Ҳадя

2-05-2019, 06:40 admin Ислом олами / Савол-жавоб 955

Савол: Ота ёки она ҳадя ёки шунга ўхшаш нарса беришда болаларидан бирини бошқаларидан устун қўйиши мумкинми?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизга кўра фарзандлар ўртасида адолат ва тенгликка имкон қадар риоя этиш талаб этилади. Нўъмон ибн Башир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Нўъмонга отаси бир хизматчи ҳадя қилди. Онаси: “Ўғлимга берган нарсангизга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни гувоҳ қилмагунингизча бу ишингизга рози бўлмайман”, деди. Ота ўғлининг қўлидан етаклаб Расулуллоҳнинг ҳузурларига борди. У пайтларда ўғли ҳали кичкина болакай эди. Бориб: “Эй Расулуллоҳ, бу боланинг онаси бинти Равоҳа ўғлига ҳадя беришим учун сизни гувоҳ қилишимни талаб қиляпти”, деди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам унга: “Эй Башир, сенинг бундан бошқа боланг борми?”, дедилар. У: “Ҳа”, деди. У зот: “Уларнинг ҳаммасига шундай ҳадя берасанми?” дедилар. У: “Йўқ”, деди. У зот: “Бу дуруст эмас, бу ишингга мендан бошқани гувоҳ қил, мен зулм ва гуноҳга гувоҳ бўлмайман. Аллоҳдан қўрқинглар, фарзандларингиз ўртасида адолат қилинглар. Улар сенга бир хилда яхшилик қилишлари сени хурсанд этмайдими?” дедилар. У: “Ҳа”, деди. У зот: “Мен гувоҳлик бермайман”, дедилар” (Имом Бухорий ривоят қилган).

Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Болаларидан бирини бошқасидан устун кўриш Имом Абу Ҳанифа, Имом Молик ва Имом Шофиий наздида макруҳ”.

Тобеинлардан Товус, Урва ибн Зубайр, Мужоҳид, Саврий, Аҳмад, Исҳоқ ва Довуд бу иш ҳаром, дейишган. Улар Расулуллоҳнинг саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен зулмга гувоҳ бўлмайман”, деган сўзларини далил қилишган. Имом Абу Ҳанифа ва у киши билан ҳамфикр бўлганлар эса: “Бу ишингга мендан бошқани гувоҳ қил”, деганларини далил қилишган. Улар: “Агар бу иш ҳаром ёки ботил бўлганида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бу гапни айтмаган бўлар эдилар”, дейишган.

Фарзандларидан бири касал бўлса ёки қарздор бўлиб, қарзини ёлғиз ўзи тўлай олмаса, бошқаларига бермай, унга ҳадя ёки ёрдам бериш жоиз бўлади. Валлоҳу аълам.

Жавоблар ЎМИ Фатво ҳайъати томонидан берилган.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш