"Ким солиҳ амал қилса, ўзига фойда..."

1-02-2021, 20:45 admin Мақолалар 501

"Ким солиҳ амал қилса, ўзига фойда..."

Инсон қалбига йўл топа олиш қанчалик мушкул. Аммо унинг савоби шунчалик мўл. Шунинг учун улуғларимиз бир инсон қалбини кўтариш кабани обод қилгандек даражада савобли эканлигини айтиб ўтишган. Ён-атрофимизга назар соладиган бўлсак, соғлом инсонлар билан бирга турли касалликлар сабаб азият чекаётган беморлар борлигини ҳам гувоҳи бўламиз. Улар ётоққа михланиб қолиб меҳримизга ва ширин сўзимизга муҳтож бўлишади. Маҳалламиздаги Ҳайдарова Гулнора опа ҳам шундай беморларимиздан бири.Опанинг фикрича эътибор, меҳр уларнинг қалбини тетиклаштиради. Ҳаётга бўлган қизиқишини оширади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Агар касалнинг олдига кирсангизлар, унга умри ҳақида тасалли берингизлар. Чунки у бирон нарсани қайтармайди ва касални хушнуд этади" (Имом Термизий ва Ибн Можа ривояти).
Касал кўргани борган киши доим ёқимли ва бемор кўнглини оғритмайдиган сўзлардан гапириши лозим.
Динимизда беморлар ҳолидан хабар олишнинг қадри улуғ эканлиги ҳақида кўплаб ривоятлар эшитганмиз.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: "Мусулмон киши қачон касал дўсти зиёратига борса, то у қайтиб келгунича жаннат боғлари ичра сайр қилиб юрган бўлади" (Имом Муслим ривояти).
Бемор ҳолидан хабар олиш ҳар бир мусулмон кишининг мусулмон биродари олдидаги ҳақи ҳисобланади. Шунинг учун саҳобалар ўзаро яхшилик қилишда мусобақалашардилар, айниқса, касални бориб кўришда жуда ошиққанлари тўғрисида маълумотлар бизгача етиб келган.
Шундай экан биз ҳам Аллоҳ таоло марҳамат қилганидек: "Ким солиҳ амал қилса, ўзига фойда..." (Фуссилат, 46 оят), деган оятларига амал қилиб солиҳ амаллар қилишга шошилайлик. Зора Аллоҳнинг раҳматига мушарраф бўлсак. Аллоҳдан барчамизни амаллари чиройли бўлган зотлар қаторига қўшишини ва барча беморлар дардига шифо беришини сўраб қоламиз омин!

"Ҳафқориён" МФЙ отинойиси Шоназарова Меҳригул.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш