Усмонийларнинг султони Усмон ибн Эртуғрул вафот қилётганида унинг ўғли Ўрхон Бурсани қамал қилиб турган эди. У узоқдалиги сабаб унга васият қилди. У васиятни Усмонийлар муаррихи Ошиқ Чалабий ёзиб олган. Бу васият таъбир жоиз бўлса Усмонийларнинг ҳаёт дастурига айланди. Унда шундай дейилган эди:
"Ўғлим! Аллоҳ амр қилмаган ишларни қилишдан сақлан. Агар бирор-бир муаммога дуч келсанг, дин олимлари билан маслаҳат-машварат қил.
Ўғлим! Сенга итоат қилганларни эъзозла. Аскарларга инъом бер. Шайтон сени молинг ва лашкаринг туфайли алдаб қўймасин. Шариат аҳлидан ҳаргиз узоқлашма.
Ўғлим! Сен биласанки, бизнинг мақсадимиз Роббил оламинни рози қилишдир. Динимизнинг нури уфқларга жиҳод туфайли тарқайди. Натижада Аллоҳнинг ризоси ҳосил бўлади.
Ўғлим! Биз ҳукмронлик учун, кишиларга хўжайинликни кўзлаб жанг қилмаяпмиз. Биз ислом билан яшаймиз, Ислом билан ўламиз. Сен шунга муносибсан!".
Абдулқодир Полвонов
Манба:Azon.uz