А.М.НАСАФИЙНИНГ ҲАЁТИ ВА ИЛМИЙ МЕРОСИ

9-07-2020, 14:48 admin Мақолалар 761

Бисмиллахир рохманир рохийм.
Диёримиздан чиққан буюк мутакаллимлардан бири Абу Муин Насафийнинг ҳаёти ва унинг илмий-маънавий меъроси, хусусан, калом илмига оид аҳкомларни ўрганиш катта аҳамиятга эгадир. Чунончи, Насафий хижрий III асрнинг охири ва IV асрнинг бошларида (1027-1114) Мавороуннаҳрда аҳли сунна вал жамоа мазҳабини ҳаётга татбиқ этишда катта ҳисса қўшганлардан бири эди.
Имом Насафий ўз даврининг таниқли алломаларидан бири бўлиб, у мутакаллим фақиҳ ва усулётчи олим сифатида шуҳрат қозонган эди. Унинг асарлари илм аҳли томонидан юксак баҳоланиб, ҳатто ”Кашф аз-Зунун” номли машҳур китобнинг муаллифи Хожи Халифа Насафийнинг “Табсират-ал адилла” номли асосий асари хусусида тўхталиб Нажмиддин Умар Насафийнинг “Ал-Қоид” асарининг матни гўё бунга (“Табсира”) нисбатан бир фихрист кабидур деб ёзган.
Кези келганда айтиш керакки, буюк аждодларимиз қолдирган бой маънавий меъроснинг нақадар муҳим аҳамиятга эга эканини ҳис этиб, уларни тўғри йўналтириш бугунги кун талабидир. А.М Насафийнинг калом илми таълимотига оид қарашларга асосланган ҳолда жамият аъзолари орасида ақидавий масалаларда пайдо бўлган турли тушунмовчиликларга барҳам бериш, ҳар хил адашган гуруҳларнинг нотўғри ва ботил қарашларини аниқлаш уларга қарши курашиш йўлларини ишлаб чиқиш мумкин шунинг билан бирга, унинг асосли мулоҳазалари қонуний-конуститутцион тузимга қарши курашиш гуруҳларга нисбатан ғоявий қурол сифатида хизмат қилади. Зеро А.М Насафий мотурудия таълимоти давомчиси эди. Президентимиз Ш.М Мирзиёевнинг ушбу фикрлари ҳам мазкур қарашни исботлайди: “Х асрда Самарқандлик буюк мутафаккир Имом ул Ҳуда (“Ҳидоят йўлининг имоми”) деб шуҳрат қозонган Абу Мансур Мотурудий томонидан асос солинган Мотрудия таълимоти бутун ислом оламида кенг тарқалган. А.М Насафий мотурудия ақидавий таълимотни дунёга танитиш, унинг қарашларини ривожлантириш билан бир қаторда ўзининг Қуръон ва суннатга асосланган мустақил қарашларига ҳам эга эди. У Ироқда аҳли сунна доирасида мотурудия билан бир вақтда вужудга келиб, у билан айрим қарашларида жузъий ихтилофларга борган ашъарийларга ҳам асосли раддиялар берган. Шу орқали юртимиз илмлар ватани, аждодларимиз хақгўй алломалар бўлгани исботланди.
А.М Насафий таваллуд топган сана ҳақида ёзган тарихнавислардан бири олими Ҳайриддин-аз-Зириклий “Ал-аълом” ва Умар Ризо Қаҳҳола “Муъжамал-муаллифийн” номли асарида унинг хижрий 418 ( мил.1020) йилда Насаф ( хозирги Қарши ) шаҳрида туғилгани ҳақида ёзган аксар манбаъларда 508 ( мил.1114) сана зикр қилинади. Бинобарин, аллома А.М Насафий узоқ умр кўриб 87 ёшида вафот этган. Унинг қабри Қарши шаҳри яқинидаги Қовчин қишлоғида жойлашган.
А.М Насафийдан “Устоз ва шогирд китоби”да келтирилган ҳадисда, отаси Муҳаммадан ривоят қилгани бор. Бу маълумотнинг аҳамиятли томони яна шундаки, А.М Насафийнинг отаси Муҳаммад Ибн-Муътамид ўз фарзандига устозлик қилиш даражасига етган илмий салоҳиятга эга киши экан. Шунга қарамасдан Насафийлар хонадони соҳибларининг илмий нуфузи, айниқса, ҳанафия фиқхий илми соҳасида элу-юрт орасида маълум эди. А.М Насафийнинг 4 катта бобоси Абу Муиннинг Макҳул ибн Фазл Насафий бир қатор асарларнинг муаллифи сифатида танилган, у Яхё ибн Муоз ( у 258 хижрий(871 мил) санада Нишопурда вафот этган), шунингдек Карромия мактабининг шогирдларидан эди, ўз даврида у термизлик буюк муҳаддис Абу Исо Термизий, шунингдек Муҳаммад ибн Аюб Розий, Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Ҳанбал ўша даврнинг машҳур олимларидан ҳадисларидан сабоқ олган эди. У Абу Сулаймон Жузжонийга ҳам Ибн Макҳул ҳадислар ривоят қилган эди. Шундай қилиб маълум бўлдики Насафийнинг оила аъзоларининг ҳаммалари илму-ирфонда таниқли бўлишидан ташқари ўз фарзандларини ҳам илмли бўлишга алоҳида эътибор билан қараганлар. Бинобарин Абу Мўин Насафийнинг ота-боболари унинг учун устоз ҳисобланадилар. А.М Насафий нафақат калом илмининг алломаси, балки ўз даврининг фақихи ва усулётчи олими сифатида ҳам катта шуҳрат қозонган сиймолардан биридир. Шу боисдан ҳам бошқа бир Насафлик олим Нажмиддин Умар Насаф “Ал-қанд фи Зикри уламои Самарқанд” номли асарида аломма ҳақида: “Шарқу – Ғарбнинг олиму уламолари Насафийнинг илм денгизидан баҳра ул таратған зиё нурларини кўзларига тўтиё қилиб суртғонлар” деб унинг илмий салоҳиятига юксак баҳо берганлар.
Имом Мотурудийнинг издошлари кўп бўлиб улардан бири А.М Насафийдир. У “Тафсират ал адилла“ ( Даллилар тилга кирганда) номли таснифида Имом Мотурудий ва унинг таълимоти ҳақида кўп маълумотларни келтиради.
А.М Насафийнинг шогирдлари жуда кўп бўлган. Аҳмад ал Паздавий, Абул Музаффар Талақоний, Алоуддун Самарқандий ва ҳ.к лар. А.М Насафий ундан (10 дан зиёд асарларни ёзиб қолдирган). А.М Насафий калом илмига бағишланган бош асари “Тафсират ал адилла“ да зикр қилишича “Қасийид ал Қавоид фи илм ал-ақоид” номли асари бўлиб, унинг бир қўл ёзма нусхаси Истанбул университети кутубхонасида 268 рақами остида сақланади. “Тафсират ал адилла“ асарида ёзилишича “Ал ифсод ли-ҳадь ал-ил ҳод" деб аталган асарида ботиний тоифасига мансуб кишиларнинг хато қарашларига раддиялар келтирган. А.М Насафийнинг қисқача “Тафсиратул адилла“ номи билан танилган бу асари тўлиғича “Тафсиратул адилла фи усул аддийн аъла тариқат аби Мансур ал Мотрудий” (“Дин усулларини ( асосларини) Абу Мансур Мотурудий таълимоти асосида далиллар билан шархлаш” деб аталади. А.М Насафийнинг ушбу асари катта илмий ва амалий аҳамиятга молик бўлиб, унинг энг йирик асари ҳисобланади. Шу боисдан ҳам Абу Мўин Насафий кўпинча “Соҳиб ад-тафсира“ (Тафсиранинг муаллифи) номи билан ҳам шуҳрат қозонган. Бу асарда калом илмининг турли масалалари атрофлича чуқур шархланиб, улардаги муомала ва мунозара фикрлар буюк аломма Абу Мансур Мотурудий таълимотига асосланган ҳолда ислоҳ қилинади. Мавриди келганда айтиш керакки, Имом Абу Мансур Мотурудий (870-944) Мовороуннаҳрда аҳли сунна ва жамоанинг улкан намоёндаси сифатида бу минтақада Мотрудия мактабига асос солган ва шу боис ҳам бу мактаб бевосита унинг номи билан аталади. Деярли шу даврда Ироқда Имом Абул Хасан Ашъарий (873-935) ҳам айнан шу йўналишда Ашъария мактабининг асосчиси сифатида танилган бўлса Мисрда эса кенг тарқалган “Таҳовия“ мактабига Имои Аҳмад Ибн Муҳаммад Абу Жафар Таҳовий (852-933) асос солган эди. Шу билан бирга бу учала мактабнинг ҳам асосий йўналиши умумий бўлиб, бу аҳли сунна вал жаманинг йўналиши эди. “Тафсират ал адилла“ асарида баҳс юритилган мавзуларга келсак, муаллиф муқаддимадан кейин илм ва маърифат ҳақида фикр юритади, уларга аниқ тариф беради. Шундан кейин Имон ал Муқаллид (тақлид қилувчининг имони) хусусида ўз қрарашларини баён қилади. Оламнинг яратилишининг исботи ҳақидаги масалага тўхталади. Муалиффнинг салбий ва ижобий сифатлари ҳақидаги фикрлари ҳам эътиборга моликдир. Ан-Нубуввад (Пайғамбарлик хақидаги масала инсонларининг феллари ва хатти-харакатлари билан боғлиқ ишлар, туғилиши, ажали етиши, ризқ-рўз каби масалалрга ҳам катта ўрин берилган. Асарнинг алоҳида боблари ирода, қазо ва қадар, ҳидоят ва далолат каби масалаларга бағишланган. Муаллиф тақдир хусусидаги мўътазилийларнинг нотўғри қарашларига асосли далилларга таянган ҳолда кескин жавоблар билдирган. Шундан кейин қабр азоби, исмлар ва аҳкомлар ваъад ва ваъид, шафоат ва иймон каби эътиқодий масалалар ҳам ўз ифодасини топган. Китоб охирида имомлик ҳақида бир нечта бўлимлар келтирилган. Мотрудийнинг “Ат Тавхид” асаридан кейин Насафийнинг “Тафсират ал Адилла “ китоби иккинчи ўринда туради. Мотурудия таълимоти бўйича иккинчи асосий манба саналади. Хулоса қилиб айтганда “Тафсират ал Адилла“ нинг биринчи нашри илмий нуқтаи назардан қимматли тадқиқот ҳисобланиб, уни ҳар томонлама тадқиқ этиб ўзбек тилига таржима этиш буюк аллома Абу Мансур Мотурудий асос солган Мотурудия таълимотини чуқур ўрганишга хизмат қилади.

Навоий шаҳар “Янгиобод” МФЙ отинойиси Ф.Д.Матчанова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш