Касб-ҳунар эгаллаш фазилати

15-12-2016, 14:27 Istamjon Khamrayev Масжид хаётидан 3 012

Касб-ҳунар эгаллаш фазилати
Юртимиз тарихида илм ўрганиш, касб-ҳунар эгаллаш қадим замонлардан бери алоҳида ўрин тутиб келади. Ота боболармиз илмли, ўз касб-ҳунарига эга бўлган ишбилармон ва тадбиркор инсонларни қадрлаганлар.
Қуръони кaримда: “Инсон ер юзини обод қилиш, ерда яхшилик ўрнатиш учун яратилган" - дейилади. Шу ўринда соҳибқирон Амир Темур бобомиз: “Азми қатъий, тадбиркор ҳушёр, мард ва шижоатли бир киши мингта тадбирсиз, лоқайд кишидан афзал” деганлар. Ризқ рўзни ҳалол йўллар орқали талаб қилиш касб ҳисобланади. Инсон ўзи, оиласини ҳалол ризқ-рўз билан таъминлаши ва бу йўлда керак бўлса машаққат тортиши савобли амаллардандир.
Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадиси муборакларида: “Аллоҳга тақво қилинглар,ризқни исташда ҳаддан ошманглар. Ризқни кеч қолиши сизни гуноҳга бошламасин” деганлар.
Ақоиди Насафия китобида: “Ҳар бир инсон ўз ризқини тўла олади. Бирор инсон ўз ризқини емади ёки унинг ризқини бирор киши еб вуйди деб тасаввур қилинмайди” дейилган. Демак ҳар бир инсон ўз ризқини тўла олиши муқаррар экан шу ризқини ҳалол касб билан топиши зарур. Бирор киши касбу корда ёки савдода ёлғон ишлатса ўша ишидан барака кўтарилади. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: "Ёлғон касам ичиш савдо молини ўтказади, лекин баракани кетказади" деганлар.
Саҳобийларни улуғларидан Анас розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб ё расулуллоҳ мени дуоси қабул бўладиган кишилардан булишим учун дуо қилсангиз деганларида расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: "эй Анас касбингни пок тут. Чунки бир одам оғзига бир луқма харом солса уша кишини қирқ кун дуоси қабул бўлмайди" дедилар.
Баъзи кишилар ризқни Худо берса ишлаб нима қиламиз,
Аллоҳга таваккал қиламиз дейишади. Йуқ бу нотўғри эътиқод, чунки ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу Мадина кўчаларида кетаётганларида бир гурух ишламасдан бекор утирган одамларга дуч келдилар ва улардан сизлар кимсизлар нима учун ишламасдан кучада бекор юрибсизлар деганларида. Улар биз таваккул қилгувчилармиз деб жавоб бердилар. Шунда хазрат Умар розияллоҳу анҳу: "Йуқ сизлар текинхурсизлар, таваккул қилгувчилар аввал донни ерга сепиб, кейин Аллоҳга таваккул қиладилар" деб жавоб бердилар.
Бизнинг мазҳабимиздаги улуғ китобларда: Ишлашга куч-қуввати бўлиб садақа сўраган кишига садақа бериш ножоиз дейилган.
Суфи Оллоҳёр хазратлари:
Кеча кундузга кимни қути етса харом эрмиш ўзини соил этса деганлар.
Ёшликда илм, касб-хунар эгалламаслик хаётда бошқаларга хасад билан қарашга, таъмагирликка ва хорликка олиб боради.
Хозирги ёшларимиз учун илм олиш ва касб-хунар эгаллашлари учун хамма шароитлар мухайё.
Дунёга ўзларининг бой илму меъросини қолдирган аждодларимиз албатта бирор касбу-хунарни мукаммал эгаллашган ва шу орқали тамаъгирликдан,бировни кўлига қараб қолишдан тийилишган ва ҳалол рўзғор тебратишган.Улар Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратларининг "Дил ба ёру дсат ба кор"(қулинг мехнатда булсин,қалбинг Аллоҳда) шиорига мувофиқ иш тутишган.
Ибодат деганда баъзи кишилар намоз, рўза, ҳаж каби арконларни тушинишади. Бундан ташқари бир киши аҳли оиласини,фарзандларини боқиш учун ҳалол меҳнат қилиб юрибдми мана шу ҳам ибодат ҳисобланади.
Аллох таоло барчаларимиз ва хусусан келажак авлодларимизни уз касб хунарини мукаммал эгаллаган,етук кишилардан булишимизни насиб этсин.


Юнусов Мустафо
Хатирчи туман “Бадр ота” жоме масжиди имом хатиби
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавхалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавхалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавхалар
ТАЪЗИЯ
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш