“Ўғлим! Бир куни набирам сени ҳам шу ерга ташлаб кетади...”

16-02-2020, 17:25 admin Мақолалар 721

Отасининг вафотидан сўнг ўғил онасини қариялар уйига олиб бориб қўйди. Вақт - вақти билан уни кўргани келарди. Бир куни унга қариялар уйидан онасининг ўлим тўшагида ётгани ҳақидаги хабари келди. Уғил шоша - пиша, волидаси бу дунёни тарк этишидан олдин кўриб қолиш мақсадида етиб борди.

- Онажон, сиз учун нима қилишимни хоҳлайсиз? - деб сўради.

- Болагинам, сендан қариялар уйига кондиционер олиб келишингни сўрайман. Чунки бу ерда у йўқ. Егуликларни қўйиш учун музлаткич ҳам олиб кел. Қанча кечаларни мен таомсиз оч ўтказдим, - деди.

Ўғил ҳайратини яширолмай:

- Ўзи у дунёга кетаётган бўлсангиз, нимага бу нарсаларни талаб қиляпсиз? -деди. Она маъюсгина:

- Жоним болам, мен иссиққа ҳам, очликка ҳам ўргандим. Лекин, кексайганингда сени ҳам фарзандларинг бу ерга ташлаб кетишгач, бу ҳолга чидолмайсан деган хавотирдаман, - деб жавоб берди.

Кексалик чоғингиз ҳақидаги қиссани сиз ўз ота - онангизга бўлган муносабатингиз билан ёзасиз. Шундай экан, уни энг гўзал тарзда ёзинг!

Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни паслат ва «Роббим, улар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин», деб айт. (Исро:24).

Қудратуллоҳ Аҳмад
Манба: Azon.uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Зарафшон шаҳри ва Томди  туманида.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш