Имтиҳонли дунё...

20-09-2020, 15:30 admin Мақолалар 452

Супада ҳассасига суяниб ўтирган чол ҳовлига тинмай назар солади. Мана олти ой бўлди. Қон босими ошиб, миясига қон қуйилганига. Афсус... Тўқсонга яқинлашаётган чол боладек бўлиб қолди. Озгина нарсага йиғлайди, болалардек яхши нарсага хурсанд бўлади. Гоҳида хаёли ўзида бўлса, гоҳида ўзида бўлмайди. Шу зайлда супада кир ювиб турган келинига миннатдорлик ҳисси билан боқади.
Бу ҳовлига невараси аёли билан кўчиб келганида кампири билан жуда хурсанд бўлишган эди. Невара ҳар бир ишда тиргак, келин эса овқатига, уст бошларига қарайдиган дастёрга айланишди. Кампирини вафотига ҳам икки йил бўлди. Ҳамма жой саранжом, қорни тўқ, кийими тоза, лекин инжиқлиги ошиб кетиб, уларни хуноб қилиб юборганини ўзи билмайди. Ўзига келганда эса узр сўраб, дуо қилишдан чарчамайди. Барака топ болам! Сени шундай ўстирган ота-онангга раҳмат ! Бу сўзлар ҳар куни нечи марталаб қулоқ остида жаранглайди. Ота-онага раҳмат келтириш қандай яхши. Келиннинг эса азоблари ортга чекиниб, дуолардан қалби қувончга тўлади.. Елиб-югуриб хизмат қилиб, кўпроқ дуо олишни истайди. Охирги вақтларда чол оёқдан қолиб, тўшакка михланиб қолди. Уй юзида болалардек гир айланиб ўрнидан туришга ҳаракат қилади. Аммо, на юра олади, на бир сўзингни тушина олади. Юзингизга термулганча ғудранади. Қанийди тушуна олсангиз. Сувсадингизми? Овқат ейсизми? Шу саволларга фақат бош ирғаб ҳа ёки йўқ жавобини оласиз. Беихтиёр кўнглингиз тўлиб, кўзларингиз ёшланади. Ёрдам бергингиз, ўрнидан турғизиб юргизгингиз келади. Бироқ фойдаси йўқ. Оёқлар мадорсиз, тана қувватсиз ҳолга келиб қолган.
Инсон умри мисоли оқар сув. Шу даражада тез ўтмоқдаки, баъзи ишларга улгуриб, баъзи ишларга улгуролмай қоламиз. Баъзан ўйланиб қоласан киши, бу дунё матоҳларини деб, жидду жаҳд билан меҳнат қилиб пул топиб кошона қурамизу, бу бойликлар бебафо эканлигини англамаймиз. Шу отахоннинг қисмати барчамизга ўрнак эмасми ? Биз қанчалик бой бўлмайлик, қанчалик қўлимиз узун бўлмасин Аллоҳ олдида ожизмиз. Куч-қувватни берган Аллоҳ хохлаган вақтида бизни қувватсизлантириб қўйиши мумкин. Имкон борида охират учун савобли ишларни қилишга шошилайлик. Чол ҳеч қачон бундай бўлишини хохламас эди. Аммо Аллоҳнинг тақдиридан ким ҳам қутула оларди. Невара ҳам, келин ҳам шу чол билан синалиб, дуо олишга ҳаракат қилишди.
Зеро Аллоҳ: "Ким солиҳ амал қилса, ўзига фойда... Роббинг бандаларга зулм қилувчи эмас"-дея марҳамат қилади. (Фуссилат сураси, 46-оят).
Ҳар биримиз Аллоҳ раҳматини дунё бойликларидан устун қўя олсак, билингки Аллоҳ бизни тўғри йўлга йўналтирибди." Роббингнинг раҳмати улар жамлайдиган нарсадан яхшидир "(Зухруф сураси, 32-оят).
Бу имтиҳонли дунё кимнидир дард билан, кимнидир ёмон одатли хотин ёки эр билан, кимнидир бемеҳр фарзанд билан, кимнидир камбағаллик, муҳтожлик ёки бойлик билан синайди. Синовлардан Аллоҳни кўрсатмаларига риоя қилиб, шукр қилиб ўта олсак бу бахтдир! Доим ҳаётдан нолиб, ношукрчилик қилувчилар ўз жонларига ўзлари зулм қилувчилардир.Аллоҳ Таоло марҳамат қилади:" Сизларни ёмонлик ва яхшилик ила имтиҳон учун синаймиз ҳамда Бизгагина қайтарилурсиз "(Анбиё сураси, 35-оят). Дарҳақиқат, яхшиликни ҳам, қийинчиликни ҳам Аллоҳдан деб билиб, қийинчиликларни сабр билан енгган бандаларга жаннат насиб этсин ! Жаннатга эришиш эса осон эмас.
Озгина қийинчиликни енголмай нолиб юрган кимсаларга бундай воқеалар зора ибрат бўлса...

"Ҳафқориён" МФЙ отинойиси Шоназарова Меҳригул
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш