кўк зумратдан бир уй бино қилинади. Унинг ичлари қизил ёқутнинг ичида дур чодир бор. Чодирда ҳур бўлиб, унинг тилло тақинчоқлари қизил ёқут билан безатилган, жилоси бутун ер юзини ёритиб юборадиган даражада булади”. Пайғамбаримиз соллаллоху алайҳи вассаллам: Рамазон якинлашаётган вактда айтардилар: “Агар бандалар рамазон ойида нималар борлигини билганларида эди, рамазоннинг йил бўйи бўлмоғини орзу қилар эдилар”
Аллох таола кириб келаётган Рамазон ойини барча юртдошларимизга муборак қилсин. Ватанимизни тинч–омон қилсин! Бу ойдан гуноҳлари мағфират қилинган бандалардан бўлиб чиқмоқликни барчамизга насиб айласин! Омин!
Навоий вилояти бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси У.Холова