Шарму –ҳаё унутилганда..!

15-01-2021, 18:05 muslim Мақолалар 521

Шарму –ҳаё унутилганда..!
Бисмиллаҳир роҳманир роҳиим.
Ортидан дўзах келадиган лаззатда яхшилик йўқдир .(Анвар Аҳмад. 2662 –ҳикмат).
Ислом динининг асосий вазифаси ёмонликлардан хабар бериб уларни “Аллоҳнинг қайтариқ”лари деб номлайди . Яхшиликларни эса “Аллоҳнинг буюрганлари”деб Қуръони карим ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи вассалламнинг суннатлари ҳадислар орқали биз умматларга етказиб берганидир. Инсон ҳамма вақт икки нарса билан юзма –юз туради.Бу яхшилик ва ёмонликдир. Шу икки нарса инсон онгида кураш олиб боради. Инсоннинг табиатида қайси бирига рағбати кучли бўлса у ўша тарафга ўтади .Рағбатнинг ёмонлик ёки яхшилик тарафида бўлишлиги унинг қанчалик Аллоҳнинг танишлигида оиласида олган тарбиясига боғлиқдир .
Аллоҳ қайтарган йул зино йўлидан юриб фаҳш ишлар қилиб юрганлар танининг сиҳатлигига зарар келтириб ўзларининг дунё ҳаётларини алам изтиробга тўлдиришларидан охират ҳаётларини эса дўзахга айлантиришларидан сақланадиган пайт келди .
Қуръонда шундай дейилган :” Зинога яқинлашманглар ,албатта бу иш фоҳиша ишдир ва ёмон йўлдир”.(Исро сураси.32 –оят ).
Зино ва хиёнат инсон қадри-қимматини ерга уради , танасига ОИТС ва бир қанча таносил касалликларини “ҳадя” қилади. Охири ўлимга олиб боради ва охират ҳаёти ҳам аянчли бўлиб дўзахий бўлади. Ислом шариатига кўра зинокор зино устида қўлга тушиб гуноҳкорлиги тасдиқланса агар у оилали бўлмаса уни 100 дарра уриш жазоси ,агар оилали бўлса уни халқ ўртасига чиқарилиб тошбўрон қилиб ўлдирилиш жазоси берилган .Ана шу жазо орқали жамиятни залолатдан асраб қолинган .Залолатда юрганлар устига Аллоҳ турли хил тузалмас дардларни юборади. Бирнинг касофати мингга, мингнинг касофати оламга уради .”Қайси қовмда фаҳш ишлар пайдо бўлиб ,уни ошкора қилишга ўтсалар ,у қовмда вабо ва ўтган ота –боболарида бўлмаган касалликлар тарқалади.”-деб Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат этганлар . Бу ОИТС касаллигига ишора этганларидир.
Узоқ йиллар аввал Н. исмли дугонамнинг турмуш ўртоғи ўз жонига қасд қилиб дунёдан ўтди. Зиёли ақлли киши эдилар .Нуфузли бир идоранинг раҳбари бўлиб ишлар эдилар .Иш юзасидан чет элга чиқиб келадилар .Н.исмли дугонамнинг сўзларига қараганда эри чет элдан келгач ўйчан маъюс худди таъзияда турган кишидек ғамнок эди .Аёлидан ўзини олиб қочар ,болаларига эътиборсиз бўлиб қоладилар. Ишига бориб келар кечалари узун тунларда курсида ўтириб сигарет чекарди. Шу алфозда 30 кун вақт ўтади .Ниҳоят эркак аёлига ёрилади. Хизмат юзасидан чет элга чиққанда меҳмонхонада бир аёл билан бирга бўлганини муддат ўтиб ўзида касаллик белгилари кузатилганини аноним йул билан ўзининг ОИТС касаллигига чалинганлигини аниқлайди. Севимли аёлидан уни кечиришини сўрайди. Касаллик ҳақида тушунтириб беради. Энди аёли билан бирга бўла олмаслигини айтади. Лекин аёли бир оғиз ҳам гапира олмайди. Нима дейишни ҳам билмай қолади .Оиланинг муқаддаслигига хиёнат зинони, зино эса гуноҳи кабира Аллоҳга исённи ўз жонига қасд қилишни бошлаб келади. Хато устига хато, гуноҳ устига гуноҳ бўлади. Зинокор эркак бир аёлни бахтсиз, икки фарзандни ота меҳридан мосуво қилди.
Муқаддас динимизда таъкидланадики икки нарса улуғ неъматдир : танисиҳатлик ва хотиржамликдир. Ана шу икки неъматни оёқ- ости қилиб аёллар ўз таналарини сотиб кун кўрмоқдалар. Фоҳишаликни жин кўчаларида адашиб разолат ботқоғига ботмоқдалар. Натижада қанчадан –қанча оилаларда ажрим бўлмоқда .Фарзандларнинг кўнгли ярим , ўзлари тирик етим бўлиб қолмоқдалар. Жамият залолатга юз тутмоқда. Бундай қабоҳатдан ер ҳам титрар экан. Вақтики келиб Аллоҳ биз устида истиқомат қилаётан ердан ҳам гувоҳлик сўрар экан. Бу ҳақда Аллоҳнинг каломида:” Ана ўша Кунда Парвардигорингиз унга Ерга ваҳий қилиб сўзлашга буюргани сабабли у ўз хабарларини сўзлар” ! (Залзала сураси 4-5 оятлар ).
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам ерни хабари ҳақида: “ Ернинг хабарлари ҳақида – Ҳар бир эркагу аёл унинг устида қандай амал қилган бўлса ,барчасини Аллоҳ таолонинг ҳузурида сўзлаб гувоҳлик беришидир “.(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривояти ).
Телеканалларда бериб борилаётган кўпина кўрсатувларда шундай синовли таҳликали кунларда устимизни бало-офат қоплаб турган пайтда бемалол фаҳш ишларни қилиб юрган ватандошларимиз нафратимизни қўзғатади .Дини мусулмон, миллати, ўзбек бундай кимсалар динимиз ва миллатимизга иснод келтирмоқдалар.
Парвардигорим ! илоҳим бизларни ер устида саломатлигии сақловчилардан оиласи шаънии қадр –қимматини баланд тутадиганлардан, дини ва миллатига қора доғ тушурмайдиганлардан қилгин. Ер Аллоҳ ҳузурида гувоҳлик берганда бизларни:” Мени устимда чиройли амал қилганлардан “-деб хабар берсин .

Навоий вилояти Навбаҳор тумани бош отинойиси : С. Хушматова

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш