ЗИНОГА ЗИНҲОР ЯҚИНЛАШМАНГ!

21-08-2019, 08:53 admin Мақолалар 1 014

Бу кенг ва мунаввар оламда Аллоҳ таоло сизу биз бандаларини жуфт-жуфт қилиб яратиб, барча махлуқотлар ичра азизу мукаррам қилиб яратган, бир-бирларига ҳалол йўл билан никоҳланган ҳолда, насл-насабни сақлаб, ўзларидан солиҳ зурриётлар қолдиришга буюрган, турли ҳаром йўллар билан ўз ҳайвоний шаҳватларини қондириб, фаҳш ва пасткашлик ботқоғига ботиш касофатидан, насл-насабни ҳароб қилиб, икки дунёда хор бўлишдан қайтарган.
Зино аталмиш иллат барча дин, халқ ва фалсафаларда ифлос ва разолат амал ҳисобланади. Жумладан, динимизда ҳам ушбу ишни қилиш у ёқда турсин, ҳаттоки унга яқинлашиш ҳам таъқиқланган. Зеро, у сабабли насл-насаблар бузилади, оилалар парокандаликка учрайди, ўзаро инсонийлик муносабатлари барбод бўлади, бедаво касалликлар тарқалади ва турли бало офатлар ёғилади.
Қуръони каримнинг Исро сураси 32-оятида Аллоҳ таола бундай марҳамат қилган: “Зинога яқинлашмангиз! Чунки у фаҳш ва ёмон йўлдир”. Оятда “зино қилманглар” эмас, балки “Зинога яқинлашмангиз” дейилган. Мўмин-мусулмон одам зино қилиш у ёқда турсин, унинг яқинига ҳам йўламаслиги ҳамда зинога олиб борувчи барча нарсалардан ҳам узоқ бўлиши лозим.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Банда зино қилганда ундан имон чиқиб бошининг устида соябон каби бўлиб туради. Четлангач, имон унга қайтади” (Имом Ибн Можа ва Ҳаким ривояти).
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Қайси бир халқда фахш тарқалса, ҳатто уни очиқ-ойдин қилсалар, уларга ота-боболарида бўлмаган ўлат ва (бошқа) юқумли касалликлар тарқалади”. Имом Ибн Можа ва Ҳаким ривояти).
Қайси бир амал инсонга ва инсоният жамиятига моддий ва маънавий зарар келтирадиган бўлса, албатта, у Ислом динимизда ҳаром қилинган. Зино ҳам одамларни моддий ва маънавий зарарларга дучор қилади, улар орасида олдин кузатилмаган турли хил касалликларни келтириб чиқаради. Зинонинг ҳаром деб эълон қилиниши ва унга қарши курашишнинг ҳикматларидан бири шудир. Яна бир ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам эркак ва аёл зинокорлар қиёматгача қабрларида азобланаётганларини кўрганларини айтганлар: “... Биз яна юрдик ва оғзи тор, туби кенг бўлган тандирга ўхшаш нарсанинг олдига келдик, унинг ичида овозлар, бақир-чақир эшитилар эди. Биз унга қарадик. Унинг ичида яланғоч эркак ва аёллар бўлиб, уларнинг тагидан аланга келиб уларни юқорига отарди. Мен: “Эй Жаброил, булар кимлар? ” деб сўрадим. У: “Булар зинокор эркак ва аёллар”, деди.” (Имом Бухорий ривояти). Албатта, фақат ҳаром нарсаларнинг уқубати шу кўринишда бўлади. Зино эса, энг катта ҳаром амаллардандир.


“Зарафшон” жоме масжиди имом-хатиби К.Шодмонов

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш