Қуръони карим ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатлари беш нарсани муҳофазасини мақсад қилган бўлиб, улар дин, нафс (жон), мол, ақл ва наслдир. Шариат олимлари уни “Беш зарурат” деб номлаганлар. Гиёҳванд моддалари шариат кўзда тутган беш заруратга бир вақтни ўзида бирдек зарар келтиради. У одамни диндан чиқаради, нафсига (жонига) завол бўлади, молини беҳудага совуради, ақлини заифлаштиради ва наслини йўқ қилади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан Абу Саид ал-Худрий разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:
яъни: “Ўзига ҳам, бошқаларга ҳам зарар етказиш – йўқдир” (Имом Ибн Можа ривояти).
Бугунги кунда дунёда бир қанча глобал муаммолар юзага чиқди. Шулардан бири – гиёҳвандликдир. Ҳозирда бутун дунё ҳамжамияти томонидан 26 июнь – “Халқаро гиѐҳвандликка қарши кураш куни” деб белгилангани ҳам бежиз эмас. Зеро, гиёҳвандлик – инсоният умри заволидир. Уни истеъмол қилиш инсоннинг динига, ақлига, хулқига, табиатига зарар бўлади. Тананинг фаолияти сусайиб, қарамлик ҳолати юзага келади. Гиёҳвандлик инсон фикрини ўтмаслаштиради, хотирани сусайтиради, ибодатдан тўсади, шарму-ҳаёни кеткизади, меҳр-муҳаббатни йўқотади. Гиёҳвандликка ружу қўйган одам бора-бора оиласидан ҳам ажралади. Чунки уни кўзига на оиласи, на ота-онаси, на фарзандлари кўринади. Молини ҳам, уйини ҳам ва охирида ғурурини ҳам сотади. Гиёҳванд кишилар ўзини оридан, шаън-ҳурматидан, касб-ҳунаридан айрилади. Оиласи бузилади, фарзандлари тирик етимдек бўлиб қолади.
Тўрт мазҳаб уламолари ўзларининг фатволарида гиёҳвандликнинг ҳаром экани, уни ҳалол санайдиган киши кофир бўлиб қолишини қайта-қайта таъкидлайдилар. Шунингдек, гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилишнинг барча турлари – ичиш, ҳидлаш, суртиш ва игна орқали қабул қилиш кабилар мутлақо ҳаромдир. Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш, ишлаб чикариш, уларнинг тижорати билан шуғулланиш ва у орқали қилинган касб ҳам ҳаромдир.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламни бутун башариятга Ўзи тарафидан элчи қилиб юборишининг қатор сабабларидан бири – сифатида тоза, пок нарсаларнинг ҳалоллиги ва нопок, зарарли нарсаларнинг ҳаромлигини умматларига билдириш эканини шундай баён этади:
яъни: “... У (пайғамбар) уларни яхшиликка буюради, ёмонликдан қайтаради ва пок нарсаларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни уларга ҳаром қилади...” (Аъроф сураси, 157- оят).
Шунинг учун инсон соғлиғини кетишига ёки унинг ҳалокатига сабаб бўлувчи воситалардан сақланиши лозимдир. Ҳадиси шарифда шундай дейилади:
яъни: “Ҳар бир маст қилувчи нарса – хамрдир ва ҳар қандай хамр – ҳаромдир” (Имом Абу Довуд ва Имом Аҳмад ривояти).
Гиёҳвандлик кишини секин-секин, гоҳида эса тезда ўлимга олиб боради. Бу нарсаларни истеъмол қилиш билан ўз жонига ўзи қасд қилган бўлади. Бу эса – гуноҳи кабирадир! Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладиларки:
яъни: “Мўминни лаънатлаш уни ўлдиришга ўхшайди. Дунёда ким ўзини бирор нарса билан ўлдирса, қиёматда ўша нарса билан азобланади” (Имом Дорамий ривояти).
Гиёҳвандликка қарши кураш –ҳаммамизнинг бурчимиздир. Ўзини, оиласини, яқинларини бутун инсониятни ва келажак авлодларни ўйлаган ҳар бир мўмин-мусулмон гиёҳвандликка қарши курашда фаол бўлиши зарур. Гиёҳвандлик офатидан халқимизни ва келажак авлодни халос этиш ва уларни моддий ҳамда маънавий баркамоллик сари йўналтиришдек умумбашарий хайрли ишларимизда Аллоҳнинг ўзи мададкор бўлсин. Омин!
Қизилтепа туман бош имом хатиби З.Орипов
Ф