Алломанинг тўлиқ исми Абул Муин Маймун ибн Муҳаммад ибн Мўътамад ибн Муҳаммад ибн Макҳул ибн ал-Фазл ан-Насафий Хайруддин Заркалийнинг «Ал-аълом» деган китобларида айтилишича, Абул Муин Насафий ҳазратлари Насаф, яъни ҳозирги Қарши шаҳрининг яқинидаги Қовчин деган қишлоқда ҳижрий 418 йилда таваллуд топган эканлар. Бу милодий 1027 санага тўғри келади. Умар Ризо Қаҳҳола ҳам «Мўъжамул-муаллифин» асарида шу фикрни айтганлар, аммо Ибн Қутлуғбуғо «Тожут-тарожим» китобида Абул Муин Насафий ҳижрий 508 йилда (милодий 1114 йилда) зулҳижжа ойининг 25 санасида, 70 ёшида вафот этган» деб ёзган. Бу гапга кўра у зотнинг таваллудлари ҳижрий 438 йилга тўғри келмоқда. Биз учун муҳими шуки, бу улуғ алломанинг таваллудларига салкам 1000 йил бўлибди, азизлар.
Абул Муин Насафий роҳимаҳуллоҳ Абу Мансур Мотуридий асос солган мотуридия ақийдавий мазҳаби уламоларининг энг машҳурларидан бўлиб, ушбу таълимотнинг ёйилишига энг кўп ҳисса қўшган зотдир.
Абул Муин Насафий ҳақида Абдулқодир Қуройший ўзларининг «Жавоҳирул музийя фий табақотул ҳанафийя» деган китобларида, Абдулҳай Лакнавий роҳимаҳуллоҳ «Фавоидул баҳийя фий тарожибил ҳанафийя» асарида, Ибн Қутлуғбуғо «Тожут-тарожим»да, Кафавий «Катоибу аъломул аҳёр мин фуқаҳойи мазҳабун Нўъмонул муҳтор» асарида, Ҳожи Халифа «Кашфуз-зунун» асарларида зикр қилиб ўтганлар.
Юқорида айтилганидек, Абул Муин Насафийнинг биринчи устози – отаси Муҳаммад ибн Муҳаммад бўлганлар. У зот ҳам ўз даврининг етук уламоларидан саналганлар. Абул Муин Насафийнинг оталари Абу Саҳл Исфаройинийдан илм олгани, ундан «Ахборул Макка» китобини ривоят қилгани манбаларда келган. Демак, Абул Муин Насафий аҳли илмлар сулоласидан бўлганлар.
Абул Муин Насафийнинг шогирдлари сафида ҳам ҳанафий мазҳабининг кўзга кўринган уламолари бор, улардан энг машҳурлари «Бадойиъус-саноеъ» асарининг муаллифи Абу Бакр Аловуддин ас-Самарқандий, Аҳмад ибн Муҳаммад Абу Юср Ҳазравий, Абу Бакр Масъуд Кошоний, Нажмиддин Умар Насафий, Абул Ҳасан Балхий ҳамда Маҳмуд Соғурчи каби буюк олимлардир. Маҳмуд Соғурчининг ҳам ҳанафий мазҳаби борасидаги фиқҳ китоблари жуда машҳур.
Умуман, Насафдан жуда кўп уламолар етишиб чиққан, ҳозир биз иккиталарини санаб ўтдик. Абул Муин Насафий каби Нажмиддин Умар Насафий ҳам ақоид илмида машҳур бўлганлар. Шунингдек, Абул Баракот Аҳмад ибн Аҳмад Насафий машҳур «Тафсири Насафий»нинг муаллифларидир.
Абул Муин Насафий ҳаётининг кўп қисмини Самарқанд ва Бухорода ўтказганлар. У даврларда Самарқанд ва Бухоро Ислом оламининг кўзга кўринган илм марказларидан эди. Бу зот шу даврда 15 га яқин илмий асарлар таълиф этганлар. Уларнинг энг машҳурлари юқорида айтиб ўтилган «Табсиратул адилла», шунингдек, «Тамҳид фии илмит-тавҳид» ва «Баҳрул калом» каби асарлардир. Абул Муин Насафий ақийда ҳамда усулуд-дин илмида жуда ҳам машҳур бўлганлар. Ўзлари ниҳоятда парҳезкор бўлганлар, фақиҳ, муҳаддис ва мутакаллим олим бўлганлар. Мотуридий мазҳабининг батафсил шарҳлари кенг ёйилишига катта ҳисса қўшган, ўша вақтда чиққан мўтазилия, жаҳмия, карромия, ботилийя каби оқимларнинг носоғлом фикрларига қарши курашганлар, уларга ишончли ҳужжатлар билан қаттиқ раддиялар берганлар. Абул Муин Насафийнинг Ислом динимизнинг софлигини сақлаш йўлидаги хизматлари мана шу ерда яққол намоён бўлади. Бу зот ўз даврида пайдо бўлган турли адашган оқимларига қарши турганлар
Калом илмининг йирик намояндалари Абулҳасан Ашъарий ва Абу Мансур Мотуридий асарларидан таълим олган Абу Муъин Насафий калом илмида етук аллома сифатида каломнинг турли масалаларига оид 15 га яқин асарлар ёзган. Улардан қуйидагиларни кўрсатиш мумкин
1. “Ал-Умда фи усулил-фиқҳ” (“Фиқҳ усуллари таянчи”).
2. “Табсиратул-адилла фи илмил-калом” (“Калом илмидаги далиллар кўзгуси”).
3. “Ат-Тамҳид ли қавоидит-тавҳид фий илмил-калом” (“Калом илмидаги тавҳид қоидалар учун ягона китоб”).
4. “Олим ва мутааллим” (“Олим ва илм ўрганувчи”).
5. “Изоҳ ва маҳажжа ли кавнил-ақл ҳужжатан” (“Ақл далиллигини изоҳ ва ҳужжатлар билан асослаш”).
6. “Маноҳижул-аимма фил-фуруъ” (“Имомларнинг ҳуқуқшунослик бўйича тутган йўллари”).
7. “Муътақидот” (Эътиқодлар). Бу асарнинг бир қўлёзмаси ЎзР ФА Шарқшунослик институтида сақланмоқда
8. “Баҳрул-калом” (“Калом денгизи”). Бу асар аллома ижодининг гултожи ҳисобланади. Асар ислом фалсафасини ташкил қилган калом илми бўйича энг қимматли манбадир. Унинг қўлёзмалари Дубай, Дамашқ, Искандария кутубхоналарида сақланмоқда. 1886 йили Бағдодда, 1908 йили Қоҳирада нашр этилган.
Тарихий манбалардан маълум бўлишича, мана шу кўп сонли улуғ насафийлар жумласидан IX асрнинг иккинчи ярми ва X асрнинг биринчи чорагида самарали фаолият кўрсатган йирик олим Абу Мутиъ Макҳул ибн Фазл Насафий (вафоти 930 йил) асос солган Насафийлар сулоласи намояндалари алоҳида ўрин эгаллайди. Ушбу сулоланинг бир нечта вакиллари диёримизда қатор илмларнинг, хусусан, исломий билимларнинг равнақига салмоқли ҳисса қўшган. Мисол тариқасида, уч авлод оша мазкур сулоладан етишиб чиққан улуғ олим Абул Муин Насафий (1027-1114) ўзининг маънавий устози, буюк мутакаллим имом Абу Мансур Мотуридий таълимотини янада ривожлантириб, унинг бутун Шарқ мамлакатларига тарқалишида беқиёс хизмат кўрсатган олим саналади.

Наврий шаҳар отинойиси ТОШЕВА РАҲИМА.