АЁЛ ҚИЗЛАРИМИЗНИНГ КИЙИНИШ ОДОБЛАРИ.
Аёл , мўътабар зот. Унинг иффати , ибо -- ҳаёси мақтовга лойиқ . У гулдек нозик , эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлинмаса , гулдек нозик қалбига озор етиши мумкин.
Ҳозирги кунда Ислом динида аёлларга бўлган эътибор жуда катта . Айниқса , аёл -- қизларимизнинг исломда кийинишга катта эътибор берганлиги , кийимнинг озодалиги, ўзига ярашиқли кишига мос бўлиши билан бирга бегоналар диққатини жалб қилиб , шаҳвоний ҳисларни қўзғатадиган , очиқ --- сочиқ , бўлмаслиги лозим .
Баъзи ҳолларда кўча -- кўйларда қизларимизнинг тиззалари йиртиқ-- ямоқ , шимлар кийишиб , қулоқларига ортиқча сирғалар тақиб юришлари , "мода" деб турли расм ва ёзув солинган кийимларни кийиб олишлари, бу адабсизлик , ҳаёсизликдир. Зеро, аёллар иффатли кийиниши , ўзларини гўзал, латофатли , Аллоҳ берган ҳусну жамолларини кўча - куйда кўз -кўз қилиб , гуноҳга ботмай , ўз жуфти ҳалолини севимли аёли бўлиши керак.
Аёл бегоналар кўзидан ўзини асраб , номаҳрамлар эътиборини тортмай , бор гўзаллигини эрига намоиш қилиши керак. Аёл - қизларимизнинг очиқ - сочиқ кийиниши , баданни очиб юриши боис турли касалликларга ҳам чалиниши мумкин. Айниқса, тор кийимни кийиши, белни қисиб боғлаши , келажада она бўлишидан маҳрум бўлишига олиб келар экан.Ўсмир ёшларда бундай фитнали кўриниш , номуссиз либослар қаршисида кўз - назарларини , ақлларини назорат қилолмайдилар. Яъни , нафс - истакларини жиловлай олмайдилар .Натижада ўсмирларнинг хулқлари бузилишига сабаб бўлади .
Баъзи оилаларимизда кийим сабабли эр - хотин орасида жанжаллар келиб чиқади. Натижада орага совуқчилик тушади .Шу туфайли жамиятда ёлғиз аёллар , етим болалар сони ортмоқда. Ахир қадимда бизнинг момоларимиз ор - номусли , одоб - ахлоқли , чиройли хулқи билан чеҳралари гўзал , мўътабар аёл бўлишган .Ўзларининг ширин сўзлари , ибо -ҳаёси билан эл меҳрини қозонишган. Шу билан бирга ўз жуфти ҳалолларини жуда эъзозлаганлар , ҳурматини жойга қўйганлар .
Конимех тумани отинойиси : Бобоназарова Лобархон.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги