Вақт инсонга берилган энг бебаҳо неъматлардандир. Инсондаги энг гўзал сифатлардан бири олийжанобликдир. У бир яхшиликни ўзидан бошқага ҳам бўлишини хоҳлашдир.
Олийжаноблик жамият аъзолари орасида ўзаро муҳаббатни мустаҳкамлашда ката роль ўйнайди. Худбинлик кишини ноқулай ҳолатга тушириб қўяди. Қуръони Каримда олийжанобликка чақирган ва олийжаноб кишиларни мақтаган: «Ўзларининг ҳожатлари бўлса ҳам, бошқаларни ўзларидан устун кўрадилар, кимки худбинликдан сақланса, ката ютуққа эришадиганлардан бўлади.» (Хашр сураси 9-оят)
Инсон оилада ёки жамиятда ўйламасдан гапириб қўйса, бошқасига шу гап ёқмайди ва натижада бекордан – бекорга жанжал келиб чиқади. Ширин сўз кўпгина муваффаққиятнинг омилидир.
Аллоҳ ширинсўз бўлишга чақиради: «Менинг бандаларимга айт, яхши сўзларни сўзламасинлар. Албатта шайтон уларнинг орасига душманлик солиб туради» (Исро сураси 53-оят) мана шу оятда мусулмонларнинг ўзаро гаплашганда, гап-сўзларида ширинсўз бўлишга аҳлоқни сақлашга ўргатади.
Аҳлоқ инсоннинг кимлигини кўрсатади, унга гўзал шахсият либосини кийдиради. Инсоннинг устунлиги аҳлоқ билан комил бўлади. Айрим отинойиларимиз аҳлоқ ва одоблар одоблар юриш – туриш, муомала маданиятидан анча орқада қолгандек гўё. Жамиятимизда отинойиларимизга ҳожионалар жуда керакли инсонлардир.
Жамият тартибли, фозил бўлиши учун аҳлоққа эҳтиёж сезади.
Шоир ёзади:
Ахлоқ билан камоли одам,
Ахлоқ билан низоми олам.
Ахлоққа назар солмагунча,
Одоб ҳудудига бормагунча,
Оламда неча маориф аҳли
Устун қўймоқда илмдан жаҳлни.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Мен чиройли ахлоқни мукаммаллаштирмоқ учун юборилдим» – дея марҳамат қилдилар.
Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга энг юксак ахлоқ рутбасини берган, ул зотнинг ахлоқи Қуръондан иборат.
Ҳаётларида ҳеч ғазабланганлари ёки қасос олиш кайфияти билан юрганлари кўрилмаган. Раҳмли, шафқатли экани Қуръон билан собитдир. Ул зотнинг ахлоқ булоғидан қониб – қониб ичмоғимиз ва ул зотнинг ахлоқидан ибрат олмоғимиз лозим. Инсоннинг қўлида ирода бор, бироқ қанчалар ғайрат қилинса ҳам барибир хатога йўл қўйиши мумкин. Бунинг учун Аллоҳга ёлвориш ва илтижо қилишда фойда бор.
Аллоҳ таоло «Хоҳлаган кишини азиз қилурсан ва хоҳлаган кишини хор этурсан» (Оли Имрон сураси 25- оят) Иззат ва шараф Аллоҳдандир. Аллоҳ қадр – қиймат бермаган банда одамларнинг кўрсатган ҳурмат – эҳтиромлари қабр эшигига қадар бўлади. Аллоҳ хоҳлаганини устун ва хоҳламаганини золим қилади. Ўлчов Аллоҳнинг қўлида қадр Унинг қудратидадир. Ахлоқ одобини ўрганишимиз учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларига амал қилиши керак деб ўйлаб, Аллоҳимдан ўзим ва яқинларимга комил иймон, ҳақиқий ишонч, кенг ризқ, хуш қалб, зокир тил, поклик – ҳалоллик, хайр – ҳасанот мустажоб бўладиган дуо, файзли уй – жой, тан – сиҳатлик, ҳотиржамлик сўрайман… Омин, я Роббил Аламийн!
Кармана туман отинойиси: Мирзаева. Ф