Калом илмининг алломаси –мутакаллим фақиҳ ва усулиётчи олим Абу Муин Насафий 1027-йилда Насаф (ҳозирги Қарши) шаҳрида таваллуд топган. Тўлиқ исми Абу Муин Маймун ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муътамид ибн Муҳаммад Макҳул Насафий. Аллома имом фозил, сайф ул-ҳақ, (ҳақиқат қиличи), жомиъ ал усул, ал имом аз-зоҳид, ал фақийҳ ал ҳанафий, ал олим ал бориъ (юксак билимдон олим ) каби лақабларни олган. Аждодларидан кўплари фикҳ илми соҳасида улкан салоҳиятга эга бўлган. Илму урфонда етук, зиёли оилада тарбия топган. Алломага ота-боболари устозлик қилган. Катта бобоси таниқли олим Макҳул Абул Фазл Насафий Насафийлар сулоласининг сардори бўлиб барча оиладагилар фиқҳ илмида ҳанафия масҳабининг асосчиси Имом Абу Ҳанифа таълимотларига таянганлар. Абу Муин Насафий бир муддат Самарқандда, кейин узоқ йиллар Бухорода муқим яшаган. Абу Муин Насафий- Абу Мансур Мотуридий асос солган мотуридия таълимотининг йирик намоёндаларидан бири. Нажмиддин Умар Насафий “Ал -қанд фи зикрий уламои Самарқанд” номли асарида алломага шундай таъриф берган: “Шарқ-у Ғарбнинг олим-у уламолари Абу Муин Насафий илмининг денгизидан баҳра топиб, ул таратғон зиё нурларини кўзларига тўтиё қилиб суртғонлар.” Абу Муин Насафий ўз асарларида Ислом дини мазмун-моҳиятини тўғри талқин қилиб, ўрта асрларда Мовароуннаҳрда чуқур илдиз отган, гуруҳ ва фирқаларнинг ақидавий масалаларидаги нотўғри қарашларига асосли раддиялар берган. Унинг асосли мулоҳазалари қонуний-конституцион тузумга қарши, адашган гуруҳларнинг нотўғри ва ботил қарашларига нисбатан ғоявий қурол сифатида хизмат қилади. Абу Муин Насафийнинг ҳаёти ва илмий-маънавий меросини, хусусан калом илмига оид аҳкомларини ўрганиш, ўтмиш меросимиз ва Ислом тарихини англашимизда аҳамияти катта. Унинг асарлари илм аҳли томонидан юксак баҳоланган. Калом илми ақидавий масалаларга ақлий ва нақлий далиллар асосида ечим топиш, ва улардаги ҳар қандай иштибоҳларга барҳам берадиган илмдир. Бу илмнинг тараққиёт босқичларида Имом Аъзам Абу Ҳанифа (699-797) сафдошларининг хизматлари катта. Мовароуннаҳрдаги мактаблар аҳли сунна вал жамоа мактаби, мотуридия мактаби (ал –мадрасад ал-мотуридия) деб аталган. Яъни Абу Мансур Мотуридий номига мансуб бўлган. Айни шу даврда Ироқда Имом Абул Ҳасан ал- Ашъарий (873-935) асос солган ашъария мактаби кенг тарқалган эди. Икки мактаб таълимотлари орсидаги фарқлар жузъий бўлиб улар лафзий, маънавий (мазмуний) тусга эга. Ислом мутафаккирлари ва калом илми алломалари-мутакаллимлар калом илмига ҳар-хил таъриф берганлар лекин диний ақида масалаларида барчалари ақлий назарга таянган ҳолда ҳамфикр бўлганлар. Алломалар ақл ва назар кўзи билан масалаларни ечишда икки тоифага бўлинганлар. Биринчи тоифа диний масалаларни ақл йўли билан ҳал қилиш, уларни шарҳлаш, тафсилотларини чуқур ўрганиб очиш йўлини илгари сурган. Бу йўналишда Имом Абу Ҳанифа ўзининг” Ал -фиқҳ Ал- Акбар” (Буюк фиқҳ) номли асарида фиқҳ илмининг асослари хамда ақидавий масалалар бўйича қимматли маълумотларни келтирган. Иккинчи тоифа диний ақидавий масалаларни ақлий далиллар ва исботларга таянган ҳолда ҳимоя қилишга уринишган.Ислом дини сунний йўналишда тўртта масҳабдан иборат. Абу Муин Насафий мотуридия ақидавий таълимотини дунёга танитиш, ривожлантириш билан бирга ўзининг Қуръон ва суннага асосланган мустақил қарашларига ҳам эга эди .Абу Муин Насафийнинг шогирдлари : Нажмиддин Умар Насафий юздан ортиқ асарлар ёзган. Тафсир, ҳадис, луғат, адабиёт, калом, тарих сохаларида машҳур муаллиф бўлган. Алоуддин Самарқандий “ Туҳфатал фуқаҳо”(фақиҳларга туҳфа) номли муҳим асар муаллифи. Абу Бакр Косоний, Абул Музаффар Талақоний, Аҳмад ал Паздавий, Абул Ҳасан Балҳий, Абул Фатҳ Ҳилмий. Булар Абу Муин Насафийнинг шогирдларининг ҳаммаси бўлмай, балки бир қисмидир.
Абу Муин Насафийнинг асарлари . Алломанинг илмий маънавий меросининг асоси бўлган, калом илмига бағишланган учта йирик асари бўлиб: биринчиси “Табсират ал адилла” тўлиқ номи “Табсиратул адилла фи усул аддийн аъла тариқат Аби Мансур ал Мотуридий”(дин усулларини Абу Мансур Мотуридий таълимоти асосида далиллар билан шарҳлаш) деб аталади. Абу Муин Насафий “ Соҳиб ат Табсира” (Табсиранинг муаллифи) номи билан шухрат топган. Бу асарда илм ва маърифат, оламнинг яратилиши, Аллоҳнинг мавжудлигига ягоналигига исбот, далиллар келтирилган. Ан Нубувват (Пайғамбарлик) инсонларнинг феллари, хатти-ҳаракатлари, туғилиш, ажали етиши, ризқ-рўз, ирода, қазо ва қадар, ҳидоят ва залолат каби масалаларга жавоблар келтирилган. Шунингдек қабр азоби, исмлар ва аҳкомлар, ваъад ва ваъид, шафоат ва имон каби эътиқодий масалалар ҳам ўз ифодасини топган. Ўша даврда Мовароуннаҳрда фаолият кўрсатган кўплаб олимлар ҳақида муҳим маълумотлар билан Ислом динида кенг тарқалган турли фирқа, тоифалар ва ғайри исломий гуруҳларга ҳам кескин раддиялар берилган. Бу асар Мотуридия таълимотини чуқур ўрганишга катта ёрдам беради.Иккичи-йирик асари “Баҳрул калом” нинг “Ал Имомат” (Имомликга оид) номли бандида Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)нинг ҳадисларидан келтирилган: ”Мендан кейин Абу Бакр ва Умарга иқтидо қилинглар” деганлар. Лекин халифалик устида икки кун баҳс бўлган. Бошқа бир ҳадисларида“Мендан кейин ҳалифалик ўттиз йил давом этади, ундан кейин амирлик, подшоҳлик ва ҳоказолар бўлади“ деганлар. Ва худди шундай бўлди. “Баҳрул Калом фи илм ал калом“ таркибий жиҳатдан етти бобдан иборат бўлиб , ҳар боб бир қанча фасл (бўлим)дан ташкил топган.Диндаги мунозаралар, имоннинг сифати ва шартлари,аҳли сунна вал жамоа ҳамда мўътазилийларни фикрлари келтирилган. Аллоҳнинг зотий ва феълий сифатлари ҳақида ёзилган. Зотий сифатлари: ҳаёт, қудрат, самъ (эшитмоқ), басар(кўрмоқ), илм, калом, машийъа (ҳохиш) ва ирода экани. Феълий сифатлари: яратиш, ризқ бериш, кўпайтириш,неъмат бериш, эҳсон қилиш, раҳм ва мағфират деб келтирилган. Имон, куфр, бахт ва бахтсизлик, даъват етиб бормаган кишини ҳукми, ваҳдоният, тана азолари, келиш, кетиш, макон, исмлар, ризқ, жабр,гуноҳлар, имоннинг кўпайиши, камайиши, тавба қилиш масалалари ёритилган.Абу Муин Насафийнинг учинчи-йирик асари:” Китоб ат-тамҳид ли қавоъид ат-тавҳид” (“Тавҳид (яккахудолик) қоидалари шарҳи бўйича қўлланма китоб”) асари 1986-йилда Қоҳирада араб татқиқотчиси Ҳабибуллоҳ Ҳасан ал –Аҳмад томонидан нашр этилган. Икки катта қисмдан иборат, бу қисмлар хам кўплаб боб ва фасл (бўлим)лардан иборат . Дастлаб олим яшаган давр унинг ҳаёти ва фаолиятига доир маълумотлар, ўша даврдаги сиёсий, ижтимоий, айниқса илмий –маданий ҳаёт ўз аксини топган. Миср ва Туркия кутубхоналарида унинг еттита қўлёзма нусхалари борлиги таъкидланган. Сезги аъзолари (бешта), ҳақиқий ишончли ахбаротлар, ақл-идрок, имон-эътиқод, имомлик ( имомат) , халифалик ҳақидаги фикрлар баён қилинган. Осмонлар, фалак, юлдузлар, ер денгизлар, тоғлар, ўсимликлар, ҳайвонлар ҳақида далилий маълумотлар келтирилган. Хулоса ҳар қандай жамиятда учрайдиган ҳидоят йўлидан адашган фирқа, гуруҳларга қарши ақидавий масалаларни талқин қилишда муқаддас манбалар-Куръони Карим ва Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)нинг муборак ҳадисларига таяниш ғоясини илгари сурган. ”Табсиратал-адилла”да зикр қилинишича “Қасийд ал-қавоид фи илм ал-ақоид” номли асари бўлиб, унинг бир қўлёзма нусхаси Истамбул университети кутубхонасида 268-рақам остида сақланади. Абу Муин Насафий “Шарҳ ал-Жомиъ ал-кабир лиш-Шайбоний фи фуруъ ал-ҳанафия “ номли шарҳ ҳам ёзган. Бундан қарийб ўн аср муқаддам яшаб ўтган буюк ватандошимиз Абу Муин Насафий бизга амалий аҳамиятга эга маълумот, бой илмий –маънавий мерос қолдириб, 87 ёшларида вафот этган. Қабрлари Қарши шаҳри яқинидаги Қовчин қишлоғида жойлашган. Давлатимиз раҳбарининг 2017-йил 24-25-феврал кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида Қарши туманидаги Абу Муин Насафий тарихий мажмуасини қайта тамирлашга топшириқ бердилар. Ҳозирда зиёратгоҳ яхлит мажмуа шаклига эга 2,1 гектар майдонга обида, 500 ўринли масжид, кутубхона, музей, маъмурий бино, тахоратхона, чойхона қуриб битказилган. 2017-йилда алломанинг “Ат-тамҳид ли қавоида тавҳид” асари Тошкент Ислом университети нашриёт-матбаа бирлашмаси томонидан чоп этилди. Абу Муин Насафий зиёратгоҳида Хитой ипак қоғозига битилган бўйи 60, эни 41 смга тенг ноёб Қуръони карим қўлёзмаси сақланади.
Навоий шаҳар “Дўстлик” МФЙ отинойиси Ш.Сувонова