Ҳур диёримиз фуқаролари мустақиллик шароитида эркин нафас олаётганликларидан Аллоҳ таолога чексиз миннатдорлик изҳор қилиб, доимий равишда шукроналар қилмоқдалар. Ватанимиз мустақиллиги йилдан-йилга мустаҳкамланиб, Ўзбекистонимиз ҳалқаро миқёсда ўзининг муносиб ўрнини эгаллаб, халқимизнинг турмуш даражаси, эл-юрт фаровонлиги янада равнақ топмоқда. Айниқса, ҳукуматимиз раҳбарияти диний маросимларини, ибодатларини эмин-эркин адо этишлари учун лозим бўлган барча шарт-шароитларни яратиб бермоқда.
Мустақиллик йилларида ўзининг таркиби ва мазмуни жиҳатидан хилма-хил миллат, маданиятлар бирлигидан ташкил топган жамиятимизда ҳам миллатлараро тотувликни сақлаш, фуқароларнинг ҳамжиҳатлиги ва бағрикенглигини таъминлаш соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Зотан, хайрли ишларда ҳамкор ва ҳамжиҳат бўлиб яшаш, Яратганнинг талабидир. Аллоҳ таборака ва таоло:
«Эзгулик ва тақво (йўли)да ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва адоват (йўли)да ҳамкорлик қилмангиз!..», (Моида сураси 2 – ояти) деб марҳамат қилган.
Мамлакатимизда эътиқод эркинлиги давлатимизнинг Асосий қонунида кафолатлаб қўйилди. Барча исломий қадриятлар – масжид ва мадрасаларнинг бинолари, нодир тарихий манбалар, осори атиқалар мусулмонларга қайтариб берилди. Уларнинг эмин-эркин ибодат қилишлари, диний таълим олишлари, диний адабиётлар ва оммавий ахборот воситаларидан баҳраманд бўлишлари учун барча шарт-шароитлар яратилди.
Ислом динимиз аввал бошданоқ инсониятга асл мурувватни, диндошларига, ҳатто бошқа дин вакилларига эҳтиром ҳамда бағрикенглик билан муносабатда бўлишни ўргатиб келган ва келмоқда.
Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бу борада Ислом умматигагина эмас, бутун инсониятга ибрат-намуна бўлдилар. Ул зот Мадинага ҳижрат қилганларида давлат ишларидаги биринчи амаллари ўша ерлик яҳудийлар билан уларнинг ақидаларини ҳурмат қилишга асосланган аҳднома тузиш бўлди. Жаноб Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) аҳли китобдан бўлган қўшнилари билан яхши муносабатда бўлар, ҳадя бериб, улардан ҳам қабул қилар эдилар.
Бунга қуйидаги ҳадис шарифлар асос бўлади:
1) Ҳазрати Умар (розияллоҳу анҳу) нинг ўғли Абдуллоҳнинг бир яҳудий қўшниси бор эди. Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу) бир куни туя сўйдилар. У киши хизматкорларига «Қўшнимизни унутма деди ва бир оз вақт ўтиб яна, «Яҳудий қўшнимизни утутмадингми?» деб сўрадилар. Хизматкор, тақсир ҳозир айтиб эдингиз. Қўшнига гўшт ажратиб қўйдик, ҳозир олиб чиқиб берамиз, деди. Уч-тўрт дақиқа ўтиб Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу) хизматкорни чақириб, яна сўради. Шунда хизматкор: «Узр сўрайман, шу пайтгача сизга итоатсизлик қилган эмасман, биласиз. Кейин ҳам қилмайман. Нега қўшни ҳақида бунча қайғурасиз?» деб сўради. Шунда Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу): «Мен Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) нинг: «Жаброил (алайҳис салом) менга ҳамиша қўшни ҳақида васият қилар эдики, мен яқинда қўшнига ҳам мерос берилса керак, деб ўйлардим» деганларини эшитганман дедилар.
2) Мужоҳид ҳикоя қилади: «Бир куни ҳазрати Умар (розияллоҳу анҳу) нинг ўғли Абдуллоҳнинг (розияллоҳу анҳу) уйида эдим. Ўғли қўй сўйиб, терисини шилаётган эди. Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу) «Қўйни сўйиб бўлганингдан кейин, қўшниларга беришни ёнимиздаги яҳудий қўшнидан бошла», деб топшириғини бир неча марта такрорлади. Охири ўғли: «Неча марта айтасиз, ота?» деб ажабланди. Шунда Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу) дедики: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қўшничилик ҳаққига шу қадар кўп ўгит берардиларки, биз қўшнини қўшнига ворис қиладилар шекилли, деб ўйлардик».
3) Мовароуннаҳрнинг атоқли олими Абдуллоҳ ибн Муборакнинг бир яҳудий қўшнилари бор эди. Абдуллоҳ ўз болаларини овқатлантиришдан олдин камбағал қўшниларининг болаларига овқат берар, ўз болаларини кийинтирмасдан олдин ўша яҳудийнинг болаларини кийинтирардилар. Одамлар яҳудийнинг олдига келиб: «Ҳовлингни бизга сотгин», дейишди. Шунда яҳудий: «Ҳовлимни икки минг динорга сотаман. Аслида унинг нархи минг динор. Кейинги минги эса Ибн Муборакка қўшни бўлганим учун», деди. Кейинчалик ўша яҳудий Абдуллоҳнинг дуолари шарофатидан мусулмон бўлди.
Демак, кўнглида адоват бўлмаган ҳамда жамиятда зарари тегмайдиган кишилар билан яхши муомалада бўлиб, улар билан дунёвий ишларда ҳамкорлик қилиш, шунинг билан бирга, тинчлик ишига раҳна соладиган, нафақат Ислом дини, балки бошқа динлар равнақига ҳам зиён етказиш ғаразида бўлган кишиларга нисбатан муросасозлик қилиб ўтирмаслик динимиз талабидир. Динимизнинг асоси – Қуръони карим ва суннати набавияда турли кўринишдаги ўзаро муомалаларда ҳам бағрикенгликка тарғиб қилинган. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) кўплаб ҳадисларида ғайриддинга ҳам инсонийлик юзасидан яхши муомалада бўлишга тарғиб қилганлар.
Юртимиз мўмин-мусулмонлари бу анъаналарга содиқ қолиб, диний ва миллий аҳиллик ва тотувликка катта ҳисса қўшиб келмоқдалар. Бу борада бутун жаҳон аҳли бизга ҳавас билан қараяпти.
Мамлакатимизда турли динлар вакиллари ягона мақсад – Ватанимиз Ўзбекистоннинг янада гуллаб-яшнаши йўлида бирлашмоқда. Бу борада турли тадбирлар, анжуманлар ўтказилиб, муштарак вазифаларни адо этиб борилади. Бир-бирларимизни диний байрамларимиз билан қутлаймиз. Бу, шубҳасиз, мамлакатимизда қарор топган тинчлик-осойишталикда ўз ифодасини топмоқда.
Ислом ўзидан аввалги самовий динларни (яҳудийлик, насронийлик) ҳурмат қилиш билан чекланмай, ўша дин аҳлларига чексиз мурувватлар кўрсатган. Уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини қонун билан мустаҳкамлаб қўйган. Маданияти ва анъаналарига эҳтиром билан қараган. Асрлар давомида бу қоидаларга амал қилиб яшаган мусулмонлар бир-бирларига ва ҳатто ораларида яшайдиган ажнабийларга, аҳли зиммага ҳам мурувватнинг мислсиз намуналарини кўрсатиб, бутун инсониятга ибрат бўлишди.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дан ривоят қилинган ҳадисда эса: «Халқнинг барчаси Аллоҳнинг измидадир. Уларнинг Аллоҳга маҳбуброғи аҳлига наф берувчироғидир», дейилган (Баззор ривояти). «Ким аҳли зиммага бирор заҳмат етказса, қиёмат куни мени ўзининг душмани сифатида кўради» (Аҳмад ибн Ҳанбал, Муснад).
Юртимиз мўмин-мусулмонлари бу анъаналарга содиқ қолиб, диний ва миллий аҳиллик ва тотувликка катта ҳисса қўшиб келмоқдалар.
Барча улуғларимиз бу набавий суннатга қатъий амал қилганлар. Бир куни ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу тиланчилик қилиб турган кўзи ожиз бир қарияни кўриб, ундан ҳол-аҳвол сўраган эканлар. Билсалар, у қариянинг аҳли китоблардан экан. Шунда ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу «Ким сизни бу аҳволга солди?» деб сўраганлар. Қария «Жизялар ва кексалигим» деди. У киши аҳли китоб бўлгани учун зиммий бўлган, жизяни тўлаб, мусулмонлар орасида эмин-эркин яшаб юрган, аммо қаригач, кўзи кўрмай қолиб, қаровчиси бўлмагани учун қийналиб қолган, шунинг учун тиланчилик қилишга мажбур бўлиб қолган экан. Бу гапни эшитган ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу қарияни етаклаб, уйларига олиб кетганлар. Уйларидан баъзи нарсаларни олиб чиқиб берганлар, сўнгра Байтулмолнинг хазинабонига қараб, «Биз бу ва бунга ўхшаганларга инсоф қилмабмиз. Ёшлигида жизясини олибмиз-у, кексайганда қаровсиз қолдирибмиз. Уларга у-бу нарса беринглар» дедилар, бу каби одамлардан жизя олишни ман қилдилар.
Ижтимоий таъминотни, яъни ёш болалар ва қарияларга бериладиган нафақани инсоният тарихида илк бор ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу жорий қилган, деган гап шу ва бошқа бир қанча воқеаларга асосланиб айтилган.
Бутун Ислом уммати бешинчи рошид халифа деб ҳисоблайдиган Умар ибн Абдулазиз халифа бўлганларида одамларни тўплаб, «Кимда менинг ҳаққим бор?» деб сўраган эканлар. Бир зиммий туриб, «Эй мўминларнинг амири! Мен сиздан Аллоҳнинг китобини сўрайман», дебди. Бу «Аллоҳнинг китоби асосида ҳукм қилишингизни сўрайман» дегани эди. Халифа «Нима дейсан, эй зиммий!» дедилар. Ҳалиги зиммий «Аббос ибн Валид ибн Абдулмалик» дебди. Аббос – Валид ибн Абдулмаликнинг ўғли. У киши аввал халифа бўлган, кейин ўрнига Умар халифа бўлган. Маълум бўлишича, Аббос бояги зиммийга тегишли ерга даъво қилаётган экан, чунки унга бу ерни Валид ибн Абдулмалик ўлчаб берган, ернинг ҳужжатини ҳам тайёрлаб берган экан. Шунинг учун Умар ибн Абдулазиз «Нима дейсан, эй зиммий?» деганида зиммий «Мен сиздан Аллоҳни китобини сўрайман» деган экан. Шунда Умар ибн Абдулазиз «Эй Аббос, тур ўрнингдан, Валиднинг китобидан кўра Аллоҳнинг китобига амал қилганимиз яхшироқ ва лойиқроқ бўлади, унинг ерини қайтариб бер» деган экан.
Динимизда ғайриддинларга бўлган адолатли муносабатнинг бу каби мисолларини жуда кўплаб келтиришимиз мумкин.

Навбаҳор туман бош имом хатиби Ф.Тошев