Ёшларни ёт ғоялар таьсиридан Ҳозирги даврдаги глобаллашув жараёнлари ХХ асрнинг охири ва ХХI аср бошларида бутун инсоният, ер юзидаги барча халқлар ва миллатлар тараққиёти учун, айниқса, ҳаётга кириб келаётган ёш авлод учун мисли кўрилмаган имкониятлар яратиб берганини ҳеч ким инкор этолмайди.Ёшлар хаёти ва тарбиясига катта хавф солаётган, бугун жаҳонда бало-қазодек тарқалиб бораётган бундай хуружларга қарши курашиш ҳақиқий-амалий аҳамиятга эга. Aммо,биринчи президентимиз таъкидлаганидек, "Бизнинг миллиий руҳимиз ва табиатимизга ёт ва бегона бўлган ана шундай ходисаларни фақат танқид ва инкор қилиш ёки уларни тақиқлашнинг ўзи етарли эмас. Бундай хатарлардан ҳаётимизни асраш, маънавий бўшлиққа йўл қўймаслик учун авваламбор эзгу инсоний ғоялар билан халқимизнинг онгу тафаккурини ва савиясини юксалтириш, жахон майдонида юз бераётган кескин ақл-заковат ва истеъдод мусобақасида беллашувга қодир бўлишимиз шарт. Президентимиз яна айтадиларки: "Табора кучайиб бораётган бундай хатарларга қарши доимо сергак, огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшашимиз зарур. Бундай таҳдидларга қарши ҳар томонлама чуқур ўйланган, пухта илмий асосда ташкил этилган, мунтазам ва узлуксиз равишда олиб бориладиган маънавий тарбия билан жавоб бериш мумкин". Бу шароитда ахборот хавфсизлигини таъминлаш учун виртуал оламда ҳам фаол ҳаракатлар олиб бориш зарур. Ҳозирда ёшларимизнинг барчаси интернет тармоғидан фақат илм йўлида ва дунё ахборат янгиликларидан фойдаланишмокда десак, бироз янглишамиз. Интернетдан турли нотўғри ва баҳаё маълумотларни олишда ҳам фойдаланмоқдалар. Бу каби ноҳуш ҳолатлардан сўнг ёшларниш келажақда қахри қаттик, меҳрсиз, ҳаёсиз бўлиб етишмайди деб ҳеч ким кафолат бера олмайди. Балки, бу хам ўзига хос ижобий натижадир, лекин ёшларнинг ижтимоий тармоқларга қаттиқ берилиши ва улардан "хобби" сифатида фойдаланиш кўрсаткичларининг кескин ошишини ижобий натижа деб бўлмайди. Чунки, мунтазам ижтимоий тармоқдлардан кўнгилхушлик учун фойдаланиш, ёшларда, умуман фойдаланувчиларда интернет аддиксияси (зарарли одатга берилиш, қарамлик), ўзига хос интернет касаллигини вужудга келтиради, ҳаётий соф туйғуларни виртуал (реал бўлмаган) туйғуларга алмаштириш замирида: виртуал севги, виртуал дўстлик, виртуал ҳаёт каби минг йиллар давомида юзага келган инсонларнинг табиий ҳаётий туйғуларини, хаёт ва инсонлар ўртасидаги мулоқот тарзини виртуаллашувига, натижада ҳатто йўқ бўлиб кетишига асос бўлиши мумкин. Ҳозирги кунда экстремистлар ва террористларнинг интернет тармоқлари орқали Диний экстремизм ва терроризм инсоният ривожига таҳдид сифатида намоён бўлмоқда. Ҳозирги даврда халқаро террорчиликка қарши муваффақиятли кураш олиб бориш, уни таг-томири билан бартараф этиш таҳдидига ўзига хос ёндошиб, унинг сиёсий, фалсафий, маънавий ва психологик асосларига қарши изчил мафкуравий ва ғоявий кураш олиб боришни тақозо қилади. Шу сабабали ҳам ҳозирда терроризм иллатига қарши ҳалқаро ташкилотлар томонидан кураш олиб борилмоқда.
Республикамиз терроризмга қарши қаратилган кўплаб халқаро шартномаларни ратификация қилиб, улардаги мажбуриятларни изчил бажариб келмоқда. Буларнинг ичида энг йирик ҳалқаро ташкилот ҳисобланган БМТнинг ўз ўрни бор.
Бугунги кунда БМТ томонидан «Терроризмга қарши қарши кураш бўйича ялпи концепция» лойиҳаси тайёрланаётгани Ўзбекистоннинг терроизмга қарши кураш борасидаги ташаббусларига ҳамоҳангдир.мулоқотлари давомида турли тарғиботларини амалга ошираётганлари маълум. Ҳаттоки интернет орқали никоҳдан ўтиш ҳоллари ҳам кузатилган. Диний экстремизм ва терроризм инсоният ривожига таҳдид сифатида намоён бўлмоқда. Ҳозирги даврда халқаро террорчиликка қарши муваффақиятли кураш олиб бориш, уни таг-томири билан бартараф этиш таҳдидига ўзига хос ёндошиб, унинг сиёсий, фалсафий, маънавий ва психологик асосларига қарши изчил мафкуравий ва ғоявий кураш олиб боришни тақозо қилади. Шу сабабали ҳам ҳозирда терроризм иллатига қарши ҳалқаро ташкилотлар томонидан кураш олиб борилмоқда.
“Милтиқчи “ МФЙ отинойиси З. Абдуллаева