“Оломонча маъданият” асли маъданиятми ёки маъданиятнинг заволи учун асосий сабаблардан бирими?!

10-09-2020, 05:00 admin Мақолалар 1 728

Оломонча маданият -аҳлоқий бузуқлик, маъсулятсизлик, фақат ўз билганидан қолмаслик,беҳаёлик ғояларини тарқатиб, шунинг ортидан бойлик тўплашдир.Халқларнинг неча минг йиллик анъана ва қадриятларини ,турмуш тарзини маънавий илдизларини қуритувчи иллатдир.
Ғарб давлатларида бир жинслиларни никоҳдан ўтиши қонун химоясида амалга оширилиши ҳам “оломонча маъданят”нинг бир кўринишидир.Яланғоч аёлларнинг суратларига қараш ва фаҳш филълмларини кўриш уят бўлмай қолмоқда. Европаликлардан ўрнак олган “замонавий” мусулмон қизларини елкаларини очиқ,ярим яланғоч кийинишлари,ўз ота-оналарини насиҳатига қўлоқ солмасдан уларни эскилик сарқитига чиқаришлари кўпайиб бормоқда. Бугун Республикамизда улкан қўрилишлар ,бунёдкорлик ишлари кетаётганлигига қарамай, ёшларни иш билан таъминлаш,тадбиркорликка жалб этиши масалалари ҳал этилаётганлигига қарамасдан мусулмон аёлларининг фоҳишаликни ўзига касб қилаётганлиги ҳам “оломонча маданят”нинг таъсиридир.
Бугунги кунда ёшларимиз нафақат ўқув даргоҳларида балки радио телведение,матбуот,интернет орқали ранг баранг ахборот ва маълумотлар олмоқда ва уларни таъқиқлашнинг мутлоқа имкони йўқ.
Бугунги кунда фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя,жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан кўра муҳим аҳамиятга касб этмоқда. Ҳар қандай касаллик ни олдини олиш учун аввало инсон организмида имунитет ҳосил қилинади. Биз ҳам фарзандларимизни она ватанга муҳаббат ота боболаримизнинг муққаддас динига садоқат руҳида тарбиялаш учун уларнинг қалби ва онгида мафкура вий иммунитетни кучайтиришимиз зарур. Муқаддас динимиз инсон хулқига путур етказиши мумкин бўлган барча катта ва кичик иллатлардан мусулмонларни огоҳлантиради жумладан кишини жарликка қулатади дунё ва охират саодатидан маҳрум этувчи зино ҳақида огоҳлантириб уни ва унга олиб борувчи воситаларни ҳаром қилади. Шунингдек,бу гуноҳнинг “кўринишидан бири бўлган”кўз зиноси”ҳақида, хабар берди. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)айтадилар:Одам боласи зинодан “ насиба”олади.Икки кўзнинг зиноси назар солиш,Тилнинг зиноси гапириш,икки қулоқнинг зиноси эшитиш,икки қўлнинг зиноси ушлашдир,икки оёқнинг зиноси юриб боришдир. Нафс орзу ва иштаҳа қилади фарж эса уни ё тасдиқлайди ёки ёлғонча чиқаради.(Имом Бухорий )фаҳш филмларни кўриш ер юзида фисқу фасод, ёмонлик ва фахш ишларини ёйишга ёрдам беради.
Фахш филмларига қараш нафсий кассалликка ,қалб қорайишига,халолдан бош тортишга ҳамда гунохларга журъат қилиб,енгил санашга олиб келади.
Бундай филмларни кўриш икки сабаб юзасидан катта гуноҳ ҳисобланади.
1.Бегона аёлга шаҳват назари билан қарашда фитнага тушиш хавфи бор.У катта гуноҳга бошлайди.Фахш филмларни кўришда шаҳват назари билан қараш такрор ва бардавом бўлгани учун гуноҳ янада каттароқ бўлади.
2.Кичик гуноҳда бардавом бўлиш катта гуноҳга олиб боради.
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) “Бардавомлик ила кичик гуноҳ йуқ” деб айтган .
Аллоҳ таоло бундай қабиҳ ишлардан қайтаради:Албатта, иймон келтирганлар ичида фаҳш ишлар тарқалишини яхши кўрадиганларга бу дунёю охиратда аламли азоб бордир.Аллоҳ билади,сизлар билмассизлар (нур 19) яна Аллоҳ таоло фаҳш ишларнинг ҳар қандай туридан қайтаради ва “Фахш-бузуқ ишларнинг ошкорасига ҳам, махфийсига ҳам яқинлашманг” (Анъом 151) деб бизни огохлантиради.
Ҳазрат Абдуллоҳ ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) бундай дейди: Аллоҳ қайтарган барча нарсалар кабирадир (яъни катта гуноҳдир)
Оммавий маданият жамиятни парчалайди,барча ишларни бузади ва инсоннинг ўзлигини йўқотишига олиб келади. Бундай ёмон иллатлар таъсирига тушиб қолган кимсаларга бошқалар бефарқ бўлмаслиги керак. Бунинг учун фарзандларимизни она-ватанга муҳаббат, бой тарихи миз ва динимизга садоқат руҳида тарбиялаш керак.Улар қалби ва онгида соф эътиқод, яхши билан ёмон, ҳалол билан ҳаром тушунчасини кучайтириш зарур. Ана шунда ёвуз ниятли кимсаларнинг инсон учун мутлоқо зафар бўлган куч ғоя ва даъволаридан сақланган бўламиз.

Хатирчи тумани “Найман” МФЙ отинойиси Хаққулова Зебохон
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш