Жорий йилнинг 3 декабр "Ногиронлар куни" муносабати билан Нурота туман "Чил Устун" жоме масжиди имом хатиби О. Атоев "Нуронийлар жамғармаси" ходимлари билан биргаликда тумандаги “Мурувват уйи”да бўлиб, ногиронлиги бор инсонларнинг руҳиятини кўтариб, қалбига қувонч улашди. Аллоҳ таоло ҳар бир бандасини Ўзи севиб яратганлигини ва дунёда ҳам оҳиратда ҳам бандаларининг жисмига эмас қалбига қараб ўлчов беришини, аслида инсон учун ҳақиқий йўқотиш қалб ногиронлиги эканлигини, уларга Қуръон ва ҳадислардан шарҳлар келтириб, сабр-матонатда кўпчиликка ибрат бўла оладиган бу гўзал қалб эгаларининг юзларига табассум улашиб, қалбларига фараҳбахш туйғуларни ҳис этишларига сабабчи бўлишди.