Яшамоқ устун
Вужудим титратиб келди бир хитоб
Хазон баргларидек тўкилди дилим
Ҳеч ким бир-бировга бермасин азоб
Яшамоқдан устун келса-да ўлим
Бемажол бошимни қуяман тошга
Кўклардан ўзимни кузатаман жим
У ётган мен эмас бутунлай бошқа
Яшашдан воз кечиб кетаётган ким?
Тириклик маъносин англаса одам
Охиратда куймас кўрмайди зулм
Азобда қолсакда қадамба қадам
Яшамоқдан устун келмасин ўлим
Сабрга суяниб тоқатда турдим
Меҳрибон одамлар ёритди йўлим
Дунёда боримга минг шукур дердим
Яшамоқдан устун келмасин ўлим
Роббим амри намоз, рўзамни тутдим
Макка Мадинага очилди йўлим
Кимни бунчалар интиқ соғиниб кутдим
Ўзимни излабман , топибман ўзим
Яшамоқ яхшидир оловдай – чўғдай
Кимдир тирик бўлиб яшайди йўғдай
Аччиқ сўз ботсада юракка тиғдай
Яшамоқдан устун келмасин ўлим
“Дўстлик” ва “Олтин водий” МФЙ отинойиси Сувонова Ш.Ю.
Вужудим титратиб келди бир хитоб
Хазон баргларидек тўкилди дилим
Ҳеч ким бир-бировга бермасин азоб
Яшамоқдан устун келса-да ўлим
Бемажол бошимни қуяман тошга
Кўклардан ўзимни кузатаман жим
У ётган мен эмас бутунлай бошқа
Яшашдан воз кечиб кетаётган ким?
Тириклик маъносин англаса одам
Охиратда куймас кўрмайди зулм
Азобда қолсакда қадамба қадам
Яшамоқдан устун келмасин ўлим
Сабрга суяниб тоқатда турдим
Меҳрибон одамлар ёритди йўлим
Дунёда боримга минг шукур дердим
Яшамоқдан устун келмасин ўлим
Роббим амри намоз, рўзамни тутдим
Макка Мадинага очилди йўлим
Кимни бунчалар интиқ соғиниб кутдим
Ўзимни излабман , топибман ўзим
Яшамоқ яхшидир оловдай – чўғдай
Кимдир тирик бўлиб яшайди йўғдай
Аччиқ сўз ботсада юракка тиғдай
Яшамоқдан устун келмасин ўлим
“Дўстлик” ва “Олтин водий” МФЙ отинойиси Сувонова Ш.Ю.