Оила муққаддас туғилган киндик қони тўкилган хонадон эса азиз макон саналади. Оила-жамиятнинг бошланғич таянчи. Оила тинч ва фаровон экан жамият юксалади,зеро, оила қуришдан кўзланган энг улуғ ҳикмат инсон наслининг давомийлиги Қур]они каримда бундай дейилади: “Аллоҳ сизларга ўзларингиздан жуфтлар яратиб, жуфтларингиздан сизлар учун болалар ва набиралар қилди ҳамда сизларни пок нарсалардан ризқлантирди.Бас улар ботил бутларга иймон келтириб Аллоҳнинг неьматини инкор қилдиларми? (Наҳл 72)
Оилада ҳар бир инсоннинг ўрни бўлак. Шундай бўлсада ҳаётнинг ўзгармас бир қонуни бор, ота-онамиз бизга меҳмондирлар. Кун келиб улар бу фоний дунёни тарк этишади.
Инсон зоти сабрли ва мусибатларга бардошлидир, ота ўрнини ака босганда, она масьулиятини ўрнида опалар ўз зиммасига олади
Саьийд ибн Амр ибн ал-Oссдан ривоят қилинади “ Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам: ака-укаларнинг каттасининг кичкинага ҳаққи отанинг боласига бўлган ҳаққичадир“-дедилар. Шунинг учун оилада ота вафот этиб кетса катта ўғил бошлиқ бўлиб қолади, бошқа фарзандлар –укалари, сингиллари ва хоказо ким бўлса бўлсин отага қандай итоат қилса ,катта акага ҳам шундай итоат қилиши керак. Чунки,Расули Акрам солаллоҳу алайҳи васаллам буни айтиб турибтилар. Катта аканинг ҳаққи отанинг болага бўлган ҳаққи кабилигини яхши билишимиз керак.
Бинобарин, отага оқ бўлишга сақланганидек катта аканинг дилини оғритиб қўйишдан эхтиёт бўлиш унинг иззат ҳурматини жойига қўйиш укаларига, сингилларига лозимдир. Зеро, мусулмонларда бу ҳадиси шарифда яхши амал қилиб келинган оилаларда отадан кейин катта ака бош бўлиб қолган, кичиклар эса унга доим унинг розилиги билан иш юритганликлари ҳақида кўп эшитганмиз.
Бироқ,бугунги ҳаётимизда оз бўлсада кўнгилларимизни оғритадиган кўнгилсизликлар бўлиб турмоқда. Қўшни маҳалламизда ота-она ўтиб кетгандан сўнг ака–ука аниқроғи ака-сингил орасидаги можаро йиллар давомида кучайса кучаядики пасаймайди,буларга аралашмаган ташкилот, раҳбарлар қолмади. Ахир беш кунлик омонат дунёда бир-биримизни кўнгилларимизни вайрон қилиб, фарзандлар кўнглига адоват уруғини экиб қабрга киришимиз керакми? Тирикчилигимиз олий неъматку буни қадрига етиб бир-биримизни тушиниб узр айтиб яхшиликка қадам қўяйлик азиз яхшилар!
Қизилтепа туман бош отинойиси М.Файзиева