Ўзбек аёли!

12-10-2020, 05:30 admin Мақолалар 697

Секин эшик очдим ҳовли ораста
Чаққонгина келин қўлда обдаста
Фаҳм-фаросатли сўзлар оҳиста
Ҳаё-ибосидан тилим лол ҳаста
Белин тўсиб сочи бошда рўмоли
Қаранг қандай гўзал ўзбек аёли
Сўзласа тўкилар лабидан боли
Ўзига ярашар нози иболи
Супада жой қилди тўкин дастурхон
Савлат тўкиб турар тўрда онахон
Жаннатга тушгандай қотдим батамом
Қалбимни чулғади ажиб ҳаяжон
Ҳаяжоним англаб она сўз очди
Кўзлари намланиб тиллари шошди
Аллоҳим неъматни берди зиёда
Фаришта мисоли тенгсиз дунёда
Бахтсиз ҳодисадан ўғлим ногирон
Бўлган кундан бошлаб қалбим зимистон
Оёқларсиз қолди навқирон ўғлим
Ҳайкал қотган эдим қолганди жисмим
Орзуларим кўп эди ўргилай болам
Юракларни титратди фиғон-у нолам
Тақдирга тан бериб юрардим беҳуш
Ҳар қандай хушхабар мен учун нохуш
Тун-у кун тинмайин қилардим дуо
Тўғри йўл кўрсатгин Ўзинг Раббано
Тақдирнинг ўйини қара бу не ҳол?
Гулдек ўғлим умри топмоқда завол
Отасиз ўстирдим эркалаб суйиб
Бугун қолаяпман дардига куюб
Орзуларсиз сўлиб борарди болам
Букчайиб қолганди ғамлардан танам
Ҳувиллаб қолганди уйим батамом
Гўё умрим қисқарар ҳар он, ҳар замон
Ўлик тириклигим ўзим билмайман
Кимдир қаттиқ қучди буни сезмайман
Ойижон мен келдим энди йиғламанг
Келинмас қизим деб мени эркаланг
Ўғлингизнинг севар ёри бўб келдим
Хатоларим тузатиб бошимни силанг
Қоронғу қалбингиз чироғин ёқай
Ўғлингизга вафоли, содиқ ёр бўлай
Ўғлингиз соғ пайти чиндан севгандим
Беморлигида ҳам суянчиқ бўлай
Бу сўзларни эшитиб тилим лол ҳайрон
Ногирон ўғлимга ой юзли жонон
Сўзлари чинмикин, алдамасмикин?
Бу малак нияти Аллоҳга аён
Ўша ондан бошлаб бағримиз тўлди
Меҳр булоғидан майсалар унди
Неваралар ўйнар ҳовлим тўлдириб
Ўғлим китоб ёзмоқда ширин ўй суриб
Бизни тирилтирди меҳр шарбати
Умиддан тикланди ўғлим қомати
Сабр ила дуо иймон қуввати
Эгнидаги либос аёл иффати
Уйим томон юриб танам жимирлар
Танти ўсган қизлар, нозик келинлар
Тўрт муччаси соғ эридан нолиб
Кераксиз ишлардан имконин излар
Қанийди ҳамма ҳам бўлса сабрли
Уйи фарзандига бўлиб меҳрли
Улуғ неъматларни айтиб шукрини
Ҳис қила олсайди аёл бахтини
Уйим томон юриб танам жимирлар
Мана ўзбек аёли дея шивирлар
Юраги пок ўзбек аёлларидан
Тарбия топган неча аҳли буюклар
Аёлнинг ўзи улуғ бир неъмат
Аллоҳ ином этган ажиб синоат
Унинг чертилмаган торлари кўпдир
Уни юксалтирар сабр-қаноат.

Шоназарова Меҳригул Ҳалимовна
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш