Бу масала борасида қилинган ривоятлар турлича бўлганидан бир қанча эҳтимоллар келиб чиқади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Меърожга Жибрил алайҳи салом олиб чиққан.
Олтин ва кумушлар билан безалган зинапояда кўтарилганлар.
Буроқда чиққанлар.
Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ ривоят қилган Меърож борасидаги ҳадисларда, осмонга кўтарилиш ҳақида шундай дейилади:
Анас розияллоҳу анҳу Молик ибн Соъсоъа розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида: “…Жибрил мени то дунё осмонига етиб боргунча олиб кетди ва эшикни тақиллатди…”[1];
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Абу Зарр розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида: “… сўнг қўлимдан ушлади ва мени осмонга олиб чиқди…”;
Шарик ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу Ибн Молик розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида: “… сўнг уни дунё осмонига олиб чиқиб кетди…”, – деб айтилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Жибрил мени олиб кетди” ва бошқа бир ривоятда “Жибрил билан кетдим” деган сўзларида ҳар хиллик йўқ. Иккинчиси борасида баъзи уламолар: “Бу иккинчи гаплари осмонга кўтарилишда Жибрилга муҳтож бўлмаганликларини англатади”, – деганлар. Лекин, аксар ривоятлар биринчи лафз билан келган. Имом Бухорий ривоят қилган Абу Зарр розияллоҳу анҳунинг ривоятларида эса: “сўнг мени қўлимдан ушлади ва мени (осмонга) кўтарди”, – деганлар. Бу гап эса Жаброил алайҳи салом бу ҳолатда ёрдамчи бўлган, шунинг учун ҳам сиёқи калом шундай келган[2].
Ҳадисдаги “…сўнг бир чорпоя ҳайвон олиб келинди, ҳачирдан паст, эшакдан баланд, оқ. Унга Жоруд: “У Буроқми эй Абу Ҳамза”, – деди. Ва Анас: “Ҳа, кўзи етган жойга туёғини қўяди”. Мен унга миндирилдим ва Жибрил мени то дунё осмонига етгунча олиб кетди…” деган сўзларининг зоҳири осмонга Буроқда кўтарилганларини кўрсатади. У эса Ибн Абу Жамра раҳимаҳуллоҳ айтган сўз. Ва бу сўзни: “Байтул Мақдисга Исро бўлган кечадан бошқа кечада Меърож содир бўлан”, – деб айтадиган олимлар ҳам тутганлар. Бироқ, осмонга кўтарилиш Молик ибн Соъсоъанинг ривоятидан бошқа ривоятларда Буроқда бўлмаганлигини кўрсатади. Балки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зинапоядан кўтарилганлар деб айтилади. Бу ва Абу Саъид раҳимаҳуллоҳ Ибн Исҳоқ ва Байҳақий раҳимаҳумаллоҳ “Далоил” номли китобда ривоят қилинган ҳадисниг очиқ айтилган лафзида шундай дейилади: “Қарасам, бир чорпоя ҳайвон турган экан, уни Буроқ деб номланади. Уларни Пайғамбарлар мендан олдин минар эдилар ва мен ҳам миндим… Сўнг мен ва Жибрил Байтул Мақдисга кирдик, мен намоз ўқидим, сўнг Меърожга чиқдим”.
Ибн Исҳоқ раҳимаҳуллоҳ ривоятларида шундай дейилган: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Байтул Мақдисдаги ишлардан фориғ бўлганимда, Меърож олиб келинди. Ҳеч қачон унданда чиройлироқ нарса кўрмаганман. Айнан ўша майит иҳтизор бўлганида кўзи тикилиб қоладиган нарсадир. Ва то осмоннинг эшикларидан бирига етиб боргунча у борасида соҳибим менга ёрдам берди”[3].
Каъб розияллоҳу анҳунинг ривоятларида эса: “Олдига кумушдан бўлган зина ва олтиндан бўлган зина қўйилди. Лекин, уни (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни) Жибрил олиб чиқди”.
“Шарофул Мустафо” номли китобда Абу Саъид раҳимаҳуллоҳ қилган ривоятларида эса: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Фирдавс жаннатидан зинапоя олиб келинди, у маржон билан безатилган эди. Ўнг томонида фаришталар, чар томонида фаришталар бор”.
Шунингдек, ҳаммамизга маълум бўлган, ҳаммамиз ўқиган, билган ҳадисларда: “… мен Байтул Мақдисга бордим, ҳалқага Буроқни боғладим, сўнг масжидга кирдим”, деган маънода ҳадиси шарифларни эшитганмиз, ўқиганмиз. Бу ҳадисда “… масжидда намоз ўқиб чиқиб, Буроқни арқонидан ечиб, миниб, омонга кўтарилдим”, деб айтилмаган.
Бизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам осмонга Буроқда кўтарилдилар деган фикрлар ғазалларда акс этган сабабли вужудга келиб қолган. Ғазал бўлганлиги учун ҳам, бу фикр кенг тарқаб қолган[4].
Хулоса:
Мана бу ривоятлардан хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дунё осмонига икки ҳил восита билан кўтарилган бўлишлари мумкин:
Жибрил алайҳи салом билан бирга.
“Меърож” номли зинапояда.
Буроқда чиққанларининг эҳтимоли эса юқоридаги бахслар натижасида тушиб кетди.
Тошкент ислом институти талабаси
Бахтиёр Нажмиддинов