МИССИОНЕРЛИК ИЛЛАТИ

20-03-2021, 17:49 admin Мақолалар 486

МИССИОНЕРЛИК ИЛЛАТИ
Инсониятни ҳалқ қилиб унга ақл заковатни берган ва махлуқотлар ичида азиз ва мукаррам қилиб қўйган Аллоҳ субҳанаҳу таолога ҳамду санолар бўлсин.
Жамиятимизда инсонларнинг ўзаро бирдам ва ҳамжиҳат алоқаларини узилишига сабаб бўлувчи сабаблардан бири бир эътиқоддаги кишининг бошқа бир эътиқод вакилига нисбатан салбий қарашда эканлигидир. Юртимиз аҳолисининг 90%дан ортиқғини Ислом динига эътиқод қилувчи кишилар ташкил этади. Шунинг учун бошқа дин вакиллари ғоя ва қарашларининг кириб келиши улар ўртасида ўзаро зиддият ва парчаланишни юзага келтириб чиқариши мумкин. Ўзга эътиқод ғояларини аҳоли ўртасида тарғибот қилувчилар миссионерлар бу жараёнда асосий ролни ўйнайдилар. Миссионерларнинг домига тушганларнинг аксарияти диний қарашлари хали яхши шаклланмаган, ғўр ва қизиққон ёшлардир. Талаба ёшларни миссионерлар асосий объект деб фойдаланишади. Улар ёшларнинг ишончига моддий бойлик ва пуч ваъдалар билан кириб боришади.Бу иллат жонажон ватанимиз учун ҳавфли ҳолатдир. Афсуски, юртдошларимиз орасида уларнинг пуч нағмаларига ишониб қолаётганлар йўқ эмас. Миссионерларнинг тилларидан ватанни танқид қилиш ва Европани тақлид қилиш тушмайди.Хорижлик миссионерлар улар учун идеалдир.
Бутун оламга устоз бўлган ва дину диёнатда мустаҳкам, Ер курраси ҳалқларини пешқадами бўлган улуғ зотларнинг йўлини ўйлаб .тафаккур қилиб кўришса эди.
Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасида мархамат қилади:”Сизлар одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат бўлдингиз”. Уламолар бу оят тафсирида қуйидагиларни айтишади:”Ислом уммати ўзи ҳақида билиб қўйиши зарур бўлган ҳақиқатлардан бири - бу умматнинг одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат эканлигидир. Аждодларимиз бу ҳақиқатни тўлиқ тушунган чоғларида бутун дунёга устоз бўлганлар.Бошқаларга тобеъ бўлмаган ва дунё халқларнинг пешқадами бўлиб, уларни ўз ортларидан эргаштира олганлар. Бузуқ эътиқодларга эргашиб ўзларини хор тутмаганлар.
Бундай харакатлар натижасида давлатларнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаёти издан чиқади.Халқ ва миллатларни паракандаликка олиб келиб, уларни гуруҳ ва табақаларга бўлиб юборадилар. Натижада эса минг йиллар шаклланиб келган миллий ва диний қадриятлари оёқости бўлишига ва йўқолиб кетишига олиб келади.
Миссионерлар динимиз аҳкомларини бузиб кўрсатиш,Қуръон оятларини бир-бирига қарама-қарши қуйиш, Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳадисларини нотўғри талқин қилиш каби усуллардан ўз фаолиятида фойдаланишади. Ёшларнинг бефарқ ва эътиборсизлиги уларнинг қабиҳ ишларини амалга оширишда қўл келмоқда. Уларнинг пуч ваъдаларига учиб, ўз динидан воз кечаётган бу каби нодонларга охиратда аламли азоб борлиги айтилган.
Аллоҳ таоло Оли Имрон сураси 106-оятда шундай марҳамат қилади: Маъноси: “Баъзи юзлар оқарадиган ва баъзи юзлар қораядиган кунни (қиёматни)эсланг: юзи қорайганларга (ҳужжат исботи учун шундай дейилур):”Имон келтиргандан кейин яна куфрга қайтган эдингизми? Куфрингиз туфайли мана шу азобларни тотиб кўринг,энди!”.
Агар уларнинг фаолиятига қарши ўз вақтида чора –тадбирлар кўрилмаса диний омил сабаб оилаларнинг ажралиб кетиши, кишиларнинг жамиятдан ажраб қолиши ва бунинг натижасида уларда инсонларга , бошқа эътиқод вакилларига нисбатан нафратнинг пайдо бўлишига олиб келади. Агар бир оилада ота-она ёки фарзанди миссионерларнинг тарғиботи сабаб ўз динидан кечиб бошқа динга ўтса қолганоила аъзолари унга нисбатан қандай муносабатда бўлишлари мумкин? Фарзандининг бошқа динга ўтиб кетганини билган ота уни оқ қилиши, агар оламдан ўтиб қолса маҳалласи ҳаттоки жанозасини ҳам ўқимаслиги инсон учун энг оғир мусибатдир.
Миссионерлар ўз таълимотини бошқаларга етказишда уч муҳим унсурга катта аҳамият беришади. Булар: вазиятни яхши англаш; масалага эҳтиёткорлик билан ёндошиш; мақсадларнинг аниқ бўлиши. Бу унсурларни амалга ошириш учун улар кишилар билан яқин муносабатда бўлишга ҳаракат қилади.
Мисол учун, ёшлар давралари, тунги клублар, савдо ва спорт марказлари қисқа қилиб айтганда одамлар гавжум жойларда ёшлар билан алоқани ўрнатиш секинлик билан улар онгига таъсир ўтказиш пайида бўлади.
Баъзи юртдошларимиз ўз юртларини ташлаб ўзга юртларга даромад топиш мақсадида кетмоқда ва айримлари миссионерларнинг тузоғига тушмоқда.Уларнинг бу тузоққа тушишларига диний эътиқод эмас , уларга берилаётган моддий ёрдам ва яратилган шароитлар асосий омил бўлгани кундек равшан.
Яратган Зот барчамизни, фарзанду яқинларимизни бундай бузуқ эътиқод таъсирига тушиб қолишдан асрасин.Доимо ватанимиз тинч, осуда, осмонимиз мусаффо ва тотувликда умр ўтказишни насиб этсин.

Зарафшон шахри “Зарафшон” жомеъ масжиди имом хатибининг
хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: Лутфия Мутахарова.


ЎМИ Навоий вилоят вакиллигискачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш