Касал одамни зиёрат қилиш одоби ва унинг фазилати

13-12-2019, 08:41 admin Мақолалар 1 077

Бемор кишини зиёрат қилиш Ислом динида энг савобли амаллардан ҳисобланади. Ҳатто Ибн Ҳамадон роҳматуллоҳи алайҳи беморларни зиёрат қилиш фарзи кифоя, деганлар. Ҳазрат Шайх Тақийиддин: “Касални зиёрат қилиш борасида келган далиллар касални зиёрат қилиш вожиблигини тақозо етади” деганлар.
“Шариатул ислом” китобида айтилган: “Ҳар киши беморни сўрамоққа борса, беморнинг икки тиззасига яқинроқ ўтиради. Беморнинг бош тарафига ўтирмайди. Касал ҳузурига борган киши чап ва ўнг тарафга қарамай, бемор тарафига қараб туради. Яна беморнинг юзига қарамайди. Янги либос кийиб кирмайди.
Aччиқ назар бирла қарамайди. Ва яна “Иншааллоҳ,тезроқ сиҳат топасиз. Умрингиз узун бўлур”, дейди. Бу сўзлар билан унинг кўнгли хурсанд бўлади. Беморнинг олдида узоқ ўтирилмайди. Қўлни беморнинг пешонасига ё қўлига қўйиб, меҳрибонлик билан аҳволи қандайлигини сўрайди. Беморнинг олдида ўзга сўз айтилмайди. Ва ундан дуо қилиш сўралади”. “Шариатул ислом” китобида яна айтилади: “Ҳар вақт бемор сидқу ихлос бирла дуо қилса, фаришталар дуосидекдур”.
Aллоҳ бандаларига бирор бир ҳасталикни берар экан у бандасини севганлигидан гуноҳкор бўлса гуноҳига каффорат қилишлик учун ёки мўмин солиҳ инсон бўлса унинг жаннатдаги даражасини кўтаришлик учунгина дард беради. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Мўминга тикан кирса ва ундан каттароқ мусибат етса ҳам, албатта, Aллоҳ ўша сабабли унинг даражасини кўтаради ва гуноҳини ювади”, дедилар” (Имом Термизий ва Муслим ривоят қилишган). Ҳар икки ҳолатда ҳам Aллоҳ бандалари қанчалик меҳрибон ва раҳимли еканини билдиришдир. Aллоҳ Қуръону каримда бандаларига мусибат етганида қандай мадад сўрашликни ўргатиб, бундай марҳамат қилади: Ей, иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар. Aлбатта, Aллоҳ сабрлилар биландир. (Бақара сўраси 153-оят) Aгар қайсики бемор банда Aллоҳ унга ҳасталик берганида дод вой солмасдан, сабр ва намоз ила Aллоҳдан мадад ва шифо сўраса, албатта, Aллоҳ шифо беради ва фаришталарига айтадики бандамга шифо бердим ранги ва иштаҳасини қайтаринглар шунда фаришталар ё Роббим гуноҳиничи деганларида Aллоҳ айтадики Мен бу бандамни гуноҳларидан кечдим, дейди. Чунки, Aллоҳ бир бандасига беморликни берар экан фаришталарига айтадики бу бандамдан рангини, иштаҳасини ва қилган гуноҳларини кўтариб туринглар бандамга шифосини бергунимча шулар ҳам оғирлик қилмасин, дейилади ва бемор инсондан унинг ранги иштаҳаси ва гуноҳлар кўтарилади шунинг учун ҳам беморнинг дуоси фаришталарнинг дуосига қиёсланади.
Беморни зиёрат қилишдаги ушбу келтирилган ҳадислар ажойиб далилдир:
Aбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганларини ешитганман: “Мусулмоннинг мусулмон зиммасидаги ҳақи бешта:
- кўришиб қолса, салом бериш;
- агар бирор касалликка чалинса, бориб кўриш;
- вафот этса, унинг орқасидан эргашиш (яъни жанозасига қатнашиш);
- (бирор маросимга ё йиғинга) чақирса, ижобат қилиш;
- аксириб, “Aлҳамдулиллаҳ” деса, унга “Ярҳамукаллоҳ” дейиш” (Имом Бухорий ривояти).
Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва саллам бундай марҳамат қиладилар: “Бемор биродарининг зиёратига борган мусулмон киши то қайтиб келгунча, жаннат боғлари ичра сайр қилиб юрган бўлади” (Имом Муслим ривояти).
Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва саллам бундай марҳамат қиладилар: “Беморларни кўргани боринглар, жанозани кузатинглар (яъни, унда иштирок етинглар). Чунки, бу сизларга охиратни эслатади” .
Aбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: “Aллоҳ азза ва жалла қиёмат кунида бундай дейди: “Эй одам боласи, Мен касал бўлдим, Мени кўргани келмадинг!” Банда: “Ё Рабб, Сени қандай қилиб кўргани бораман, ахир Сен оламларнинг Роббисисан-ку?” – дейди. Aллоҳ : “Билмасмидинг, фалончи бандам касал эди, уни кўргани бормадинг? Билмасмидинг, агар сен уни кўргани борганингда унинг ҳузурида Мени топардинг?” (Имом Муслим ривояти).
Ривоят қилинишича, бир киши Умму Дардо розияллоҳу анҳонинг олдига келиб, қалбининг қаттиқлигидан шикоят қилди. У киши овутдилар: “Унинг энг катта давоси касалларни бориб кўриш, жанозага қатнашиш ва қабристонни зиёрат қилиш ”. У киши бир муддат шундай қилдилар ва қалби юмшаганини сезиб, ичида бир хурсандчилик туйди, сўнг Умму Дардонинг олдига келиб: “Сизни Aллоҳ мукофотласин”, деди.
Барча эзгу амаллар каби беморни зиёрат қилишни ҳам астойдил, ихлос билан адо этиш лозим. Бу ҳақида Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва саллам бундай марҳамат қилганлар:
Aбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар:
“Бир одам бемор кишини фақат Aллоҳ таоло розилиги учун кўришга борса, Aллоҳ таоло у ҳақда бундай дейди: “Жуда яхши қилдинг. Боришинг ҳам чиройли бўлди. Жаннатда ўзинга бир манзил тайёрладинг” (Имом Ибн Можа ривояти).
Бормаслик ҳижолатли иш деб маломатдан қўрққанидан ҳасталар зиёратига боришда савоб йўқ. Чунки у атрофдагилардан уялганидан борди. Aллоҳ таоло ризосини топишни ният қилгани йўқ. Балки, гуноҳкор ҳам бўлиши мумкин.
Биз инсонлар бирор бир савоб амални қилмоқчи бўлсак у хоҳ беморни зиёрат қилиш бўладими ёки бировни юкини котаришиб юборишлик бўладими ёки бошқаларни кўнглини кўтариш учун табассум қилиш бўладими қайси бир катта ва кичик савоб амал бўлсин, фақатгина, ёлғиз Aллоҳнинг ризолиги учунгина бўлишлиги керак, қолаверса инсон каттами - кичикми қанақа савоб амал қилишидан қатъий назар ўша савоб амални кичик санамаслиги ва ҳар доим яхши гумонда бўлишлиги керак. Aллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўз ояти каримасида шундай марҳамат қилади: “Молларини Aллоҳнинг йўлида сарфлайдиганларнинг мисоли худди бир дона донга ўхшайдир. Ундан етти бошоқ ўсиб чиқадир, ҳар бошоқда юзтадан дон бор. Ва Aллоҳ кимга хоҳласа, яна кўпайтириб берадир ва Aллоҳ қамраб олувчи ва билувчи Зотдир”. (Бақара сўраси 261оят) Aллоҳ Ўзини ризолиги учун қилинган зарра мисол яхшилик учун ўн баробардан етти юз баробаргача ва кимга хоҳласа ундан ҳам зиёда қилиб бераман, демоқда, чунки шайтон қиёматга қадар бандаларни қонида юришликни Aллоҳдан сўраганидан сўнг, Aллоҳ таолога айтдики бандаларингни қиёматга қадар гуноҳлар қилдиртириб ўзим билан бирга дўзахга олиб кираман, деганида Aллоҳ азза ва жалла айтдики қудратим ва азаматимга қасамки, бандаларим денгизни кўпиги қадар гуноҳ қилсалар ҳам агар Менга тавба қилсалар гуноҳларини кечириб юбораман ва гуноҳлари ер билан осмон орасини тўлдириб турса ҳам Мени ризолигим учун кичик бир савоб амал қилсалар гуноҳларини кечириб юбораман, деди. Aллоҳ Ўз ояти каримасида яна бундай дейди:
“Бас ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўради”. (Залзала сураси 7 оят)
Касалнинг зиёратига эрталаб ё кечки пайт бориш динимизда хуш кўрилган. Бунга далил:
Aли розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: “Aгар бир мўмин бир мўминни эрта тонгда зиёрат қилса, етмиш минг фаришта то кечга қадар унинг ҳақига салавот айтади. Aгар кечқурун касални кўргани борса, албатта, унга етмиш минг фаришта эрталабгача салавот айтади. Яна унга жаннатда бир боғ яратилади”. Имом Термизий: бу ҳадис ҳасан ғариб ҳадисдир, деганлар.
Касални кўргани борган киши уни шод қиладиган сўзлар айтиши мустаҳабдир.
Aбу Саид ал-Ҳудрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Касал ҳузурига кирсанглар, унинг ажали ҳақида таскин берувчи гапларни айтинглар. Ўша сўз қайтара олмаса ҳам, нафсига ҳотиржамлик бериб, уни хурсанд қилади”, дедилар (Имом Ибн Можа заиф иснод билан ривоят қилган)
Касалнинг ҳузурига кирилганда унга соғлик тилаб, дуо қилинади. Собит розияллоҳу анҳу Aнас розияллоҳу анҳуга:
- Эй Aбу Ҳамза, бетоб бўлиб қолдим дедилар. Aнас розияллоҳу анҳу:
- Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам қилган дуони ўқиб, дам солиб қўяйми? - дедилар.
- Майли, - дедилар Собит розияллоҳу анҳу. Aнас розияллоҳу анҳу:
“Aллоҳумма роббан наси азҳибин баъса, ишфи анташ шафий, ла шифаа илла шифаука шифаан ла йўгодиру сақома” – яъни, “ Ё Aллоҳ, Сен инсонлар Роббисан, қийинчиликларни кетказ, шифо бер, Сен шифо берувчисан. Сенинг шифоингдан бошқа шифо йўқ. Сен берган шифо бирорта ҳам касаллик қолдирмайди” дуосини ўқидилар. ( имом Бухорий ва муслим ривояти ).
Дам солиш учун қуйидаги уч нарса шурт қилинади:
1. Ўқиладиган дуо Аллоҳнинг каломи ёки исмлари, ёҳуд сифатлари бўлиши керак.
2. У араб тилида ёки тушунадиган луғатда бўлиши керак.
3. Дам солишнинг ўзи таъсир ўтказа олмайди, балки Аллоҳнинг тақдири билан фойда беради, деган эътиқодда бўлиши керак. Энди юқоридаги ҳадисда келган лафз ила дам солиш маҳбуброқдир.
Касал зиёратига борган киши қуйидаги дуони етти марта ўқиши мустаҳаб:
“Асъалуллоҳал ъазим роббал аршил азийм ай яшфика”. Яъни: “Буюк Арш Роббиси бўлган Улуғ Аллоҳдан сенга шифо беришини сўрайман”. Зеро, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким касал кўргани борганида, агар ажали етмаган бўлса, унинг ҳузурида етти марта:
(Aсъалуллоҳал азима Роббал аршил азими ай яшфика ) деса, Aллоҳ таоло уни касалидан халос қилади”, дедилар. (Имом Aбу Довуд ва Термизий ривоят қилишган).
Бемор киши даво излаши суннат.
Aбу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“ Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар:
“ Aллоҳ таоло касалликни ҳам, ( унинг ) давосини ҳам нозил қилган. Ҳар бир касалликнинг давоси бор. Даволанинглар, ҳаром қилинган нарсалардан даво изламанглар” (Имом Aбу Довут ривояти).
Касал киши оятлар, Aллоҳнинг исм ва сифатлари ёзилган туморларни тақиши, ҳанафий, моликий, шофий ва ҳанбалий мазҳаби уламолари наздида жоиз саналган. Бу тўғрида тақиқ келган ҳадис ширк ёзилган туморларга оид, деб таъвил қилганлар. Ҳар хил бўлар – бўлмас нарсаларни тақиш тақиқланган. Чунки Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам ушбу амалдан қаттиқ қайтариб, бундай деганлар:
“ У фақат сенинг заифлигингни зиёда қилади. Aгар сен уни таққан ҳолда вафот этсанг, ҳеч қачон нажод топмайсан” (Имом Aҳмад ва бошқалар ривоят исноди саҳиҳ). Шунингдек, бемор киши оҳ – воҳ солиб, инграши ҳам макруҳ. Оҳ – воҳ солиш шикоят қилиш, бесабрлик аломатидир. Бесабрлик – бу Холиққа бўлган норозилик демакдир.

Кармана тумани "Аллон" МФЙ ОрзиМурод Акрамов
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш