Бешик ва дунёни тебратган зот

25-03-2020, 11:17 admin Мақолалар 896

Бешик ва дунёни тебратган зот
Аноларнинг оёғи остидадур
Равзаи жаннату жонон боғи
Равза боғин висолин истар эсанг
Бўл анолар оёғин туфроғи
(А. Навоий)

Эй фарзанд! Онани астойдил сев, унга хизматда бўл. Кимки онасини чуқур ҳурмат қилса, уни рози этса, албатта фарзандлари ҳам уни эъзозлайди, ҳурматини қилади. Дарвоқе, бугунги ўғил эртага ота, бугунги қиз эртага она бўлиши табиий, бу ҳаёт қонуни.
Юқоридаги ҳадис оналар шарафига айтилган жамики фикр ва ҳамду саноларнинг олийси “Қуръон” нинг жуда кўп оятларида жаннатни яхши ва солиҳ ишларни бажарувчи кишиларга ваъда қилинади. Ҳадис орқали эса Муҳаммад алайхиссалом ўз умматларига оналарга хизмат қилишни таъкидлайди.
Қуйидаги ҳадис таърифи ҳам фикримизни тасдиқлайди:
Бир киши Расулуллоҳдан сўради:
- Эй Муҳаммад мен учун энг яхши, азиз бўлган инсон ким?
Расулуллоҳ айтдилар: - Онанг! Кейин ким? Айтдилар, - Онанг! Кейин ким?
Айтдилар, - Онанг! Кейин ким? Айтдилар, - Отанг! Кейин яқинларинг.
Чиндан ҳам онанинг, аёлнинг мавқеини Муҳаммад алайхиссалом жуда юқори баҳолаган, уларга ҳурмат-иззат кўрсатишни кўп ўринларда тавсия қилганлар. Яна бир ҳадисда:
Тангри аёллар билан яхши муомалада бўлишни тавсия этади, чунки улар оналарнинг, қизларнинг, холаларинг, сингилларингдир.
Она
Кимдир савол берди: - Айтгил, Муҳаммад
Ёлғиз сен расулсан буткул оламга
Кимга кўп яхшилик айлай, ўзинг айт,
Ота – онамгами? Ёхуд боламга?

Расул жавоб қилди: - Тингла биродар,
Гапимни уч бора қулоққа илгил
Имкон топа олсанг дунёда агар
Энг аввал онангга яхшилик қилгил
(А. Орипов)

Эй фарзанд! Эсингда тут! Она нуридийдасини тўққиз ой қорнида, икки йил қўлида, бир умр қалбида беминнат кўтариб юради. Бундан улуғ саҳоват борми?!
Боланинг бешиги тепасида биринчи бор янграган она алласи умр бўйи эшитадиган дилрабо куйларнинг дебочасидир.
Она алласи – умумбашарий қимматга эга. Она алласи чегара билмайди, унга миллат, дин, тил ҳалақит беролмайди. Она алласини барча миллат ва элат гўдаклари ҳаммаси бир хил тинглайди ва ундан ором олади, нотинч бола тинчланади, она меҳрини тўсадиган ҳеч бир куч йўқ жаҳонда. Ҳа, қўшиқ она алласидан, Ватан эса остонадан бошланади. Боланинг бешиги тепасида биринчи бор янграган она алласи умр бўйи эшитадиган дилрабо куйларнинг дебочасидир. Шунинг учун ҳам момоларнинг айтишича, алла оҳанглари онанинг бутун вужудидан, унинг етмиш иккита томиридан оқиб келармиш. Алла гўдакни вояга етказувчи воситагина бўлиб қолмасдан, шу билан бирга, замин-у замонни тарбияловчи қудратли қўшиқ, мўжизакор санъатдир.
Жахонда нимаики оқ бўлса, унга она сути тимсол, нимаики жўшқин ва қайноқ бўлса, унга она меҳри тимсол, нимаики чидамли, сабр – тоқатли бўлса, она иродаси тимсол, кимдаким пок муҳаббат, меҳри дарёлик даъво этса, онанинг пок қалби тимсол. Шунинг учун ҳам биз Она юртим ва Она тилим деймиз.
Барча буюк сиймолар илк таълимни оналаридан олганлар. Дунё тан олган аллома бобокалонимиз: Ал-Бухорий, Ат-Термизий, Абу Али ибн Сино, Абу Наср Фаробий, Мирзо Улуғбек, А.Навоий шулар жумласидан. Буларни кўплаб давом эттиришимиз мумкин.
Ҳар бир жамиятнинг, миллат, халқнинг ўз урф-одатлари, аҳлоқ – одоб меъёрлар мавжуд. Ахлоқ ва одоб қоидаларини ёш авлодга сингдириш ва шу йўл билан келажак авлодга етказиб беришда оналарнинг ўрни беқиёсдир.
Ўзбек халқининг ота-боболаримиздан бизга мерос бўлиб қолган катталарга ҳурмат, ёшларга меҳр-шавқат, меҳмондўстлик, чанқаган одамга сув бериш, кексаларга жой бериш, қўл ювмоқчи бўлган кишини қўлига сув қуйиш, сочиқ тутиш, ғам-ғуссага тушган хонадонга бориб ҳол-аҳвол сўраш, беморларни бориб кўриш ва кўнгил кўтариши каби ноёб урф-одатларимиз бор. Мана шу урф-одатларни ўғил-қизларимиз қалбига сингдириш, уларнии ислом одобларидан хабардор қилиб тарбиялаш, Ватанни севадиган, унинг тараққиёти ва ривожига ҳисса қўша оладиган фарзандлар қилиб тарбиялашда оналар масъулдирлар.

Навбаҳор тумани “Чорвоқгузар” маҳалласи отинойиси С. Жумаева
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш