Аёлларни зийнатлаган ой
Оналарнинг оёғи остидадир
Равзаи жаннату жинон боғи.
Равза боҳи висолин истар эсанг
Бўл онанинг оёғин туфроғи!
(Алишер Навоий)
Ўлкамизга ўз сепини ёйиб, келинчак мисол Баҳорой кириб келмоқда. Баҳоройни эъзоз билан қаршилаш учун Момо Ер бир силкиниб устидаги нимжон қор, чанг-ғуборни тўкиб ташлабди.Момо Ер Баҳорой ташрифини ҳайратла кузатмоқда: дарахтлар куртак ёйиб, гул очмоқда, ҳавода мусаффо илиқлик кузатилмоқда, боларилар инидан чиқиб атрофга ёйилмоқда, қушлар чиройли хониш билан бир-бирини қутламоқда. Момо Ер ўзига боқса, атрофи кўм-кўк майса. Аллоҳ уни Ер қилиб яратганига шукроналар айтибди...
Мана шундай ажиблик билан ўлкамизга баҳор кириб келмоқда. Баҳорнинг илк ойи шодиёналарга, байрамларга бой. Қишнинг қироовли кунларидан кейинги яшариш, янгиланиш, илдиз отиб барқ уриш палласи. Март ойининг боши аёлларни эъзозлаш байрами билан бошланади. Аслида, аёллар доимий эъзозга, эътиборга лойиқ зот. Пайғамбаримиз с.а.в ҳам ҳадисларининг бирида: “ Жаннат-оналар оёғи оститадур!” –деб марҳамат қилганлар.
Аёл-меҳрибон она, аёл-суюкли ёр, жонкуяр қиз. Шу билан бир қаторда аёлларнинг юртимиз фаровонлиги, халқимиз равнақи йўлидаги хизматлари ҳамиша мақтовга ва эъзозга сазовор. Муҳандис, шифокор, мураббий, шоира, ёзувчи, сухандон, ўқитувчи, спортчи, илм-фанда академик, олима, фан доктори... Соҳаларни санасак давом этаверади. Дарҳақиқат, аёллар муваффақият возонмаган, фидойилик кўрсатмаган соғанинг ўзи йўқ. Ўзбек олима аёллари кимё, биотехнология, қишлоқ хўжалигини ва бошқа жабҳаларда ўз интеллектуал салоҳиятларини намойиш этиб, тадқиқотлари, инновацион ишланмалари билан юртимиз тараққиётига ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.
Аёл нафосати ва назокати, вафо ва садоқати, ақл-заковати ва фидойилиги асрлар мабойнида ер юзида ҳаёт давомийлиги ва абадийлигига асос бўлиб келади. Шу боис ҳам дунёдаги энг буюк санъат асарлари, қўшиқ ва қасидалари, меъморий обидалар аёллар шаънига бағишлангандир.
Оила ва жамият устуни, ҳаётнинг файзи ва кўрки бўзлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Чин инсонлар меҳрибон, муқаддас Она сиймоси олдида бош эгиб таъзимда бўлганлар. Юртбошимиз Ш.Мирзиёевнинг: “Сиз, ҳурматли аёлларимиз ўзингизнинг оналик меҳрингиз, ҳаётий билим ва тажрибангиз билан фарзандларимизни турли хавф-хатарлардан асрашда, уларни мустаҳкам иродали, маънавий интелликтуал жиҳатдан етук, жонажон Ватанимизга садоқатли инсонлар этиб тарбиялашда бундан ҳам куч-ғайратингизни аямайсиз, деб ишонаман. Айниқса, қиз болаларни ҳаётга тайёрлаш, уларни замонавий билимлар, касб-ҳунарга ўргатишда биз аввало сизларга суянамиз”,- деган сўзлари ҳар жиҳатдан ибратлидир.
Ҳар жабҳада илҳор, ташаббускор юксак мукофотларга сазовордир. Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор қизлар. “Шуҳрат” медали “Дўстлик”ордени, “Меҳнат шуҳрати” ордени, “Мўътабар аёл”кўкрак нишони каби давлатимизниенг юксак даражадаги орден ва медаллари билан тақдирланган аёллар қанча. Барча фидойи аёлларимизни баҳорнинг илк байрами 8-март-Халқаро-хотин қизлар куни билан самимий табриклайман.
Хўш, нега айнан баҳорнинг илк кунлари, аниқроғи 8-март-Аёллар байрами? Муътабар, мунис аёлларга йил-12 ой байрам қилинса бўлмайдими? Аслида буюк хилқат-Она зотига умрбод эъзозга ва ҳурмат билдириш лозим эмасми?
Тарихга, айнан аёллар байрамига бир назар ташласак. 8-март 1908-йилнинг 1-мартида АҚШда байрам қилинган. 1909-йилдан 1913-йилгача, феврал ойининг охири якшанбасида нишонланган. 1911-йилдан Халқаро хотин -қизлар куни Германия, Австрия, Дания ва Швецарияда 19-мартда нишонлана бошлаган. 1914-йилдан 8-март байрам куни сифатида белгиланган. Бу кун дунёнинг кўпгина давлатларида дам олиш куни ва аёллар байрамидир.
8-март илк тарихи хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилиниб, тенг ҳуқуқлилик талаб этилган кун. Клара Цеткин аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилиш таклифи билан чиққан немис сиёсатчиси, аёл ҳуқуқлари ҳимоячиси, яҳудий аёл.
Аммо Клара Цеткинга қадар ҳам муҳтарама аёлни эъзозлаш, унга ҳурмат кўрсатиш –динимиз амри, Парвардигори оламнинг фармони, Расулуллоҳ с.а.в нинг суннатлари саналади.Нафақат 8-мартда аёллрни эъзозлашимиз керак, балки доимо, ҳар лаҳза эъзозу икром кўрсатишимиз лозим. Шунинг учун аёлларни эрки, ҳурматини К.Цеткин ташаббускори демасдан, аввалдан дин амри деб қабул қилишимиз мақсадга мувофиқ бўлади.
Аллоҳ таоло инсоният наслини давом эттириш учун аёлга онали кимконини берди. Аёл эркак учун таскин, осойишталик ва либос тимсолига айланди. Бу ҳақда Қуръони каримда бундай дейилади: “Улар(Аёллар)сизга либосдир, сиз уларга либосдирсиз” (Бақара,187-оят), деб марҳамат қилинган. Қуръони каримнинг бир нечта оятларида онани эъзозлашга, унинг ҳаққини адо этишга буюрилган. Жумладан: “Парвардигорингиз, ёлғиз Унинг ўзига ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишларини амр этли. Агар уларнинг (Ота-онангизнинг бирови ёки ҳар иккиси сенинг қул остингда кексалик ёшига етсалар, уларга қараб “уф” тортма ва уларнинг сўзларини қайтарма! Уларга доимо яхши сўз айт! Улар учун, меҳрибонлик билан хурлик қанотини паст тут, -ҳокисор бул ва: -“Парвардигорим, мени (улар) гудаклик чоғимдан тарбиялаб-ўстирганларидек, сен ҳам уларга раҳм-шафқат қилгин”, деб (хақларига дуо қил)!” (Исро сураси, 23-24-оятлар), ёки Аҳқоф сураси 15-оятида: “Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик. Онаси унга қийналиб ҳомиладор бўлиб, қийналиб туққандир. Унга ҳомиладор бўлиш ва уни (сутдан) ажратиш (муддати) ўттиз ойдир. Энди.қачон у вояга етиб, қирқ ёшга тўлганида: “Парвардигорим, мени Сен, менга ва ота-онамга инъом этган неъматингга шукр қилишга ва Ўзинг рози бўладиган яхши амалларнигина қилишга муваффақ этгин ва Ўзинг мен учун зурриётимга ҳам яхшилик қилгин(яъни фарзандларимни ҳам аҳли солиҳ бандаларимдан қилгин). Албатта мен Сенга (қилган барча гуноҳларимдан) тавба қилдим ва албатта мусулмонлардандирман” , деди” дея онани эъзозлашга Аллоҳ буюради.
Аёлларга чиройли муомала қилишда Расулуллоҳ с.а.в бутун инсониятда намуна бўладилар. У Зотнинг муборак охирги васиятларида шундай машҳур жумлалар бор эди “Огоҳ бўлинглар, аёлларга яхши муомала қилинлар!...” (Имом Термизий ривоятлари).
Ер юзида Ислом динини илк қабул қилган инсон айнан аёл киши бўлгани аёлларнинг фахрланишлари учун етарлидир! Бу аёл-Хадича розияллоҳу анҳодирлар.
Жамиятимизда онда-сонда бўлса-да дилхира воқеалар учраб туради. Ўз фарзандларини нафси истагида сотаётган она, ногирон туғилган чақалоғини сабрсизлик эвазига болалар уйига қолдираётган она, ўзининг кунгил майли дея фарзандларини қаровсиз қолираётган она! Буларни она деб бўладими? Гуруч курмаксиз бўлмаганидек, бундайлар ҳам ҳаётда учраб туради. Уларга “Кўзингизни очинг, ҳаётга пок қалб кўзи билан қаранг, Аллоҳ ҳузуридаги савол-жавобни уйланг”, -дегимиз келади.
Динимизда аёлга эътибор нақадар юксак эканини бугунги кунда ҳамма эъьтироф этади. Дунё жамиятимиз ҳам аёлни эъзозлаган экан, ҳар куни аёлларни эъзозлашимиз, улар учун ҳар кунни “8-март” қилишимиз керак.
Она ўрнин ато тутмас ўғилға,
Ки мумкиндур ўғил бўлмоқ атосиз,
Масиҳо бирла Марямдин қиёс эт,
Ки имкон йўқтурур бўлмоқ аносиз.
(А.Навоий).
Баҳорий байрам, Аёллар байрами-8-март барчага муборак бўлсин. Иншааллоҳ, йилимиз хайирли, осуда ўтсин. Барчанинг хонадонида меҳр қуёши порласин. Омийн.
Навоий вилояти Хатирчи тумани
“Зарафшон” МФЙ отинойиси Исломова Марзия.