Ўзбекистонда диний бағрикенглик.
Ўзбекистон мустақилликка эришган илк йилларидан бошлаб диний соҳага ўзбек халқи миллий маънавиятининг ажралмас қисми сифатида алоҳида эътибор қаратилди. Юридик томондан барча давлатлар дин ва эътиқод эркинлигига ҳурмат билан қарашликлари эълон қилинган. Дунёвий давлатда дин давлатдан ажратилсада жамиятдан ажратилмайди. Ўзбекистонда давлат ва дин муносабатлари қуйидаги тамойиллар асосида олиб борилади. Диндорларни диний туйғуларини ҳурмат қилиш диний қарашларга амал қилувчи ва амал қилмовчи фуқароларнинг хуқуқларини тенг кафолатлаш, уларни таъқиб қилишга йўл қўймаслик умуминсоний қадриятларни камол топтиришда бошқа дин уюшмаларининг имкониятларидан фойдаланиш учун имкониятлар яратишда ёрдам бериш, диндан бузғунчилик мақсадида фойдаланмаслик. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Конституциясида Виждон эркинлиги тўғрисидаги қонунда аниқ қилиб алоҳида белгилаб қўйилган. Давлат ва диний ташкилотлар ўртасидаги муносабатларни диний Қўмита мувофиқлаштириб туради. Хозирда 16 та конфессия ва 2258 та диний ташкилотлар, 130 дан зиёд миллатлар мавжуд. Барча дин вакилларига мамлакатимизда эмин-эркин ибодатларини, диний қадриятларини амалга ошириш учун барча шарт-шароитлар яратилган. Бу борада динимиз ривожига хисса қўшган буюк аллома Абу Исо Термизий Халқаро илмий тадқиқот марказининг очилиши, Хаж ва Умра учун яратилган имкониятлар 2016 йилда 5200 та киши Хаж, 6000 нафар киши Умра сафарига борган бўлса, 2017 йилдан 7200 та киши Хаж сафарига бормоқда ва ҳар бир ойда Умра зиёрати учун уч маротаба қатновлар ташкил қилинди. Самарқандда имом Бухорий илмий марказида Хадисшунослик Калом илми мактаби, Бухорода Тасаввуф илми, Фарғонада Ислом ҳуқуқлари, Қашқадарёда Ақида илми мактабларининг ташкил этилиши бунинг яққол ифодасидир.Конституциямизнинг 31-моддасида “Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Хар бир инсон хохлаган динига эътиқод қилади ёки ҳеч қандай динга эътиқод қилмаслик хуқуқига эга. Диний қарашлар мажбуран сингдирилмайди.”- деб белгилаб қўйилган Ўзбекистон Республикаси Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунида ҳам шу тўғрисида баён қилинади. Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги меъёрларнинг қонунчиликка киритилиши натижасида диёримизда расмий фаолият олиб бораётган барча дин вакилларига катта имкониятлар яратилди. Диний бағрикенглик турли дин вакиллари эътиқодидаги ақидавий фарқлардан қатъий назар уларнинг ёнма-ён ўзаро тинч тотув яшашлари ҳамда ҳар бир диний таълимотга хурмат билан қарашларини англатади. Жаҳон динлари орасида Ислом дини энг ёши ҳисоблансада илк давридаёқ бағрикенг дин эканлигини намоён қилди. Ислом таълимотига кўра бутун башарият жинси, ирқи, ранги, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар барчаси баробардир. Бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг ҳадиси шарифларида «Инсонлар тароқ тишлари каби тенгдирлар. Арабнинг бошқа халқлардан, оқнинг қорадан, эркакнинг аёлдан тақвосидан ўзга устунлиги йўқдир»-деб марҳамат қилганлар. Инсонларга яхшилик улашиш, кечиримли бўлиш, кечириб билиш борасида жуда кўп ҳадислар ворид бўлган. Абу Хурайра (р.а.)дан ривоят қилинишича, “Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, қўшнисига яхшилик қилсин”. Демак бундан кўриниб турибдики, яхшилик фақат қўшнига эмас, балки бошқа дин вакилига ҳам бараварига қилинади. Шу ўринда бошқа дин вакиллари билан яхши муомалада бўлиш билан бир қаторда, уларни ҳамда уларнинг динларини ҳам ҳақорат қилмаслик ислом таълимотида буюрилган. Жумладан, Қуръони каримда «Аллоҳдан ўзгага сиғинадиганлар (бутлари)ни сўкмангиз! Акс холда, улар ҳаддан ошиб билмасдан Аллоҳни сўкиб юборадилар». (Анъом сураси 108-оят). Диний бағрикенглик ҳамиша диний заминдаги адоватга қарши ўзига хос қалқон вазифасини ўтаган. Турли эътиқоддагиларни бирлаштирган, улар ўртасида ҳамкорлик ва ҳамжихатликни шаклланишига йўл очиб берган, юрт тинчлиги, тараққияёти ва маданиятининг ривожланишига ҳисса қўшган. Диний бағрикенглик хилма-хил диний эътиқодга эга бўлган кишиларнинг бир замин, бир Ватанда олийжаноб ниятлар йўлида ҳамжихатликда, бир тан бир жон бўлиб яшашига хизмат қилиб келган.
ЎМИ Навоий вилояти вакиллигининг
хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: У.Холова
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги